1. Ўзбекистон қадимги цивилизация ва маданият бешиги Инсоннинг пайдо бўлиши хусусидаги қарашлар ва назариялар Энг қадимги давр ва унинг босқичлари



Download 27 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi27 Kb.
#52066
Bog'liq
Марказий Осиё ж


Марказий Осиё жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми

Режа:


1. Ўзбекистон қадимги цивилизация ва маданият бешиги

2. Инсоннинг пайдо бўлиши хусусидаги қарашлар ва назариялар

3. Энг қадимги давр ва унинг босқичлари

4. Энеолит ва бронза давридаги ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар

Ўзбекистон қадимий цивилизация ўчоқларидан бири саналанади ва


жаҳон цивилизациясининг шаклланиш жараѐнида алоҳида ўринни эгаллайди.
Ўзбекистоннинг қадимий тарихи ―Авесто‖, эрон, юнон, рим, хитой ѐзма
манбаларида ва Марказий Осиѐлик буюк мутафаккирларнинг асарларида
зиб қолдирилган. ХХ аср бошидан Ўзбекистонда олиб борилган археологик,
антропологик, геологик, этнографик, лингвинистик тадқиқотлар натижасида
ѐзма манбалардаги маълумотлар янада тўлдирилиб, ўтмиш тарих ҳақида кенг
маълумотлар тўпланди. Уларни В.Бартольд, С.Толстов, В.Массон, Я.Ғуломов
каби кўпгина олимлар томонидан ўрганилиб, тадқиқ қилинган. Ўзбекистон
мустақилликни қўлга киритгач, ўтмиш тарихни объектив ва ҳар томонлама
кенг ва чуқур илмий асосда ѐритиш масаласи ўртага қўйилди. ―Модомики, ўз
тарихини билган, ундан руҳий қувват оладиган халқни енгиб бўлмас экан, биз
ҳаққоний тарихимизни тиклашимиз, халқимизни, миллатимизни ана шу
тарихимиз билан куроллантирипшмиз зарур. Тарих билан қуроллантириш, яна
бир бор қуроллантириш зарур‖— деб такидлаган эди президентимиз

И.А.Каримов.


Бугунги кунда Ўзбекистон тарихининг кўпгина янги зарварақлари очилди.
Бунда Ў.Исломов, Р.Сулаймонов, А.Асқаров, А.Сагдуллаев, Р.Муртозаева,
В.Ягодин, М.Мамбетуллаев, Ғ.Хўжаниѐзовларнинг ўрнини алоҳида
таъкидлаш лозим.
Ўзбекистон энг қадимги даврдан ўзига хос цивилизацион жараѐнни бошдан
кечирган. Цивилизация сўзи лотинча ―civilis‖ сўзидан олинган бўлиб, у
давлатчилик, фуқаролик деган маънони англатади. Ўзбек тилида бу сўз
"тамаддун" атамаси билан аталади. Цивилизация бу инсоният тарихий тараққиѐтининг умумий бирлигини, яъни моддий, маданий, маънавий
ривожланишдаги ўзига хосликни ифодалайди.
Тарих инсоннинг пайдо бўлиш жараѐни билан боғлиқ. Одамларннинг пайдо
бўлиши масаласи билан олимлар узоқ йиллардан бери шуғулланиб
келишаѐтган бўлсаларда, ҳали у ўз ечимини топган эмас. Одамнинг келиб
чиқиш ва ривожланиш жараѐни тарих фанида антропогенез жараѐни деб
аталади. У юнон тилидан олинган бўлиб, ―антропос‖-одам, ―генезис‖-
ривожланиш деган маънони билдиради.

Инсонинг пайдо бўлиши ҳақида икки хил назария бор:


I - диний назария бўлиб, унга кўра инсон худо томонидан яратилган;
II - илмий назария бўлиб, унинг асосида Ч.Дарвиннинг эволюцион таълимоти
ѐтади.

Ислом динида одам Оллоҳ томонидан тупроқдан яратилиб, жон


киритилгани ва улар Одам Ато ва Момо Ҳаво бўлган деб кўрсатилади. Христиан
динида одамзод худо томонидан бундан 7 минг йил бурун қизил лойдан
яратилди, дастлабки одамлар Адам ва Ева деб таърифланади.
Инглиз олими Ч.Дарвин европалик археологларнинг Германия ва
Австриядаги тадқиқотларининг натижаларини таҳлил қилиб, одамларнинг
аждодлари дарахтда юрувчи энг олий турдаги маймунсимон одамлар
(дриопитеклар) бўлганлиги ҳақидаги эволюцион назарияни ишлаб чиққан.

Антропогенез жараѐни тўрт босқичга бўлинади:


1- одамнинг илк аждодлари,
2- энг қадимги одамлар,
3- қадимги одамлар,
4- ҳозирги қиёфадаги одамлар

Одамларнинг илк аждодларига дриопитек, рамапитеклар киради.


Бундан тахминан 25 млн йил олдин дриопитекларнинг яшаш учун кураши,
табиий танланиш туфайли икки тармоққа: ҳозирги одамсимон маймунларга ва
одамларнинг дастлабки аждодларига ажралганлар. Бир тармоқдан горилла,
шимпанзе, орангутанлар келиб чиққан. Иккинчи тармоқдан рамапитекларпайдо бўлиб, улар 15—7 млн йил илгари яшаган. Рамапитекларнинг ташқи
қиѐфаси одамга яқин бўлган.
Энг қадимги одамлар - австролопитек, зинжантроп, питекантроп ва
синатроплар ҳисобланади. Уларни фанда Homo habilis- ишбилармон одам
турига киритадилар. Шунингдек, илк ва ўрта палеолит даврида яшаган одам
турларини умумий қилиб, архантроплар деб аталади. Архантроплар — қадимги
одамсимон маймунларнинг одамга айланиши жараѐнидаги оралиқ мавжудотлар
бўлиб, улар маймун ва одамнинг белгиларини ўзида мужассамлаштирганлар.
Шароитнинг кескин ўзгариши туфайли дриопитекларнинг баъзи хиллари
икки оѐқлаб юришга ўтганлар. Оқибатда жанубий «маймунлар»
австралопитеклар пайдо бўлган (лотинча ―аустралис‖ — жанубий, ―питиекос‖
— маймун). Австралопитекларнинг шаклланиши 6—5 миллион йил илгари рўй
берган. Улар икки оѐқлаб юришган, тайѐр таѐқлар, тошлар, йирик ҳайвон
суякларидан қурол сифатида фойдалана олганлар.
Зинжантроп одами Танзаниянинг Зинж номли қишлоғидан топилган. У 1,5
– 2 миллион йиллар илгари яшаган.
Питекантроп, синантроп одам турлари хомо эректус (Homo erectus) , яъни
тик юрувчи одам турига киради. Питекантроп (маймун одам) Индонезиядаги
Ява оролида 1890 йилда топилган. У бундан 1 млн. 500 миллион йиллар илгари
яшаган.

Синантроп (хитой одами) Пекин яқинидан топилган. У бундан 700-600


минг йил илгари яшаган. Унинг маконидан гулхан қолддиқлари топилган. Бу
эса, унинг оловдан фойдаланганлигини кўрсатади.
Ўрта палеолит даврида яшаган одам турларини палеонтроплар дейилади.
Бунга асосан неандертал одам тури мансубдир. У дастлаб 1856 йил эса

Германиянинг Неандерталь водийсидан топилди. Неандерталлар Европа, Осиѐ,


Африкада кенг тарқалиб, улар хилма-хил жисмоний типни ташкил қилганлар.
Сўнгги палеолит ҳозирги замон қиѐфасидаги одамлар вужудга келади.
Олимлар уларни ―ақл-идрокли одам” (nomo sapiens) деб атаганлар ва неонтроп

Турига мансуб деб кўрсатганлар. Улар бундан 40-35 минг йил муқаддам яшаганлар. Бу одам тури дастлаб Франциянинг жанубидаги Кроманьон деган


жойдан, кейинчалик унинг қолдикдари Европа, Осиѐ, Африка, Австралиядан
ҳам топилган. 124-guruh Beknazarov Shahboz
Download 27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish