“ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ НАЗАРИЯЛАРИ” ФАНИНИНГ НАЗАРИЙ МАШҒУЛОТЛАРИ МАЗМУНИ. ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ТЎҒРИСИДАГИ ТУРЛИ ХИЛ НАЗАРИЯ ВА ҚАРАШЛАР.
РЕЖА:
Миллий иқтисодиёт тушунчасининг мазмуни ва унинг макроиқтисодий кўрсаткичлари
Ялпи миллий маҳсулотнинг мазмуни, таркибий қисмлари ва ҳаракат шакллари.
Номинал ва реал ЯИМ кўрсаткичлари.
Ялпи миллий маҳсулотни ҳисоблаш усуллари.
Жаҳон молиявий иқтисодий инқирознинг ЯИМ ва иқтисодий фаолликка таъсири.
Миллий иқтисодиёт тушунчасининг мазмуни ва унинг макроиқтисодий кўрсаткичлари
Ҳаммага маълумки, ўтмишда Ўзбекистон иқтисодиёти собиқ со-вет иттифоқи иқтисодиётининг таркибий қисми ҳисобланиб, мустақил миллий иқтисодиёт деб бўлмас эди. Бизга бир ёқлама ри-вожланган пахта якка ҳокимлигига, хом-ашё ишлаб чиқаришга ва бой минерал - хом-ашё ресурсларидан назоратсиз, аёвсиз фойдаланиш асосига қурилган, ёнилғи, ғалла ва бошқа кўпгина ишлаб чиқариш ресурслари ҳамда истеъмол товарларининг таъминланиши бўйича марказга қарам бўлган иқтисодиёт мерос бўлиб қолган эди. Мамлака-тимиз Президенти И.А. Каримов қайд қилиб ўтганларидек, «Ўзбекистон бир ёқлама иқтисодиётга – марказга бутунлай қарам, из-дан чиққан иқтисодиётга эга бўлган» мамлакат1 эди.
1991 йил сентябридан буён ўтган қисқа давр мобайнида иқтисодий мустақилликни қўлга киритиб, мамлакатимиз ҳудудидаги барча табиий, минерал – хом ашё бойликларидан мамлакатимиздаги бутун иқтисодий ресурслар ва қувватлардан ўз халқимиз ва унинг ке-лажаги манфаатлари йўлида фойдаланиш имкониятига эга бўлдик2.
Янги энергетика, машинасозлик ва бошқа саноат тармоқларининг вужудга келиши, кўплаб йирик иншоотлар, корхоналар, завод ва фабрикалар қурилганлиги, ёнилғи ва ғалла
мустақиллигига эришилганлиги иқтисодиётдаги таркибий
Қаранг: Каримов И. А. «Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда». Т. «Ўзбекистон», 1999 й. 6 бет.
Қаранг: Каримов И. А. «Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда». Т. «Ўзбекистон», 1999 й. 8 бет.
ўзгаришлар, изчил ўсиш суръатлари миллий мустақил иқтисодиётни мустаҳкамлаш сари қилинган ҳаракат натижаларидир.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда бозор муносабатларига асосланган янги, мустақил ривожланаётган, ўз халқи, миллати манфаатларига хизмат қиладиган миллий иқтисодиёт шаклланиб бормоқда.
Миллий иқтисодиёт, алоҳида мамлакат миқиёсида барча тармоқлар ва соҳаларни, микро ва макро иқтисодиётларни, функцио-нал иқтисодиётни, кўплаб инфратузилмаларни ўз ичига олган яхлит иқтисодиётдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |