2-Маъруза. Автоматик ростлаш системасининг
ишлаш Принципи
Автоматик ростлаш системасининг асосий ишлаш принципини тушуниш учун бир мисолни кўриб чиқиб, кейинчалик умумий ифодаларни келтирамиз.
Мисол сифатида металларни тоблаш учун ишлатиладиган печни ва ундаги температурани ростлаш коидаларини кўриб чиқамиз. Печдагитемпературани ўлчаш учун унга термопара урнатилади, термопара хосил қилган кучланиш U улчанадиган температурага пропорционал бўлади. Кўрсатувчи асбоб шу кучланишнинг қийматини кўрсатиб туради, стрелканинг бурилиш бурчаги кучланиш ва температурага боғлиқ. Электропеч ишини назорат қилувчи одам температура тўғрисидаги маълумотни асбобшкаласидан кўриб туради (1-расм). Агар температура керакли қийматдан фарқ қилса, одам реостатнинг ўзгарувчан контактини (движогини) керакли томонга суриб (s) печкани қиздириш электр тармоғидаги реостат қаршилигини ( r ) ўзгартиради. Электр қаршилик кўтарилганда қиздириш занжиридаги ток камаяди ва температура (Q) пасаяди. Аксинча қаршилик камайганда ток билан температура Q кўтарилади. Шундай қилиб печдаги температурани қўл ёрдамида ростлаш схемасини туздик.
1-расм. Температурани қўл ёрдамида ростлаш.
Шу жараённи автоматлаштириш учун одамнинг ролини анализ қилишимиз зарур. Содда қилиб айтганда одам назорат қилаётган температурани ўзгаришига қараб (керакли қийматдан четга чиқишга қараб) реостат движогини керакли томонга қўзғатади, яъни шу силжитиш билан температура орасидаги пропорционаллик боғланишни амалга оширади. Агар кўрсатувчи асбобни олиб ташлаб реостат движогини кучланиш U таъсирида силжишини таъминласак, масалан сервопривод (юритма) ёрдамида, унда термопара билан юритма биргаликда s(U) боғланишни бажарадилар. Шу боғланиш четлашиш бўйича ростлаш қонуни деб аталади.
Демак жараённи автоматлаштириш учун очиқ система ўрнига берк система яратиш керак (2-расм), берк система берилган ростлаш қонунини амалга оширади (одам ёрдамисиз).
Берк системада кириш сигнали (U) чиқиш синали Qга бевосита боғлиқ, шу боғланиш тескари алоқа деб аталади. Тескари алоқа мавжудлиги берк контур хосил бўлишини таъминлаб автоматик ростлаш системасини яратади.
2- расм. Берк ростловчи система схемаси.
Бу система амалда ишлаолмайди, чунки термопара яратган электр токи шунчалик кичикки, унинг қуввати электр юритманинг ишга тушишига етмайди. Шунинг учун қўшимча звено – кучайтиргич ўрнатилиши керак. Шу билан системанинг умумий ишлаш принципи ўзгармайди,лекин амалда система ишлашини таъминлаб беради.
Бундан ташқари системага биз хохлаган ишлаш режимини беришимиз керак, масалан температурани бир хил қийматда (900о С ёки 1000оС) ушлаб туриш. Бунинг учун системанинг киришига кучайтиригичдан олдин “эталон” кучланиш Uo берилади (топшириқ ёки вазифа деб аталади). Бу кучланиш термопарадан чиққан сигнал U биллан таққосланиб, уларнинг айирмаси U= U1 — U0 фарқ сигнали деб аталади. Бу сигнал ўлчанган температура Q билан вазифа Q0 айирмасига (ростлаш хатосига) пропорционал бўлиб кучайтиргичга узатилади (3- расм).
Демак, ростлаш хатоси система учун юритувчи сигнал бўлиб, система эса шу хатони йўқотишга қаратилган, яъни ростлашдан мақсад ∆ Q → 0. Биз топшириқ сифатида температурани бир хил қийматини кўриб чиқдик. Баъзида топшириқ сифатида температурани маълум қонун бўйича ўзгариш функцияси берилади, масалан, 4 - расмдаги графикда кўрсатилгандек температура маълум фақт ичида кўтарилиб, сўнгра бир қийматда маълум вақт ушлаб турилади ва аста секин пасаяди. Бунинг учун системанинг киришига дастурлашган вазифа берилади, ростлаш эса дастурлашган деб аталади. Бу типдаги ростлаш системалар кузатувчи системалар деб аталади.
3- расмда келтирилган схема АРС нинг структура схемаси ёки блок-схемаси дейилади.
3- расм. Температурани ростлаш берк системаси.
4-расм. Дастурлашган топшириқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |