202
қўшимча ўқув воситалари деб ҳисобланган барча мултимедиа ўқув услубий
электрон маҳсулотлар шулар жумласидандир. Ўқув-услубий электрон
маҳсулотлар-нинг имкониятлари ва киритилган
маълумотлар асосида
турларга ажратиш мумкин:
Ўқув дарсликнинг электрон версияси. Намунавий дастурга мувофиқ
фаннинг тўлиқ курсини қамраб олган маълумотларнинг электрон вариант
ҳолдаги маҳсулот (маърузалар, матнлар ва бошқалар).
Электрон дарслик – ўқув дарслик электрон версиясининг такомиллаш-
тирилган ҳолатидир. Электрон дарслик матни, график,
диаграмма, расм,
чизма ва уларнинг анимацияларидан иборат (электрон дарслик ва электрон
дарслик версияси профессор-ўқитувчиларнинг ўқув машғулотларни
ўтказишда ва талабани дарсдан ташқари мустақил таълим олиш учун
имконият беради).
Электрон ўқув қўлланма – ўқув фанини қисман қамраган бўлиб, матн,
расм, чизма ва анимациялардан иборат.
Ўқув-услубий электрон кўргазма. Маълум бир фан учун компьютер-
лаштирилган, яхши дизайнга эга бўлган миниплакатлар тўплами. 2D график
ўлчамида тайѐрланади (дарс жараѐнида мултимедиа проектор орқали
намойиш этилади).
Мультимедиали электрон нашрлар ва энциклопедиялар. Ушбу ўқув
компьютер дастури матн,график, диаграммалар,расмлар, чизмалар, ҳаракат,
овоз, видеотасмалар, фоторасмларни ўз ичига қамраб олган маҳсулот бўлиб,
3D график ўлчамида тайѐрланади.
Компьютерлаштирилган
видеофильмлар.
Компьютерлаштирилган
видеофильмлар сканердан, рақамли видеокамера ва фотоаппаратлардан
матнлар, расмлар, ҳаракатлар киритилади.
Компьютерлаштирилган лаборатория ишлари. Берилган мавзу бўйича
лаборатория
тажрибаларини
намойиш
қилиш,
ҳаракатланиши,
асбобларнинг кўрсаткичлари, вақт ўлчашларини ва бошқа жараѐнларни
боғловчи компьютер дастури. 3D график ўлчамида тайѐрланади.
Маълумотлар банки. Катта ҳажмдаги ахборотни ўзичига қамраб олган
ва уларни турли кўринишда (жадвал, диаграмма, гистограмма, матн, расм ва
ҳоказо)
бера оладиган, ўқув жараѐнида билим олувчилар томонидан ўз
устида мустақил ишлаши ва ўз билимларини назорат қилиши учун
қўлланиладиган, доимий равишда тўлдириб бориладиган, кенг доирада
фойдаланишга мўлжалланган, тегишли ваколатли давлат ташкилотида қайд
этилган соҳалар бўйича маълумотлар базаси.
Жамиятни
ахборотлаштириш
жараѐнини
қуйидаги
асосий
йўналишларга ажратиш мумкин:
меҳнат, технологик ва ишлаб чиқариш жараѐни
воситаларини
комплекс автоматлаштириш;
илмий тадқиқотлар, лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш жараѐнларини
ахборотлаштириш;
ташкилий – иқтисодий бошқаришни автоматлаштириш;
ахолига хизмат кўрсатиш сохасини ахборотлаштириш;
таълим тизимини, кадрлар тайѐрлаш жараѐнини ахборотлаштириш.