447
Актив информативлик транспорт воситасининг маълум миқ-
дорда энергия сарфлаб ахборот бериш хусусияти бўлиб, бунга ёри-
тиш тизими, ёруғлик ва товушли ишоралар бериш киради.
Транспорт воситасининг ранг-тасвир хусусиятлари қуйидаги
талабларга жавоб бериши керак:
ишоралилик, яъни оқимдан транспорт воситасини яққол
ажралиб туриши хусусияти;
таниқлилик, яъни транспорт воситасининг вазифасини ранг,
белги ва тасвир асосида англатиш;
психофизиологик комфорт – бу кузатувчининг кўриш
қобилиятига рангнинг узоқ муддат таъсир этиши натижасида
психофизиологик ҳолатининг бузилмаслиги.
Транспорт воситасига қўйиладиган
талаблардан бири унинг
ранги билан атроф-муҳит рангининг фарқидир. Масалан, яшил
автомобиль баҳор ва ёзда, кулранг ва жигарранг кузда, оқ қишда
бошқа ранглардан фарқ қилиб қолмасдан, балки атрофдаги ранглар
билан қўшилиб кетиши мумкин.
Очиқ ранглар билан бўялган автомобиллар,
статистик маълу-
мотларга қараганда, камроқ йўл-транспорт ҳодисаларига учрайди.
Шунинг учун хавфсизлик нуқтаи назаридан, транспорт восита-
ларини сариқ, қизил, тўқ сариқ рангларга бўяган маъқулроқ.
Нур қайтаргичлар –
бу унга тушадиган ёруғлик оқимини ёруғ-
лик манбаига қайтарадиган қурилмадир. Халқаро намуна (стан-
дарт)ларга асосан нурқайтаргичлар қоронғи пайтларда ўзига тушган
ёруғлик нурини қайтариш йўли билан
транспорт воситаси габари-
тини белгилаш учун мўлжалланган. Нур қайтаргичларнинг сифати
ёруғлик кучи коэффициенти билан аниқланади, яъни қараладиган
йўналишда нур қайтаргичнинг акс эттириши, ёруғлик кучига,
ёритилишни берилган бурчак остида нур қайтаргичда ёритилиш
нисбатига айтилади.
Ёруғлик кучи коэффициент билан ўлчанади ва нур қайтаргич-
нинг ҳар бир ёритилганлиги манбага қараб ёруғлик
кучи акс
эттиришни кўрсатади.
Автомобиль транспортида икки турдаги нур қайтаргичлар энг
кўп тарқалган:
шарсимон;
тўғри призмасимон.
448
Шарсимон нур қайтаргичларнинг ижобий томони шундаки,
улар катта бурчаклар диапазонида ёруғлик оқимини акс эттириши
натижасида 175
0
чегарада кўринишни таъминлайди.
Бундан таш-
қари, уларда эгри чизиқ юзаларда қўлланилиши мумкин. Уларнинг
камчилиги ёруғлик кучи коэффициенти юқори бўлмаганлиги учун
чироқлар ёруғлигида 100 метргача масофада кўришни таъминлайди.
Тўғри призмасимон нурқайтаргичларнинг устунлиги ёруғлик
кучи коэффициентининг юқорилиги 600 метргача масофада кўриш-
ни таъминлайди. Уларнинг кичик бурчак (35
0
)
остида нур қайта-
риши асосий камчилиги ҳисобланиб, бу уларни эгри юзаларда қўл-
лаш имкониятини бермайди.
Транспорт воситасининг автоном ёритиш тизими ташқи, ёри-
тилганлик етарли бўлмаган шароитда кўринишни таъминлашга
мўлжалланган. Ҳозирги пайтда ишлаб чиқариладиган барча автомо-
биллар икки хил ёритиш (узоқ ва яқин) чироғи билан жиҳозланади.
Бундан ташқари, автомобилларга кенг бурчакли туманга қарши
чироқлар, узоқни кўрсатадиган прожекторлар, орқага
юрганда
ёнадиган чироқлар ўрнатилиши мумкин.
Кенг бурчакли туманга қарши чироқлар ҳаво хира (туман,
ёмғир, қор ва ҳ.к.) бўлганда, кесишмалар, кичик радиусли бурилиш-
ларда ҳаракатланганда кўринишни яхшилаш учун мўлжалланган.
Прожектор чироқлардан эса асосан ҳаракатланиш интенсивлиги
кичик бўлган, тўғри йўналишли шаҳар ташқариси йўл қисмларида
катта тезликда ҳаракатланганда фойдаланилади.
Автомобилларнинг ёритиш чироқларида Европа ва Америка
типидаги ассиметрик тизимлиси кўпроқ тарқалган
Do'stlaringiz bilan baham: