199
фарқлашдан иборатдир. Атроф муҳитни негатив
таъсирига одам иммун
тизимни чидамлилиги унинг генотипига (мижозига), унинг иммун статусига
ва бошқа омилларга боғлиқ.
Иммун статус ва унинг минтақавий ўзига хослиги МДҲ мамлакатлари
ҳудудларида текшириб кўрилганда уларнинг иммун статуси хар хил типда
эканлиги аниқланган. МДҲ мамлакатларини айрим шаҳарлари ва аҳоли
пунктларида кишиларнинг иммун тизимини гуморал звеносини суст бўлса,
ҳужайравий звеноси актив, ѐки ҳужайравий иммунитети кучли жойда эса
гуморал звеноси бироз суст иммун статусли кишилар эканлигини Россия
иммунология институти мутахассислари кузатишган.
Сурункали вирусли гепатитлар патогенезини асл моҳияти, гепатотроп
вирусларни турли сабаблар; макроорганизм иммун тизимини кучсиз иммун
жавоб реакцияси, вирусларни кучсиз
иммуногенлиги сабабли жигар
ҳужайраларида вирусларни узоқ муддат қолиб кетиши билан изоҳланади.
Сурункали вирусли гепатитларда вируслар жигар ҳужайралари ДНК
сида интеграцияланган ҳолатда ѐки репликация ҳолатда бўлишади. Бугунги
кунда ЖССТ нинг расмий маълумотларига кўра курраи заминимизда 2
миллиард кишида вирусли гепатит В вируслари бор.
Сурункали вирусли гепатитларни одам популяциясида кенг
тарқалганлиги, патогенезидаги айрим звеноларини ноаниқлиги, касалликни
кечишига турли факторларни таъсири атрофлича ўрганилмаганлиги
натижасида даволашдаги самарасизликлар нафақат инфектологиянинг,
балки инсониятнинг тиббий-биологик ва ижтимоий муаммолардан
биридир.
Аҳоли сонини, миграциясини ва озиқ овқатларга бўлган талабнинг
ўсиши, озиқ овқат маҳсулотларини, меваларни ҳам
импорт ва экспорт
қилинишини ўсишига олиб келди.
Ўзга географик иқлим шароитларда етиштирилган мевалар
таркибидаги нитратлар миқдорини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики
хорижий мевалар таркибидаги нитратлар миқдори бизни меваларимизга
нисбатан бироз кўплиги аниқланганига қарамасдан меѐрий нормалардан
зиѐд эмаслиги бизни лаборатор текширишларимизда аниқланди.
Турли географик иқлим шароитларда етиштирилган меваларни
кимѐвий таркибида кескин фарқлар бўлмасада турли географик иқлим
шароитларда етиштирилган хорижий экзотик меваларни маҳаллий аҳоли
ўртасида учрайдиган сурункали вирусли
гепатитларга таъсирини
кузатишни мақсад қилиб олдик.
Ўтказилган текшириш ва кузатувларимиз қуйидаги хулосалар
чиқаришга олиб келди.
1. Турли этиологияли сурункали вирусли
гепатитларни репликация
фазасида ўзга географик иқлим шароитларда
етиштирилган хорижий
меваларни (хорижий олма, нок, банан, мандарин, лимон, киви) пархездан
чеклаб қўйиш, интоксикацион, цитолитик синдромларни камайишига олиб
келиши текширишлармизда кузатилди.
2. Турли этиологияли сурункали вирусли гепатитларни репликация
фазасида ўзга географик иқлим шароитларда етиштирилган хорижий
меваларни (хорижий олма, нок, банан, мандарин, лимон, киви) истеъмол
200
қилиш цитолитик, интоксикацион синдромларни узоқ
давом этишига,
қонда альбуминлар миқдорини сезиларли камайишига, холестерин
миқдорини бирмунча ошишига, касалликнинг авж олишига олиб келиши
кузатилди.
3.Турли этиологияли сурункали вирусли гепатитларга ча линган
беморларга ўзга географик иқлим шароитларда етиштирилган хорижий
меваларни истеъмол қилишни чеклаб қўйиш беморлар аҳволидаги
сезиларли ижобий клиник ва биохимик ўзгаришлар келтириб
чиқаришини, одам организими турли экологик иклим шароитларда
етиштирилган меваларни яхши қабул қилмаслигини, организм ўзиникини
ўзганикидан фарқлашини ҳисобга олиб уларни парҳездан чеклаш
мақсадга мувофик бўлади деган хулоса чиқаришга олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: