TAQSIMLOVCHI TARMOQLAR SXEMALARI
Reja
1.Кириш
2.Технологик қисм
3Тажриба стенди учун методик кўрсатма тузиш
4.Электр қаршилик печини тавсифлари
5. Жисмларни қизишини тадқиқодлаш графиги
Хулоса
Адабиётлар
Кириш
Инсониятнинг ишлаб чиқариш фаолияти ва уй-рўзғор эҳтиёжлари электротехнологик қурилмалар билан тобора бойиб бормоқда ва бундай тўйиниш фақатгина мазкур қурилмаларга бўлган эҳтиёжнинг ўсиши билангина асосланиб қолмасдан, балки углеводородли ёқилги таннархининг маълум даражада ошиши, ташқи муҳитни муҳофаза қилиш бўйича аниқ чоралар белгилаш зарурияти, чиқиндисиз технологиялар яратиш кабилар билан ҳам боғликдир. Электр энергиясини истеъмол қилиб, уни бошқа турдаги энергияга айлантириш орқали ва шу вақтнинг ўзида технологик жараёнларни амалга ошириш учун мўлжалланган қурилмалар электротехнологик қурилмалар дейилади. Бундай қурилмалар мураккаб тўзилишга эга бўлиб, уларнинг таркибига ишчи орган, яъни плазмотрон, плазмали реактор, электрон замбарак, ёй ва ион агрегатларининг электродлар тизими ва белгиланган иш режимини автоматик таъминловчи ёки микропроцессорли техника ёрдамида бошқариладиган махсус энергия манбалари киради. Сув-газ ва электр билан таъминлаш, ҳамда вакуум ҳосил қилиш уни сақлаш тизимлари эса электротехнологик қурилмалар таркибига ёрдамчи жиҳоз сифатида киради. Электротехнологиянинг тобора такомиллашиб бориши юқори мустахкамликка эга бўлган, катта миқдордаги иссиқликка бардош берувчи, кимёвий реакциянинг агрессив таъсирига турғун бўлган ва кичик иссиқлик ўтказувчанликка ҳамда юқори даражадаги изоляцион хусусиятга эга бўлиш каби янги материаллар ишлаб чиқиш имкониятини беради.
Ҳар қандай қаттиқ ёки суюқ ҳолатдаги электр ўтказувчи материаллардан электр токи ўтганида, бу материалларни қиздириб иссиқлик ажратиб чиқаради. Жоул – Ленц қонуни бўйича ажралиб чиқаётган иссиқлик энергияси қуйидаги формула билан аниқланади:
,
бу ерда I – қаттиқ ёки суюқ ҳолатдаги электр токи ўтказувчи материалардан ўтаётган токнинг қиймати, А; R – электр токи ўтказаётган материалнинг электр қаршилиги, Ом; t – электр токи ўтказувчи материалнинг электр тармоғига уланиб турган вақти, соат.
Бундай усул билан материалларни қиздириш қаршилик усули билан қиздириш дейилади. Материаларни қаршилик усули билан қиздириш икки турга бўлинади: бевосита ва билвосита.
Бевосита усулда материаллар қиздирилганида, қиздирилаётган материалдан ўтаётган ток ҳосил қилган иссиқлик ҳисобига ўша материал қизийди.
Билвосита усулда материалар қиздирилганида, алоҳида қиздирувчи элементдан ўтаётган ток ҳосил қилган иссиқлик энергия иссиқлик ўтказувчанлик, конвенция ёки нурланиш асосида қиздирилаётган жисмга узатилади ва уни қиздиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |