Қаршилик электр печининг конструктив тузилиши
Қаршилик электр печларининг турлари ва конструктив тузилиши хил-ма – хил бўлса ҳам, ҳамма турлари учун зарурий бўлган умумий элементлари мавжуддир (1 – расм).
ҚЭП нинг сирти одатда профилланган пўлат варақдан ясалиб, печга йўналтирилган барча механик таъсирлардан муҳофаза қилишга хизмат қилади. Печ ичидаги иссиқлик исрофини камайтириш мақсадида печ сирти билан ўтга чидамли қатлам орасига изоляцион материал жойлаш-тирилади. Изоляцион материал сифатида керамик плита, ғишт, блок ва бошқа турли изоляцион материаллардан фойдаланилади. Ўтга чидамли қатлам печнинг ички юзасини ташкил этади ва у иссиқлик билан ишлов берилиши керак бўлган материал ёки детал ва қиздирувчи элементлар ҳосил қиладиган иссиқлик зўриқишларига чидаши лозим. Қиздирувчи элементлар печнинг ички юзаси бўйлаб жойлаштирилган бўлиб, қиздиралаётган жисм ёки деталларни қисман ёки тўлиқ ўраб туради. Қаршилик электр печлари материал ва деталларни печ ичига киритиш ва ундан олиш учун ёрдамчи механизмлар билан ҳам жиҳозланган бўлади. Печ ичига материл ёки деталлар эшикча орқали киритилади. Ёрдамчи механизмларнинг таркибий қисмлари иссиққа чидамли пўлатлардан ясалган бўлади.
Мазкур курилманинг электр схемаси 2- расмда келтирилган.
2 расм СНОЛ – 1.6 2.5 уланиш схемаси
СНОЛ-1,6.2,5.1,11И3 русумли камеравий тажриба электр қаршилик печи, қўзғалмас шароитда, турли хил материалларга ишлов беришдан олдин 1100 °С гача қиздириш учун мўлжалланган.
СНОЛ-1,6.2,5.1,11И3
С-қаршилик (сопротивлением).
Н-камеравий (камерный).
О-хаво мухити (окислительный)
Л-тажрибавий (лабораторный)
Ишчи камера хажмлари,дм
1,6-кенглиги,
250-узунлиги,
100-баландлиги.
1100-номинал харорат,
И3-3-модификация.
Эслатма! Электропечда тажриба ўтказишдан олдин унинг техник тавсифлари, хамда хужжатлари билан диққат қилиб танишиб чиқиш зарурдир.
Электр қаршилик печини тавсифлари
№
|
Электр қаршилик печини тавсифлари
|
|
1
|
Номинал қувват, квт
|
1,8
|
2
|
Таъминот манбаи кучланиши, в
|
220
|
3
|
Ўзгарувчан ток частотаси, Гц
|
50
|
4
|
Ишчи камера харорати, °С
|
1100
|
5
|
Фазалар сони
|
1
|
6
|
Ишчи камера мухити
|
Хаво
|
7
|
Қиздириш вақти,мин
|
50
|
8
|
Хароратни автоматик бошкариш диапазони °С
|
°С 400-1100
|
9
|
Салт ишлашдаги қуввати,квт
|
1
|
10
|
Қиздириш элементлари ресурси, с
|
2000
|
Юпка ва массив материалларни қизиш вакти хар хил аниқланади. Юпқа материалларни қизиш тезлиги иссиқлик ўтказувчанлик материалидан унча фарқ қилмайди. Массивлик унинг қалинлигига қараб эмас, балки уни иссиқлик ўтказувчанлигига ва иссиклик узатиш коэффицентига бо\лиқдир. У Био критерияси кўринишида ички қаршиликни юза қисмидан хам характерланиши мумкин:
BiқI/λ SқS/ λ/1 (1),
Bi кичик сон булса, буюм узини енгил тоифада хисоблайди. Bi катта сон булса, у холда массив тоифа деб хисоблайди. Biқ2 булса, у холда икки сон тенглашади. Хаттоки Вi ни кичик кийматида ички каршиликни кизиш вактини хисоблаш имконияти бўлмаслиги мумкин.
Bi< 0,25 юпка материал
Bi> 0,5 массив материал
0,25
Do'stlaringiz bilan baham: |