Тирик мардлар кўчасига кир…



Download 100,5 Kb.
Sana22.02.2022
Hajmi100,5 Kb.
#105839
Bog'liq
ТИРИК МАРДЛАР КЎЧАСИГА КИР...


ТИРИК МАРДЛАР КЎЧАСИГА КИР…
Қалб поклиги Тангрининг оламдаги энг сара бандаларигагина ато этадиган гўзал бир фазилатики, уни маҳв этиш мумкин эмас. У қалбнинг энг тўрида бўлади ва қуёш сингари ичкаридан нурларини чеҳрага таратиб ёйиб туради.
Вилоят шифохонаси (эски совпартактив)да шифокор бўлиб ишлаганим сабабли фидойи раҳбар Тошбўри Қиличевда ана шу ноёб, бебаҳо, покиза қалби борлигини гувоҳи бўлдим. Тошбўри Раҳимович ўтган асрнинг охирги йилларида масъулиятли раҳбар лавозимида ишладилар. Ўша даврнинг оғирлигига дош беролмай касаллангач, мен у кишини уйига қатнаб даволашимга тўғри келди. Ҳам ишлар, ҳам даволанарди. Ҳа, бемор бўлса-да бу одам гўёки қизиб турган ёғга ташланган бир бурда этга ўхшаб жизғанак ҳаёт кечирар, тиним билмасдан ишларди ҳам.
Оғир даврлар эди. Одатда, Тангри истеъдодларни яратар экан, муқаррар тарзда уларни ҳаёт давомида дуч келадиган хавф-хатарлардан, тазйиқ-тажовузлардан, ғанимлардан, жамият талотўпларидан ҳимоялаб, асраб турувчи фаришталарни ҳам яратади ва уларни содиқ, садоқатли покиза қалб иқтидорларига йўлдош ҳам қилиб қўяди.
Тошбўри аканинг умр йўлдоши Зайнаб янга ҳам ана шундай, ҳар томонлама мукаммал ўзбек аёли сифатида турмуш ўртоғи елкадош бўлди. Уйларига бемор аҳволидан хабардор бўлиш ниятида борсам, эшикда Зайнаб янгани кўришим биланоқ Тошбўри аканинг саломатлиги, аҳволи, кайфияти қандайлигини аниқ-тиниқ билардим, қўярдим. агар янги маъюс, серташвиш бўлса, демак, умр йўлдошининг саломатлигида нохушлик бор. Мабодо, у киши чиройи очиқ, хушнуд, кулиб турса — ишлар аъло.
Бу ҳолат тиббиёт руҳшунослигида эр-хотиннинг қалбларнинг муштараклиги, ягона, бирлигини англатади, руҳий мутаносиблик, уйғунлик ҳисобланади. Ҳозирги оилавий ажримлар «болалаб» бораётган бир даврда Тошбўри ака билан Зайнаб янганинг бир-бирларига бўлган садоқатлари, меҳрлари Лайли-Мажнунларникидан кам эмас. Ёшлар учун тирик оилавий бахту саодат, гўзал турмуш намунаси. Ёнимизда турибди улар .
«Токайгача гўзал ҳаётни, ҳузурбахш турмушни ўтмишдан қидирасан — тирик мардлар кўчасига кир, муродингга етгайсан», уқтирдилар Нақшбанд ҳазратлари .
Шифокорман, ўз бурчимни бажарганман, аммо Қиличевлар оиласидаги тотувлик, аҳиллик, меҳр-оқибат, иноқлик кишини беихтиёр ҳайратлантиради, ҳавасини келтиради. Ахир аслида ҳам шу ҳузурбахш, тартибли, гўзал, меҳр-муҳаббатли, садоқатли тотув турмуш тарзи инсоннинг ҳаётдаги энг олий бахт қувончи эмасми?
Уларникига қачон борманг, эр-хотин фарзанду невараларнинг қўлида китоб, газета ёки журнал кўрасиз.
Тошбўри Раҳимович жудаям оғир аҳволда касалланиб, тўшакда ётган чоғларида ҳам мен у кишининг кўзларида кўзойнак, қўлларида газета кўрганман. Газета! Бу бор гап. Демак, мутолаа ҳам беморни даволайди, хасталиги, қалб жароҳатларига шифобахш малҳам бўлади, дилига тасалли бериб, турли хил кераксиз қора хаёллардан чалғитади, овутади уни. Оилага ҳам тотувлик, хотиржамлик қут-барака олиб келади.
Зайнаб янганинг кўзларидан, сўзларидан шоиртабиат ҳассос қалблилиги шундоққина сезилиб туради. У киши Ҳ. Худойбердиева, А. Орипов, Э. Воҳидов ва Ф. Тошев шеъриятининг ошуфтаси.
Мана сир қаерда. Шу сабабли ҳам ана шундай намунали оила, садоқатли муҳаббат, тотувлик уфуриб турган гўзал ҳаёт чаманзорларини ҳамма ёшларимизга тилайман.
Қайси оиладаки болаларча содда табассум, болафеъллик, камтарлик, қалб поклиги устун экан, Аллоҳнинг назари ҳам ўша оилага тушади.
Муродим Умрзоқов.
Download 100,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish