Iii бўлим. Автотранспорт воситаларини хавфсиз бошқариш ва ҳаракат хавфсизлиги асослари



Download 2,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/55
Sana23.05.2022
Hajmi2,42 Mb.
#606989
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   55
Bog'liq
eEMvemeayVr8S05AiVostnJ4SFtojICoItudAzMX

таъсир этувчи кучлар. 
 


463 
Мотоциклга кўндаланг кучлар таъсир этганда, стабилизация 
моменти вужудга келмайди, чунки мотоциклда оғирлик кучини 
қўйиш елкаси бўлмайди. Мотоциклга ёнланма шамол таъсир этган-
да ёки у бурилишда ҳаракатланганда ҳайдовчи сунъий стабилизация 
моментини ҳосил қилади. Бу учун у кўндаланг куч таъсирига қарши 
томонга мотоциклни қийшайтиради. 
Автомобилни тортиш хусусиятлари
деганда унинг йўлда 
ҳайдовчи берган керакли тезлик билан ҳаракатланиш ва йўлнинг 
ҳар қандай ўтиши қийин бўлган қаршиликларини енгиб ўтиш 
хусусиятлари тушунилади. Тортиш хусусияти, двигатель тирсакли 
валининг айланишлари диапазонида ҳосил қиладиган қуввати, 
трансмиссиянинг узатишлар сони трансмиссияси агрегатларига 
ишқаланишга сақланадиган энергия сарфига боғлиқ бўлади.
Ҳаракатланиш қаршилик кучи
ҳаракат режими ва йўл ҳолатига 
қараб жуда катта чегарада ўзгариб туради. Автомобилни ўрнидан 
қўзғатишда жуда катта инерция кучи вужудга келади ва уни енгиш 
учун етакловчи ғилдиракларга катта куч керак бўлади. Горизонтал 
йўл қисмида унча катта бўлмаган тезликда текис ҳаракатланганда, 
қаршилик кучи унча катта бўлмайди ва уни енгиш учун куч етарли 
бўлмайди. 
Ҳозирги замон автомобиль ва мотоциклларига ўрнатилаётган 
ички ёнув поршенли двигателлар етакловчи ғилдиракларга керак 
бўлган барча диапазондаги тортиш кучини таъминлай бера олмай-
ди. Шунинг учун двигатель ва етакловчи ғилдираклар орасига 
узатмалар қутиси қўйилади. У ҳаракатланиш шароитига қараб етак-
ловчи ғилдиракларга тортиш кучини ошириш ёки камайтириш 
имконини беради. Паст узатмалар етакловчи ғилдиракларга катта 
тортиш кучини етказиб беради ва бу автомобилни ўрнидан қўзға-
тишга ёки оғир йўл қисмларидан ўтишга имкон яратади, юқори 
узатмалар эса катта тезликда ҳаракатланишни таъминлайди. 
Тортиш хусусиятлари қуйидаги кўрсаткичлар билан баҳо-
ланади: 

ҳаракатланишнинг энг катта тезлиги; 

бирор-бир тезликка эришиш учун тезликни ошириш вақти; 

ўрнидан бирор-бир берилган масофани босиб ўтиш вақти ёки 
шу масофани тезликни ошириш билан ўтиш; 

энг кўп баландликка чиқа олиш. 


464 
16-расм. Автомобилнинг куч мувозанати. 
Тортиш хусусиятлари кўрсаткичлари уларни аниқлаш шароити-
га боғлиқ бўлади. Масалан, шамолга қарши ҳаракатланганда авто-
мобилнинг тезлиги шамолсиз ҳавога қараганда анча кам бўлади. 
Йўловчилари ёки юки бўлган автомобилнинг юксиз автомо-
билга нисбатан анча тезлиги кам бўлади. Шунинг учун автомобиль 
техник тавсифномасида у ёки бу кўрсаткич кўрсатилганда унинг 
аниқланиш шароити алоҳида қайд этилади. Масалан, энг катта 
тезликни аниқлаш учун тўла ёқилғи қўйилган, битта йўловчи билан 
автомобиль қаттиқ қопламали, қуруқ горизонтал йўлда, шамолсиз 
ҳавода синалади.
Маълум бир тезликкача тезликни ошириш шу тезликни оши-
риш вақти ва узатмаларини алмаштириш учун сарфланган вақтга 
боғлиқ бўлади. Ҳозирги енгил автомобилларнинг биринчи узатма-
сида тезликни ошириш вақти 2,0-2,5 м/с
2
, тўғри узатмада 0,8-1,5 
м/с
2
ни ташкил этади. Юқори автомобилларнинг динамикаси паст-
роқ бўлиб, улар биринчи узатмада 1,7-2,0 м/с
2
ва тўғри узатмада 0,3-
0,5м/с
2
га тўғри келади. 
Автомобиль тезлигини ошириб ҳаракатланиш ғилдирак билан 
йўлнинг ишончли тишлашишига боғлиқ бўлади. Юқори тортиш 
хусусиятига эга бўлган автомобилнинг йўл билан тишлашиши ёмон 
бўлганлиги ва ғилдирак ўрнига айланганлиги сабабли тезликни 
ошириш билан яхши натижага эришмаслиги мумкин. 
Ҳозирги замон автомобиллари 15-20 секундда 100 км гача 
тезликка эришади. Спорт автомобиллари ва баъзи якка тартибда 


465 
ишлаб чиқарилган, юқори қувватли двигателлар билан жиҳозлан-
ган, тортиш хусусияти юқори бўлган автомобиллар 100 км гача тез-
ликка 6-8 секундда эришиши мумкин. Бу автомобилларнинг юқори 
тезлиги соатига 200 км дан ошади. 
Юк автомобиллари турли юкларни ташишга мўлжалланган 
бўлиб, уларда юқори динамика ва чаққон ҳаракатланиш асосий 
сифат кўрсаткичи ҳисобланмайди. Шунинг учун юк автомобиллари-
нинг техник тавсифномасида маълум тезликкача тезликни ошириб 
эришиш вақти кўрсатилмайди. Йўл шароитига яхши мослашиш 
учун, одатда, юк автомобиллари кўп узатмалар сонига эга. Масалан, 
«Зил-130» автомобилининг узатмалар қутисида олдинга юриш учун 
бешта узатма бор. Шу билан бирга, кўп енгил автомобилларнинг 
узатмалар қутиси олдинга юриш учун тўрт ёки беш узатмали бўлади. 
Айрим автомобилларнинг трансмиссиясига узатмалар сонини 
икки баробарга оширадиган қурилма ўрнатилади. Масалан, «МАН» 
ва «КамАЗ» автомобиллари узатмалар қутисида ажратиш қутиси, 
ВАЗ-2121, яъни «НИВА» автомобилида демультипликатор, «Газ-
66» автомобилидаги тақсимлаш қутилари (раздатчик) шундай қурил-
малардир. Узатмалар сонини кенг танлаш имконияти ҳайдовчига 
юқори тортиш хусусиятига эга бўлган ва яхши ёнилғи тежаш 
имконини берадиган узатмадан фойдаланиш имконини беради. 
Автомобилларнинг энг юқори баландликлардан ўтиш қоби-
лияти ҳар хил тепаликлари мавжуд бўлган автомобиль полигон-
ларида аниқланади. 
Тепаликка яқинлашган автомобиль ўрнидан биринчи узатмада 
тепаликка чиқарилади. Автомобиль навбат билан ҳар хил нишаб-
ликка эга бўлган баландликдан чиқарилиб, унинг энг юқори баланд-
ликдан ўтиш қобилияти аниқланади. 
Автомобилларнинг фойдаланиш кўрсаткичларидан бири улар-
нинг конструктив хавфсизлигидир. 

Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish