МАЪРУЗА №10 Иммун системага баҳо бериш принциплари ва усуллари. Иммунопрофилактика ва иммунотерапия. Вакциналар ва иммун зардоблар. Э. Дженнер 1796й.- чин чечак вакцинасини сигир чечаги вирусидан тайёрлаган - Э. Дженнер 1796й.- чин чечак вакцинасини сигир чечаги вирусидан тайёрлаган
- XIX асрда Л.Пастер – вакцина номини киритган (товук вабосига, сибир яраси кутириш касаллигига
- карши)
- 1890-1892й.Беринг ва Китозато бўғма кўзгатувчисининг токсинидан анатоксин олишни ишлаб чикан
- Vaccus – сигир
ВАКЦИНА ВАКЦИНАЛАР КУЙИДАГИ ТАЛАБЛАРГА ЖАВОБ БЕРИШЛАРИ КЕРАК ВАКЦИНАЛАР ТАРКИБИ ВА ТАЙЁРЛАНИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ БУЙИЧА БУЛИНАДИ - 1.Тирик вакцина (аттенуирланган) вирулентлик хусусияти бутунлай пасайтирилган, лекин иммуноген хусусиятларини сақлаб қолган микроорганизмлардан тайёрланади (куйдирги, бруцеллёз, полиомиелит, Ку –иситмаси, грипп, қизамиқ, паратит ва бош.)
- 2. Дивергент вакциналар тирик вакциналар бўлиб патоген бактерияларга яқин бўлган бошқа авлод микроорганизмлардан фойдаланилади. Бу бактерияларни антигенлари бир-бирига яқин бўлиб, эмланганда ҳосил бўлган иммунитет асосий юқумли касалликдан ҳам ҳимоя қилади. Бундай вакцина-ларга чин чечак вакцинаси (сигир чечак вирусидан), БЦЖ (сил қўзғатувчисини қорамол типидан тайёрланади) мисол бўла олади.
- 3.Инактивация қилинган вакциналар. Ҳозирги кунда микроорганизмлардан турли усулларда тайёрланган, ўлдирилган, микроб метаболитларидан, алоҳида антигенлардан, биосинтетик ва химиявий усулларда олинган вакциналар қўлланилади. Инактивация қилинган вакциналарни иммуногенлик хусусияти паст бўлади, шунинг учун вакцинацияни бир неча бор қилишга тўғри келади. Шу билан бир қаторда бу вакциналар тирик вакциналарга нисбатан хавфсиз ҳисобланади ва камроқ асоратлар беради.
- 4. Корпускуляр вакциналар. Уларни бактерияларни вирулент штаммларидан ўлдириб (юқори температура) ёки кимёвий моддалар (масалан, формалин, ацетон) таъсирида тайёрланилади.Бундай вакциналар микроб ва вирусларни тўлиқ антиген наборини сақлайди. Ҳозирги кунда корпускуляр вакциналар бактериялардан олинган (ўлат) ва вируслардан (қутириш) вакциналари қўлланилади.
- 5. Компонентли ( субъединичные) вакцина-лар. Бу ҳам ўлдирилган вакциналарни бир тури бўлиб, микроорганизмнинг асоси ёки махсус иммуноген антиген компонентлари-дан тайёрланади ва организмнинг касал-ликга берилмаслик ҳолатини шакллантира-ди. Уларни тайёрлашда кўплаб химик ва физик усуллардан фойдаланилади. Шунинг учун бу вакциналарни химиявий вакциналар деб ҳам аталади. Ҳозирги кунда компонентли вакциналар пневмакокка қарши (асоси капсула полисахариди), қорин тифига (О-, Н- Vi-Аг), куйдиргига (полисахарид ва капсула полипептиди), гриппга (вирус нейромини-даза ва гемагглютинини) қарши ишлаб чиқилган.
- 6. Ген инженерли усулда олинган (рекомби-нант) вакциналар. Ҳозирги кунда бу вакцина-лар ген инженерли усулни бир қанча вариант-лари ва ёндашувлари асосида олинади.
- Бактерия ёки вирусларнинг юқори иммуногенликка эга бўлган антиген синтезида қатнашувчи генларини ген инженерия усулида олиниб бошқа микроорганизмларга киритиш йўли билан (масалан, гепатит В вирусини HBs-Ag ачитқи замбуруғларни геномига киритиб) олинган вакциналар.
- Бактерияларни вирулент хусусиятини намоён қилувчи генларни олиб ташлаш ва бу бактерияларни корпускуляр вакциналар сифатида қўллаш. Селектив йўл билан вирулент генларни олиб ташлаш усулида чидамли кучсизлантирилган вакциналарни (қорин тифи, ичбуруғ, вабо, токсиген ичак таёқчаси) тайёрлаш муаммоларини ечиб бермоқда.
- 7. Синтетик вакциналар. Усулнинг моҳияти шундан иборатки синтетик усулда патоген бактерияларни нуклеин кислотаси ёки Аг-детерминантини намоён қилувчи полепептидларни синтез қилиб олишга асосланган.
- 7. Молекуляр вакциналар (анатоксин-лар). Бундай препаратлар микроб метаболитларидан, кўпроқ молекуляр бактериал экзотоксинлардан формалин таъсир эттирилиб тайёрланилади. Кўпроқ токсик юқумли касалликларда (қоқшол, ботулизм, бўғма, газли гангрена ва стафилакокк) қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |