5-Мавзу: Маънавиятшуносликнинг таркибий қисмлари ва уларни ўзаро муносабатлари



Download 47,73 Kb.
bet1/4
Sana21.02.2022
Hajmi47,73 Kb.
#69769
  1   2   3   4
Bog'liq
5-маъруза


5-Мавзу: Маънавиятшуносликнинг таркибий қисмлари ва уларни ўзаро муносабатлари

Режа:


  1. Маънавият ва маданият, уларнинг ўзаро муносабати.

  2. Маънавий мерос – маънавият ривожланишининг асоси.

  3. Маънавият ва мафкура, уларнинг жамият, инсон ҳаётида тутган ўрни ва роли.

  4. Маънавий қадриятлар ва уларнинг инсон камолотидаги аҳамияти

«Маънавиятшунослик» ҳам бошқа фанлар каби ўзининг мустақил таркибий қисмларига эга. Улар маданият, маданий мерос, мафкура, қадриятлардир.


Маънавият ва маданият бир-бирига яқин тушунчалардир. Аммо улар битта нарса эмас, бири иккинчисидан фарқ қилади. Шунинг билан бирга улар бир-бирини тўлдириб турадилар. Маданият ҳар доим маълум бир маънавиятнинг тимсолини ифодалайди. Ўз навбатида маънавият ҳам қайсидир нарса, белги, тасвир, рамзлар моддийлигида намоён бўлади.
Маданият дейилганда, меҳнат қуролларини яратиш ва улардан фойдаланиш, фан-техника ютуқлари ва уларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш, кишиларнинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий кўникмалари, меҳнатни ижтимоий ташкил этиш, саломатликни сақлаш, аҳоли ўртасида билимларнинг ёйилиш даражаси ва маълумот, умумий мажбурий ва олий таълимни амалга ошириш, адабиёт ва санъат асарлари, ижтимоий, фалсафий, диний ғоялар ва шу кабилар. Бошқача айтганда, маданият-бу инсоннинг табиат, жамият билан биргаликдаги яратган моддий ва маънавий қадриятлар дунёсидир. Унинг тадқиқот манбаига:
• инсон яратган санъат соҳаси;
• кишиларнинг муомала воситаси бўлган тил;
• жамият бойлиги ва мезони бўлмиш билим;
• ижтимоий муносабатлар ва ижтимоий ташкилотлар;
•жамиятда содир бўлувчи демографик ва этник жараён кабилар киради.
Маданият бир бутун икки соҳадан иборат: Моддий ва маънавий маданият. Узоқ вақтлар фанда маданият деганда фақат маънавий маданият назарда тутилган. Негаки, борлиқни ҳақиқат, яхшилик, гўзаллик белгилайди деб ҳисоблашган.
Индустриал жамиятининг вужудга келиши, унинг техникавий тараққиёти ва технологияларини тезда алмашиши маданиятшуносларни инсониятнинг барча моддий маданиятини ўрганишга мажбур қилди.
Моддий маданият бир бутун уч соҳадан иборат: 1-соҳаси бу меҳнат қуроллари ишлаб чиқаришнинг барча воситалари, турар жойлар, алоқа воситалари, техника қурилмаларга, бу жамият ҳаётининг моддий техника асоси деб аталади.
2-соҳасига ижтимоий ҳаёт ва унинг барча тармокларининг меъёрий ҳаракатини таъминловчи кўплаб ижтимоий институтлар, ташкилот ва муассасалар фаолияти билан боғлиқ. Бунга турли ҳокимият тузилмалари ва унга муносиб бошқарув шакллари, ижтимоий ташкилотлар, таълим, ёш авлодни тарбиялаш ва таълим бериш, соғлиқни сақлаш ва дам олиш, буш вақт ва кўнгил очиш муассасалари тизими каби барча ижтимоий институтлар амалда жамият маданиятини сақлайди, ўзгартиради ва қайта шакллантиради.
Моддий маданиятнинг учинчи соҳаси (ишлаб чиқарувчи ва қайта ишлаб чиқарувчи) инсоннинг ўзи ҳисобланади. Моддий маданиятнинг бу сохаси нафақат инсониятни шунчаки биомавжудотлик муаммоларини тадқиқ қилмасдан, балки авлодларнинг ўзаро муносабатлари муаммоларини ҳам таҳлил қилади.
Умуман, моддий маданиятга мехнат маданияти, ишлаб чикариш маданияти, турмуш маданияти, экологик маданиятлар киради.
Маънавий маданият кишилар маънавий ижодкорлиги фаолиятлари натижалари- тасаввурлар, ғоялар, илмий билимлар, диний қарашлар, санъат соҳалари, ахлокий ва ҳуқуқий меъёрларни ишлаб чиқаришдан ҳосил бўлади.
Маънавий маданиятнинг аниқ соҳаларига фалсафа, ҳуқуқ, ахлоқ, эстэтика ва умуман ижтимоий гуманитар фан соҳалари киради.
Маданиятнинг иккинчи тури-бу маънавий маданиятдир. Маънавий маданиятга инсоннинг ақли ва маънан яратувчанлик фаолиятлари ва уларнинг натижалари киради. Маънавий маданият тушунчаси кўп қиррали бўлиб инсоният ўз-ўзини, авлодларини сақлаб қолишда, ҳаётда пайдо бўлиб турадиган ижтимоий –маънавий инқирозларни енгиб, янги шароитлар яратишда ва уни ўрганишда, тараққиёт йўлларига ўтишнинг энг тўғри йўлларини кашф этишда хизмат қиладиган билим, тажриба, дунёқараш, анъаналар ва урф-одатлар мажмуини ифодалайди. Маънавий маданият илм-фан, фалсафа, санъат, адабиёт, ахлоқ, ҳуқуқ, сиёсат, маориф, маърифат, оммавий ахборот воситалари, урф-одатлар, анъаналар ҳамда дин ва диний амалиёт-ибодат, диний маросимлар, диний адабиёт, санъат каби кўплаб тарихий ва замонавий қадриятлар йиғиндисидан ташкил топадиган инсоннинг зоҳирий ва ботиний маънавияти, руҳияти оламидир. Юқоридагилар маънавий маданиятнинг инсон ва жамият фаолиятида намоён бўлувчи кўриниш ва шаклларидир.
Маънавий бойликлар олимлар, мусаввирлар, бастакорлар, шоир ва ёзувчилар, назариётчилар, хуллас, халқ томонидан яратилади. Маънавий маданиятни яратиш, ўзлаштириш ва ривожлантириш жараёнида жамият тараққий этади, меҳнат унумдорлиги ортади, ишлаб чиқарувчи кучлар ривожланади, кишиларнинг маънавий қиёфаси шаклланади, ахлоқ одоби, дид ва фаросати, эстетик завқи, ижодий кучи ва қобилиятлари тараққий этади.
Умуман кишилик жамиятини маданиятсиз, хусусан маънавий маданиятсиз тасаввур қилиш қийин. Жамият, инсон бор экан у маълум маданиятга эга, бусиз бўлиши мумкин эмас.
Маданиятнинг барча турлари диалектик бирликда, ўзаро алоқадорликдадир. Моддий маданиятни маънавий маданиятдан батамом ажратиб қараш мумкин эмас. Моддий бойликлар ишлаб чиқариш жараёнида моддий ва маънавий маданият органик равишда бирикади. Бирорта меҳнат қуролини, моддий бойликнинг бирор турини инсон ақл-идрокисиз, тафаккурисиз, ақлий меҳнатисиз яратиб ва такомиллаштириб бўлмайди. Бошқача қилиб айтсак, моддий маданиятни барпо этиш замирида ҳам маънавият ётади. Ҳар қандай моддий ва маънавий маданият дурдоналари инсон ақлий ва жисмоний меҳнати синтези асосида юзага келади. Маънавий маданият воқеъликни бадиий акс эттириш ва ўзлаштириш воситасидир.
Маданият – умуминсоний ҳодиса. У барчага баравардир. Масалан, мақомлар, адабиёт, меъморчилик дурдоналари, фан-техника ютуқлари, транспорт ва алоқа воситалари барчага тегишлидир. Аммо, бу маданиятнинг миллий шакли бўлмайди, деган маънони англатмайди. Чунки у қанчалик умуминсоний бўлмасин, бари-бир унинг заминлари миллийликка бориб тақалади. Умуминсоният мулкига айланган ҳар қандай маданият ҳам у ёки бу миллат томонидан яратилади, у маданиятга ўзига хос бўлган томонларини сингдиради. Масалан, умуминсоният мулкига айланган Самарқанд, Бухоро ва Ҳива шаҳарларидаги хунармандчилик ва архитектура дурдоналари, энг аввало Ўзбекларники, уларга Ўзбекларнинг авлод-аждодлари ўзларига хос миллий жило берганлар. Ўзбекона бундай санъат асарлари дунёнинг бошқа халқларида учрамайди. Худди ана шу хусусияти билан улар миллий ҳисобланади.
Биринчи Президентимиз миллий маънавият ҳақида тўхтаб: “ҳар қайси халқ ёки миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, ўзига хос урф-одат ва анъаналари, ҳаётий қадриятларидан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Бу борада, маънавий мерос, маданий бойликлар, кўҳна тарихий ёдгорликлар энг муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилади”,1-деб таъкидлаган эди.
Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидаёқ Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг ташаббуси билан диний-маърифий қадриятларимизни ўрганиш, асраш ва ҳимоя қилиш, шу асосда ёш авлодимиз қалби ва онгига эзгу ғояларини сингдириш бўйича кенг миқёсда амалий ишлар олиб борилмоқда. Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Тошкент ва бошқа қадимий шаҳарларимиздаги халқимиз моддий ва маънавий маданиятини ўзида ифода этган шарқ меморчилик санъатининг дурдоналари бўлмиш тарихий обидаларини сақлаш, уларни қайта тиклаш ва таъмирлаш ишларига катта эътибор қаратиб келинмоқда. Чунончи мустақиллик йиллари Самарқанддаги Имом Бухорий ва Имом Мотурудий зиёратгоҳлари, Бухородаги Абдуҳолиқ Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақишбанд, Минораи Калон, ва Масжиди Калон мажмуалари, Фарғонадаги Аҳмад Фарғоний ва Бурҳонуддин Марғилоний ёдгорликлари, Сурхондарёдаги Ҳаким Термизий ва Имом Термизий, Ҳивадаги Ичан қалъа, Шаҳрисабздаги Дорут – тиловат, Қарши шаҳридаги Одина ва Кўкгумбаз обидалари, Кармана шаҳридаги Қосим шайҳ мақбараси, Тошкентдаги Ҳазрати Имом (Ҳастимом) мажмуаси сингари ўнлаб қадамжоларни обод этиш бўйича кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари олиб борилди.
Собиқ шўро даврида бой илмий-маданий меросни ўзида жамлаган тарихий – маънавий қўлёзмалар махсус фондларда сақлаб келинар ва улардан фақат тор доирадаги мутахассислар илмий мақсаддагина фойдалана оларди. Бу маънавий меросимизни асл инсоний моҳиятига мос равишда чуқур ўрганиш, маънавий ҳаётимизнинг узвий бир қисми сифатида талқин ва тарғиб қилишга мутлақо йўл қўйилмасди. Бунга журъат қилган одамларнинг қандай тазйиқ ва хавф-хатарларга учраши муқарарлигини яқин ўтмишимиз билан таниш бўлган ҳар қайси ўрта ва кекса авлод яхши билади. Тарихий маданий – меъморий маданият ёдгорликлари –масжид ва мадрасалар, мақбаралар қаровсиз, хароба ҳолга келиб қолган эди.
Мустақиллигимизнинг дастлабки йиллариданоқ диний маънавий- маданий меросимизга бўлган бундай салбий муносабатга чек қўйилди, аждодларимиз тамонидан яратилган бой маънавий ва маданий меросга ворис халқ эканлигимизни англаш ва бу билан фахрланиш йўлида қатор тадбирлар амалга оширилди. Улуғ аждодларимиз яратган бебаҳо илмлар, жаҳон фани ва маданиятига беқиёс катта ҳисса бўлиб қўшилган асарларни теранроқ ўрганиш имконияти юзага келади. Юртдошларимиз Имом ат-Термизий, Аҳмад Яссавий, Имом ал-Бухорий, Бахоуддин Нақшбандий, Маҳмуд Замахшарий, Бурхониддин Марғиноний, Абу Мансур Мотурудий ва бошқа ислом оламининг алломалари ҳаёти ва ижоди ўрганилиб, уларнинг ўлмас асарлари халқимиз маънавий ҳазинасига қайтарилди. Мазкур улуғ зотлар мангу қўним топган жойлар ободонлаштирилиб халқимизнинг зиёратгоҳларига айлантирилди. Зотан бу буюк сиймолар одамлар онгига поклик, ҳалоллик, диёнат, адолат, инсонпарварлик каби умуминсоний маънавий қадриятларни сингдиришиб, кишилик жамиятининг эзгулик йўлидан тараққий топишига улкан ҳисса қўшдилар.
Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти бўлмиш АЙСЕСКО томонидан Тошкент шаҳрига 2007 йилда «Ислом маданияти пойтахти»деган юксак ном берилиши юртимизда етишиб чиққан илму уламоларнинг Ислом маданияти ва маърифати ривожига қўшган бебаҳо ҳиссасини ислом дунёсида эътироф этилишидир.
Улар қолдириб кетган маънавий мерос бугунги кунда диний қадриятларимизни тиклашимизнинг асоси бўлмоқда, маънавиятимизни, қалбимиз ва руҳиятимизни бойитмоқда. Уларнинг асарлари ўзбек халқининг моддий ва маънавий бойлиги бўлиши билан бирга бутун дунё халқларининг мулкига айлангандир.
Авлод-аждодларимиздан қолдирилган ана шу моддий ва маънавий мерос мустақиллик шароитида маънавий тикланиш, маънавий покланиш, маънавий ривожланишимиз учун асосий манба бўлиб келаётганлиги, руҳиятимизни бойитиб бораётганлиги маданият ва маънавиятнинг ҳар доим уйғун ривожланишини тасдиқловчи ёрқин мисол бўла олади. Улар ҳар доим бир-бирларига ижобий таъсир ўтказиб ўзаро бир-бирларини бойитиб келганлар. Уларнинг узвийлиги умуммиллий маънавиятимизни ривожлантиришга асос бўлиб хизмат қилмоқда.



Download 47,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish