Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълимвазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 4,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/192
Sana13.05.2022
Hajmi4,25 Mb.
#603391
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   192
Bog'liq
IV qism

ДАРДЛАРГА ДАРМОН СУМАЛАК 
Мардонова М.Э, Ёрмухамедова Н.Н, Худайбердиева Г.И. СамДУ. 
 
Фасллар келинчаги бўлмиш баҳор ўзининг яна бир хусусияти билан 
ажралиб турадики, бу фаслда биз байрамларнинг энг улуғи Наврўзни 
нишонлаймиз. Тарихга эътибор берадиган бўлсак, бундан 3000 минг йил 
муқаддам Марказий Осиѐ аҳолиси баҳор фаслини кутиб олиш, қишлоқ 
хўжалиги юмушларини бошлаш арафасида, Наврўзи олам байрамида 
сўмалак тайѐрлашган. Бу таомни ҳалқ ўз ақл-идроки билан яратган десак 
хато бўлмайди.
Айни баҳор палласи қизғин меҳнат жараѐни бошланганда силла 
қуриб, танани дармонсизлик эгаллайди. Негаки, қиши билан инсон 
танасидаги бор дармондорилар сарфланади, заҳира моддалар парчаланади. 
Сумалак ана шу дарсонсизликни йўқотиш учун тайѐрланган. 
Илмий тадқиқотларга кўра унга буғдой доналарининг хусусиятлари 
ўрганилганда ниш урган буғдой муртаги таркибида «токоферол» деб 
номланувчи биологик модда салмоқли миқдорда бўлиши қайд этилган. 
Шарқ халқлари ҳаѐти ва турмуш тарзи билан қизиққан немис олимлари 
Эмерсон ва Эванслар буни 1936 йилда аниқлашган. Ҳозирги кунда 
«токоферол» Е белгили дармондори сифатида тиббиѐтда қўлланилади. 
Буғдой муртаги ўсимтасида мавжуд Е белгили витамин юқори даражали 
ҳароратга чидамли, ишқорли ва нордон муҳитларда осон парчаланмайди. 
Тиббиѐтда Е витамини жинсий гормонларни уйғунлаштирувчи, наслсизлик, 
бепуштликдан даволовчи, организмда оксидланиш жараѐнига қарши, 
аъзолар қаришининг олдини олувчи модда сифатида ишлатилади. 
Шунингдек бу витамин аъзоларда холестерин миқдорини сақлайди, 
мушакларда гликоген йиғилишига ѐрдам беради, қон оқимини яхшилайди. 
Тиб илми билимдонларидан Сергей Зайцевнинг маълумот беришича, 
ундирилган буғдой атеросклероз, ўткир бронхит, дистрофия, экзема 
касалликларида қўлланилади. Ундирилган буғдойнинг яна бир ажойиб 
хислати бор: у марказий ва периферик асаб толалари фаолиятини 
яхшилайди, организмда қон ҳосил бўлишини таъминлайди. Е белгили 
дармондори аъзоларда ҳосил бўлмайди, у фақат озиқ-овқат маҳсулотлари 
орқали организмга тушади. Қайд этиш керакки, Е витамин 170 даражали 
ҳароратга бардош беради. Ваҳоланки, сумалакни қиѐмига етказиб пишириш 
учун 130 даражали ҳарорат кифоя. 


198 
Жаҳонга 
машҳур 
Гарвард 
университетида 
олиб 
борилган 
тадқиқотларда кузатилишича, буғдой дони ўсимтаси таркибидаги Е белгили 
дармондори юрак хасталигига ижобий таъсир кўрсатади, иммун тизимини 
уйғунлаштиради, саратон касаллиги келиб чиқиш эҳтимолини камайтиради. 
Ундирилган буғдой Е дармондориси билан таъминланиб турилган беморлар 
орасида инсульт хасталиги ривожланмайди. 
Ўтказилган илмий кузатишлар ундирилган буғдойнинг қувватбахш 
хислатга эга эканлигини тасдиқлайди. Демак Наврўз байрамининг шоҳона 
таоми ҳисобланиши сумалакни «тириклик шарбати» деса бўлади. Бу табиат 
инъоми нафақат ѐши улуғ кишилар, балки барча ѐшдагилар учун ҳам 
фойдали. 
Кўпчиликнинг қалб ҳаракати, ҳаракати билан пишириладиган 
сумалакни тайѐрлашда қозонга тошчалар солиниши нафақат тагига 
олмаслиги, балки таомнинг улар таркибида мавжуд бўлган микроунсурлар 
билан бойитилишига олиб келади. Биз катта шодиѐна билан кутаб оладиган 
Наврўзи оламда пишириладиган сумалак дармонсизланган, биологик фаол 
моддаларга тақчил бўлиб турган инсон аъзоларига дармонбахш таъсир 
кўрсатади. Киши организмини юқумли касалликларга нисбатан 
бардошлигини оширади. 

Download 4,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish