Iii бўлим. Автотранспорт воситаларини хавфсиз бошқариш ва ҳаракат хавфсизлиги асослари



Download 2,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/55
Sana23.05.2022
Hajmi2,42 Mb.
#606989
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   55
Bog'liq
eEMvemeayVr8S05AiVostnJ4SFtojICoItudAzMX

Конструктив хавфсизлик – 
бу транспорт воситаларининг 
ишлаш жараёнида атроф-муҳитга, ҳаракат қатнашчиларига зарар 
етказишни йўқотиш, шунингдек ЙТҲ оғирлик даражасини пасай-
тириш қобилиятига айтилади. 
Транспорт воситаларининг конструктив хавфсизлиги қуйидаги-
ларга бўлинади: 

фаол; 

суст; 


466 

авариядан кейинги;

экологик хавфсизлик. 
Фаол хавфсизлик – 
транспорт воситасининг йўл-транспорт 
ҳодисасини олдини олиш (унинг вужудга келиш эҳтимолини камай-
тириш) хусусиятларидир. Фаол хавфсизлик ҳайдовчининг транс-
порт воситасини (ЙТҲ бошланғич даврига тўғри келади) ҳаракат-
ланиш характерини ўзгартиришга қодир бўлган даврда вужудга 
келади. 
Суст хавфсизлик – 
транспорт воситасининг ЙТҲ оқибатлари 
оғирликларини камайтирувчи хусусиятидир. Суст хавфсизлик 
ҳайдовчи хавфсизлик тадбирларини кўришига қарамасдан автомо-
билнинг ҳаракатланиш характерини ўзгартира олмайдиган ва 
фалокатни бартараф қила олмайдиган (ЙТҲ кульминацион даври) 
даврда вужудга келади. Суст хавфсизлик ички суст ва ташқи суст 
хавфсизликларга бўлинади.
Ички суст хавфсизлик – транспорт воситасининг ичидаги ҳай-
довчи ва йўловчиларнинг шикастланмасликлари бўйича хавфсиз-
ликларини ошириш ва ҳаётларини сақлаб қолиш ҳамда юкларни 
сақлашни таъминлаш бўйича конструктив хусусиятини белгилайди. 
Ташқи суст хавфсизлик – ҳаракатланишнинг бошқа қатнашчи-
лари учун ЙТҲ оқибатлари оғирликларини камайтириш қобилияти-
дир. 
Ҳалокатдан кейинги хавфсизлик
 
транспорт воситасининг 
ЙТҲ тўхтагандан кейин (ЙТҲ сўнгги якуний даври) унинг 
оқибатларини зудлик билан бартараф этиш хусусияти (яъни авто-
мобилнинг ёниб кетиши, ҳаракатланишнинг бошқа қатнашчиларини 
уриб юбориши ва ҳ.к.). 
Экологик хавфсизлик –
 
транспорт воситасининг нормал фой-
даланиш жараёнида атроф-муҳитга ва ҳаракатланишнинг қатнашчи-
ларига салбий таъсири даражасини камайтирувчи хусусиятлари. 
Экологик хавфсизлик юқоридаги транспорт воситаларининг хавф-
сизлиги билан чамбарчас боғлиқдир. 
Транспорт воситаларининг хавфсизлик таркибида юзага келади-
ган 3 та турдаги хавфсизликдан фарқли равишда, транспорт восита-
сининг кундалик иши давомида намоён бўлади. Ҳаракатланиш 
хавфсизлигини таъминлаш учун автомобиль йўлларига фойдаланиш 
учун чиқарилаётган барча транспорт воситалари уларнинг катталик-
лари ва массасини чегараловчи талабларга жавоб бериши шарт. 


467 
Транспорт воситаларининг геометрик параметрлари ҳаракатла-
ниш хавфсизлигига катта таъсир кўрсатишини ҳисобга олиб, Ўзбе-
кистон Республикаси ҳудудида Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 
11 январдаги 11-сонли қарорига биноан қуйидаги энг катта йўл 
қўйиладиган катталиклар қабул қилинган: 
габарит кенглиги 
2,5 м 
габарит узунлиги, шундан: 
 – якка автомобиль 
12 м 
 – тиркама ёки ярим тиркамали тягач 
20 м 
 – автопоезд ва ғилдиракли трактор поезд 
24 м 
габарит баландлик 
4 м 
автомобиль ёки автопоезднинг ўқига тушадиган оғирликнинг 
энг кўп миқдори 
10 т 
автотранспорт воситасининг максимал оғирлиги 
40 т 
Ўзбекистон Республикасида фойдаланишдаги қурилиш меъёрий 
қоидаларига асосан барча йўлларда ҳаракатланадиган автомобиллар 
иккита – А ва Б гуруҳга ажратилган.
А гуруҳидаги автомобиллардан
фақат мужассамлашган капитал 
қопламали йўлларда фойдаланиш мумкин. Унда ўққа тушадиган 
оғирликнинг энг кўп миқдори 100 Кн, иккита жуфтлашган кўприкка 
эга автомобилларда эса 180 Кн ни ташкил этади. 
Б гуруҳдаги транспорт воситалари
ҳар қандай турдаги йўл-
ларда ишлай олади. Ўққа тушадиган оғирлик уларда 60 Кн га тенг 
бироқ, иккита жуфтлашган кўприкка 110 Кн дан ошмаслиги лозим. 

Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish