МАЪРУЗА-3 ОРТИШ-ТУШИРИШ МАШИНАЛАРНИНГ ТАСНИФИ ВА АСОСИЙ ТЕХНИКА-ЭКСПЛУАТАЦИОН КЎРСАТКИЧЛАР
РЕЖА
3.1. Махсус ва универсал машиналар
3.2. Ортиш-тушириш машиналарнинг асосий параметрлари ва эксплуатацион кўрсаткичлари
3.3. Юкларни ташиш жараёнининг таркиби
3.1. Махсус ва универсал машиналар
Ортиш-тушириш ва омбор ишларини бажариш учун турли-туман машина, механизм ва қурилмаларни қўллаш мумкин, аммо уларни тўғри танлаб олиш ва улардан рационал фойдаланишгина механизация ва комплекс механизация самарадорлигини таъминлайди. Ортиш-тушириш машина (ОТМ)лари ишчи органларининг ҳаракатларига мувофиқ даврий ҳаракатланувчи ва узлуксиз ҳаракатланувчи гуруҳларга бўлинади.
Даврий ҳаракатланувчи ортиш-тушириш машиналарининг ишчи органлар юкни олиш ёки бўшатиш учун тўхтаб, юклаш жойидан бўшатиш (тушириш) жойига элтиб беради.
Узлуксиз ҳаракатланувчи ортиш-тушириш машиналарининг ишчи органлари юкни узлуксиз ёки деярли (қарийиб) узлуксиз оқимда элтиб бериб туради.
Вазифасига мувофиқ ортиш-тушириш машиналари махсус ва универсал гуруҳларга бўлинадилар. Махсус ортиш-тушириш машина, механизм ва қурилмалар муайян бир турдаги (донли, сочилувчан ёки тўкилувчан, суюқ ва ҳ. к.) юкларни ортишда ёки туширишда ишлатилади. Бундан фарқли ўлароқ универсал машиналар ҳар турли юкларни ортиш ва тушириш учун ишлатилади.
Ортиш-тушириш машиналарини уларни вазифасига, юк кўтаришига, геометрик ва кинематик параметрларига, ҳамда машиналарнинг эксплуатацион кўрсаткичлари ҳисобланмиш: унимдорлигига, энергия сиғимига, (энергоемкость); материал сиғимига; меҳнат сиғимига қараб танлаб олинади.
Машинанинг номинал юк кўтариши деб унинг энг кўп юк массасини (Gн) кўтара олишига айтилади. Бу энг кўп юк массасининг миқдорини юкни ўз массаси (G) ва юкни илиб олиш мосламаларининг массасини (Gил) ташкил этади.
Ортиш-тушириш машиналарининг юк кўтариши доимий (ўзгармайдиган) ва ўзгарувчан бўлиши мумкин. Чорпояли кранлар, кўприксимон кранлар, автоюклагичлар ва электр юклагичлар юк кўтариши доимий, кўпчилик турдаги айланувчи стрелали (авто, темир йўл ва минорали ) кранларнинг юк кўтариши ўзгарувчан бўлади.
Ортиш-тушириш машиналарини энг муҳим кўрсаткичларидан бири унинг унумдорлигидир ва у ўз навбатида техник ва эксплуатацион каби унумдорликдан иборат бўлади. Машина ёки қурилманинг 1 соат давомида тўхтовсиз, муайян миқдорда юкланганда ва энг илғор услубда меҳнатни ташкил этилганда тоннада, кубометрда, донада ортиб-туширган юк миқдори унинг техник унумдорлиги деб ҳисобланади.
Бир смена давомида меҳнатни тўғри ва илғор услубда ташкил этилганда ва муайян бир жойда аниқ ортиб-туширилган юк миқдори эксплуатацион унумдорлик деб ҳисобланади. Эксплуатацион унумдорлик техник унумдорликдан фарқли ўлароқ машинани вақт бўйича ва уни бир смена давомида юкланишини инобатга олади.
3.3. Юкларни ташиш жараёнининг таркиби
Юклаш ва тушириш жараёнида иштирок этадиган тармоқларнинг табиати, машиналарнинг турлари ва дизайни жуда кўп, шунинг учун саноатда ишлатиладиган ускуналар ва юкларни ташиш тизимлари жуда кўп ва турли типдаги ва дизайндан фарқланади. Юкларни қайта ишлаш учун ишлатилган барча турдаги ускуналар ҳақида гапириш қийин.
Оператор томонидан қадамда ҳаракатланадиган электр арава (pallet)
Омбор юк тортиш машинаси (platform truck)
. Юк машиналари (юқори баландликдаги istepleyce)
istepleyce ёнма-қарши тутгич билан ишлайди
Юкларни ташиш учун юк машинаси Узун юкларни ташиш учун мўлжалланган автокўтаргич машинаси
3.3 Ортиш-тушириш машиналарининг асосий
параметрлари ва эксплуатацион кўрсаткичлари
Машинанинг номинал юк кўтариши деб унинг энг кўп юк масса-сини (Gн) кўтара олишига айтилади. Бу энг кўп юк массасининг миқдорини юкни ўз массаси (G) ва юкни илиб олиш мосламаларининг массасини (Gил) ташкил этади.
Ортиш-тушириш машиналарининг юк кўтариши доимий (ўз-гармайдиган) ва ўзгарувчан бўлиши мумкин. Чорпояли кранлар, кўприксимон кранлар, автоюклагичлар ва электр юклагичлар юк кўтариши доимий, кўпчилик турдаги айланувчи стрелали (авто, те-мир йўл ва минорали ) кранларнинг юк кўтариши ўзгарувчан бўлади.
Ортиш-тушириш машинасининг бўйланма ва кўндаланг базаси, стрела қаноти (вўлет) ёки кран қурилмаларининг оралиғи (пролёти), юкни максимал баландликка кўтариши, йўл шуъласи (дорожной про-свет) унинг асосий габарит параметрлари ҳисобланади. Машина юргизувчи қисмининг четки ғилдиракларининг марказлари орасидаги масофа машинанинг бўйланма баъзаси, из (колея) нинг кенглиги эса кўндаланг базаси деб ҳисобланади. Стрелали краннинг айланиш (го-ризонтал текислик бўйича) ўқидан юк илиш нуқтасидан ўтган верти-кал чизиққача бўлган масофа стрела қаноти деб аталади.
Даврий ҳаракатланувчи машиналар учун
Qcmқ ƒ (kв, kюк, Gн, υюк, υм, υк, тсм ) , т/см (1.1)
Узлуксиз ҳаракатланувчи машиналар учун
Qcmқ ƒ (kв, qюк , υ, тсм) , т/см (1.2)
бу ерда kв, kюк-машинанинг вақт ва юкланиш бўйича
фойдаланиш коэффициенти;
Gн-машинанинг номинал юк кўтариши;
υюк, υм, υк-юк кўтариш, машинанинг ҳаракатланиш ва
унинг конструкциялари ҳолатини ўзгариш
тезлиги;
qюк-бир метр узунликка бўлган юклама ;
υ -тўхтовсиз ҳаракатланувчи машинанинг ишчи
органининг тезлиги;
тсм -машинанинг иш вақти (иш сменаси)
Машина ёки қурилмани ишлаб чиқариш учун сарфланган мате-риал массасини шу машина (қурилма)нинг унумдорлигига ёки юк кўтаришга нисбати унинг материал сиғими деб ҳисобланади.
Машина ёки қурилмага хизмат кўрсатадиган одамлар сонини шу машинанинг ёки қурилманинг эксплуатацион унумдорлигига бўлиш орқали 1 тонна, дона, кубометр ортиш-тушириш учун сарфланган меҳнат сиғими аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |