Iii бўлим. Автотранспорт воситаларини хавфсиз бошқариш ва ҳаракат хавфсизлиги асослари



Download 2,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/55
Sana23.05.2022
Hajmi2,42 Mb.
#606989
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   55
Bog'liq
eEMvemeayVr8S05AiVostnJ4SFtojICoItudAzMX

келиш принципи. 


441 
Рул механизми ва рул бошқармаси техник соз бўлган 
автомобиль бурилганидан кейин бошқариладиган ғилдираклар ва 
рул чамбараги ҳайдовчининг кўмагисиз нейтрал ҳолатни эгаллаши 
керак.
Рул механизмида червияк ролликка нисбатан бироз қия 
жойлашган. Шу сабабдан ўрта ҳолатда червияк ва ролик оралиғи 
кам ва нолга яқин, ролик бирор томонга силжиганда оралиқ 
кўпаяди. Шунинг учун ғилдираклар нейтрал ҳолатда бўлганда рул 
механизмида ишқаланиш юқори бўлади. Бу эса ғилдираклар 
стабилизациясига кўмаклашади.
Рул механизмининг нотўғри созланиши, рул юритмасидаги 
катта оралиқлар (люфт) стабилизация ёмонлашишига ва автомобиль 
ҳаракат йўналишида тебранишларга сабаб бўлиши мумкин. 
Бошқарувчи ғилдираклари стабилизацияси ёмон автомобиллар ўз-
ўзидан ҳаракат йўналишини ўзгартиради, уни тўғрилаб туриш учун 
ҳайдовчи узлуксиз рул чамбарагини буриб туради. Бошқарилувчи 
ғилдираклар стабилизацияси ёмон бўлганда ҳайдовчидан маънавий 
ва жисмоний куч талаб қилади, рул юритмаси деталлари ва шина 
айланиши ошади. 
Бурилишда ҳаракатланганда бошқариладиган ички ва ташқи 
ғилдираклар ҳар хил радиусли айланалар бўйлаб думалайди. 
Ғилдираклар сирпанмасдан думалаши учун уларнинг ўқи бир 
нуқтада кесишиши шарт. Бу шартнинг бажарилиши учун бошқа-
рувчи ғилдираклар ҳар хил бурчакка бурилиши лозим. Автомобиль 
ғилдираклари ҳар хил бурчакка бурилишини рул трапецияси 
таъминлайди. Бурилиш марказига нисбатан ташқи ғилдирак ичкари-
дагига қараганда ҳамма вақт кам бурчакка бурилади, ғилдиракнинг 
бурилиш бурчаги қанча кўп бўлса, фарқ шунча кўп бўлади.
Автомобилнинг бошқарувчанлигига шиналарнинг эластиклиги 
таъсир кўрсатади. Автомобилга ёнланма куч таъсир этганда шина 
деформацияланади ва ғилдирак автомобиль билан бирга куч таъсир 
этган йўналишга силжийди. Ёнланма куч қанча катта ва шина 
эластиклиги юқори бўлса, силжиш шунча кўп бўлади. Шинанинг 
айланиш текислиги ва ҳаракатланиш йўналиши орасидаги бурчак 
Тойиш бурчаги
дейилади. 
Орқа ва олдинги ғилдираклар бир хил бурчакда тойганда 
автомобиль берилган ҳаракат йўналишини сақлайди, лекин тойиш 
бурчаги миқдорида бурилган бўлади. Бунга 
нейтрал бурилувчанлик


442 
дейилади. Агар олдинги ўқ ғилдиракларнинг тойиш бурчаги орқа ўқ 
ғилдираклар тойиш бурчагидан кўп бўлса, автомобиль бурилишда 
ҳаракатланганда ҳайдовчи берган бурилиш радиусига нисбатан 
каттароқ радиус билан ҳаракатланишга интилади. Автомобилнинг 
бундай хусусияти 
етарли бўлмаган бурилувчанлик
дейилади.
Агар орқа ўқ ғилдиракларнинг тойиш бурчаги олдинги ўқ 
ғилдираклар тойиш бурчагидан катта бўлса, автомобиль бурилишда 
ҳаракатланганда ҳайдовчи берган бурилиш радиусига нисбатан 
кичикроқ радиус билан ҳаракатланишга интилади. Автомобилнинг 
бундай хусусияти 
ортиқча бурилувчанлик
дейилади. 
Автомобилнинг бурилувчанлигини ҳар хил эластикликка эга 
шиналарни ишлатиш, улардаги босимни ўзгартириш, автомобил-
даги юкни тақсимлаш йўли билан ўқларга тушадиган оғирликни 
ўзгартириш каби усулларни қўллаб бироз бошқариш мумкин. 
Етарли бўлмаган бурилувчанликка эга автомобилларни бошқариш-
да камроқ маҳорат ва эътибор талаб қилинади, лекин уни буриш 
учун рул чамбарагини кўпроқ бурчакка буришга тўғри келади. Бу 
эса ҳайдовчининг ишини қийинлаштиради.
Айниқса, автомобиль катта тезликда ҳаракатланаётганда бури-
лувчанликнинг таъсири анча сезиларли бўлади. Автомобилнинг 
бошқарилувчанлиги унинг юриш қисми ва рул бошқармасининг 
техник ҳолатига боғлиқ бўлади. Шиналарнинг бирортасида ҳаво 
босимининг камайиши унинг думалаш қаршилигини оширади ва 
кўндаланг бикирлигини камайтиради. Шунинг учун бирор ғилди-
ракнинг ҳавоси кам бўлса, автомобиль шу томонга оғиб ҳаракат-
ланади. Бундай оғишни тиклаш учун ҳайдовчи бошқариладиган 
ғилдиракларни оғишга тескари томонга буриб туриши керак. Бунда 
ғилдиракларнинг ёнланма сирпаниб ҳаракатланганлиги учун интен-
сив айланиш бўлади. Рул юритмаси деталлари ва шкворен бирик-
малари айланиши ортиқча оралиқ (зазор)ларни ҳосил қилиб, ғилди-
ракнинг ортиқча тебранишига сабаб бўлади. 
Оралиқлари катта ва юқори тезликда ҳаракатланаётган автомо-
билнинг олдинги ғилдираклари тебраниши шунга бориб етиши 
мумкинки, ғилдирак билан йўл орасидаги тишлашиш бузилади. 
Ғилдирак тебранишининг сабаби мувозанатининг бузилишидир. 
Бунга шинага қўйилган ямоқлар ва дискага ёпишиб қолган кирлар 
сабаб бўлади. Ғилдирак тебранишининг олдини олиш учун унинг 
дискига қўшимча юклар ёпиштирилиб, мувозанати меъёрга солина-
ди (балансировка қилинади). 


443 
Автомобилнинг бошқаришга сарфланадиган энергия миқдори 
бошқарилувчанликнинг кўрсаткичларидан бири ҳисобланади.
Сарфланадиган энергия миқдори рул бошқармаси конструкция-
си, рул механизми узатиш сони, рул чамбарагининг ҳайдовчига нис-
батан жойлашиши ва бошқа омилларга боғлиқдир. Рул чамбарагини 
буришда энергия сарфини камайтириш учун рул механизмининг уза-
тиш сони танланади. Узатиш сони кичик бўлганда рул чамбарагини 
буриш учун керакли бурчак камаяди лекин буриш учун куч кўпаяди.
Юқорида кўрсатилган ва бошқа кўп ҳолатларни эътиборга олиб, 
рул механизми узатишлари сони лойиҳалаш пайтида танланади. 
Узатиш сони катта бўлганда сарфланадиган куч камаяди, лекин 
керакли бурчакка рул чамбарагини буриш ҳайдовчини чарчатади. 
Бундан ташқари, кичик узатиш сони, рул чамбарагини кичик 
градусга буришда ҳаракатланиш йўналишининг кескин ўзгаришига 
олиб келади. Бу ҳайдовчидан юқори малака ва эътиборни талаб 
қилади. Узатишлар сони юқори бўлганда аксинча. 
Автомобилни бошқаришда энергия сарфини камайтириш учун 
рул бошқармасида кучайтиргичлар қўлланилади. Бу ҳайдовчи ишини 
анча енгиллаштиради. Кучайтиргичлар юк автомобилларига, авто-
буслар ва айрим қиммат турувчи енгил автомобилларнинг юқори 
қувватли дивигатель ва катта массаси бўлганларига ўрнатилади. Рул 
бошқармасидаги гидрокучайтиргичлар конструкциясида «йўлни 
сезиш» деган тушунча кўзда тутилган, шу сабабли ҳайдовчи йўлдан 
бошқариладиган ғилдиракларга таъсир этувчи куч миқдори ва 
йўналишини сезади. Оғир машиналарнинг гидрокучайтиргич 
(БелАЗ) йўлни сезиш хусусияти йўқ. Ҳозирги пайтда ўртача вазнли 
тезюрар ҳамда ўрта ва оғир вазнли юк автомобиллари, шунингдек, 
автобусларнинг рул юритмаларида кучайтиргич ишлатилади. 

Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish