5-Мавзу: Маънавиятшуносликнинг таркибий қисмлари ва уларни ўзаро муносабатлари


Маънавият ва мафкура, уларнинг жамият, инсон ҳаётида тутган ўрни ва роли



Download 47,73 Kb.
bet3/4
Sana21.02.2022
Hajmi47,73 Kb.
#69769
1   2   3   4
Bog'liq
5-маъруза

Маънавият ва мафкура, уларнинг жамият, инсон ҳаётида тутган ўрни ва роли
Маънавият ва мафкура бир-бирлари билан мустаҳкам боғлангандир. Маънавият инсоннинг руҳияти, ўзини – ўзи англаши, юксакликка интилишидаги салоҳияти бўлса, «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» концепциясида кўрсатилишича «Мафкура-муайян ижтимоий гуруҳ, қатлам, миллат, давлат, халқ ва жамиятнинг эҳтиёжлари, мақсад-муддаолари, манфаатлари, орзу-интилишлари ҳамда уларни амалга ошириш тамойилларини ўзида мужассам этадиган ғоялар тизимидир»4
Мафкуранинг маънавиятда тутган ўрни шундаки, у инсон, жамият, ёхуд миллат ёки гуруҳларнинг интилишлари, руҳиятлари ва кайфиятларини ўзида мужассамлаштиради. Маънавият сингари мафкуранинг давлат ва жамият тараққиётидаги роли ниҳоятда каттадир. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, «Мафкура фақат бугун эмас, балки ҳамма замонларда ҳам энг долзарб сиёсий – ижтимоий масала, ҳар қандай жамиятни соғлом, эзгу мақсадлар сари бирлаштириб, унинг ўз муддаоларига эришиши учун маънавий-руҳий куч – қувват берадиган пойдевор бўлиб келган».5 Мафкура жамият тараққиётида қуйдаги вазифаларни бажаради: биринчидан, давлат ривожланишнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маънавий – маърифий соҳаларидаги вазифаларни ўзида мужассамлаштиради; иккинчидан, бир давлат, бир мамлакат миқиёсида барча фуқароларни, турли миллат, элат, синфлар ва ижтимоий гуруҳларни бир ғоя ва мақсад сари бирлаштиришга хизмат қилади; учинчидан, давлат олиб борадиган ички ва ташқи сиёсат ғояларини ўзида мужассамлаштириб, уни фуқароларга тарғиб этади; тўртинчидан, давлат доирасида яшаётган фуқароларни яратувчилик, бунёдкорлик, ижодкорлик фаолиятини фаоллаштиради ва уларни жамият мақсадларига йўналтиради; бешинчидан, халқнинг орзу-умидларини ўзида ифода эттиради, жамиятда мавжуд бўлган муаммоларни ҳал қилиш учун бутун жамият ва фуқароларни ҳаракатга келтиради; олтинчидан, мафкура жамиятда маълум сиёсий, иқтисодий ва маънавий – маърифий қарашларни шакллантиради.
Мафкуранинг жамият, миллат, шахс ва фуқаро ҳаётидаги ана шундай муҳим аҳамиятини ҳисобга олиб, Истиқлолимизни қўлга киритган илк кунлардан бошлаб, биз миллий ғоямизнинг энг асосий тушунча ва тамойилларини белгилаб олиш ва ишлаб чиқаришга ҳаракат қилдик. Шу мақсадда ижтимоий фанлар соҳасидаги етакчи олимлар, сиёсатшунос ва иқтисодчилар, ижодкор зиёлилар, кенг жамоатчилигимиз эътиборини ана шу муҳим масалага қаратдик. Халқимизнинг асрий орзуси, кўзланган юксак мақсадларимизга етишнинг асосий омили-авваламбор мустақилликни асраб-авайлаш, уни янада мустаҳкамлаш билан боғлиқ эканидан келиб чиққан ҳолда, миллий ғоямизнинг маъно-мазмунини ҳам ана шундай мезонлар негизида белгилашни вазифа қилиб қўйдик.6
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов «Тафаккур» журнали бош муҳаррири ва «Фидокор» газетаси мухбирининг саволларига жавобларида миллий ғоя, миллий мафкуранинг Ўзбекистонда демократик жамият қуришдаги тутган ўрни ва аҳамиятини баён қилиб берганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз: «Мафкура ҳар қандай жамият ҳаётида зарур. Мафкура бўлмаса одам, жамият, давлат ўз йўлини йўқотиши муқаррар. Иккинчидан, қаердаки мафкуравий бўшлиқ вужудга келса, ўша ерда бегона мафкура ҳукумронлик қилиши тайин».7 Буни ҳар бир инсон, Ўзбекистон фуқароси чуқур англаши, мағзи-мағзига етиб олиши керак. Негаки, жамиятнинг, жамият аъзоларининг мустаҳкам ва равшан мафкураси, ғояси, мақсади бўлмаса, инқирозга юз тутади. Инсоният тарихида давлатлар ва жамиятлар пайдо бўлибдики, уларга эгизак ҳолда мафкуравий қарашлар ҳам шаклланган. Боиси – мафкурасиз давлат ёки жамият бамисоли ҳеч бир мақсад-режасиз, таваккал қилиб йўлга чиққан одамга ўхшайди. Йўлга чиқдингми – манзил, мақсад аниқ бўлмоғи керак. Ҳар бир халқ ўз олдига қўйган улуғвор мақсадларга эришишида миллий ғоянинг аҳамияти нечоғли муҳим аҳамиятга эга эканлиги ҳақида Ислом Каримов “Юксак маънавият-енгилмас куч” китобида қуйдагиларни ёзган:
“Инсониятнинг кўп асрлик тарихи шундан далолат берадики, бу дунёда ўзининг миллий давлатини қуришга азму қарор қилган ҳар қайси халқ юксак вазифаларни амалга ошириш, шу йўлда одамларни бирлаштириш ва сафарбар қилиш, уларнинг қалбида ишонч уйғотиш, эски ижтимоий тузумдан мутлақо янги тузумга ўтишда ўзига қўшимча куч-қувват ва мадад топишда умумий, ягона мақсад ва орзу-интилиш ифодаси бўлган миллий ғояни таянч ва суянч деб билади.”8 Шунинг учун ҳам Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб миллий ғоя ва мафкура муаммосига алоҳида эътибор қаратиб келмоқдалар. «Тафаккур» журнали бош муҳаррири саволларига жавобларида мафкура ва миллий ғояни халқни – халқ, миллатни – миллат қиладиган, унинг истиқбол йўлларини юксак мақсад ва эътиқод нурлари билан ёритадиган қудратли маънавий омил, деб таърифладилар.9 «Туркистон» ва «Фидокор» газеталари мухбирлари саволларига жавобларида бу ғоялар янада ривожлантирилди, мафкура муаммоси кун тартибига Биринчи Президентимиз томонидан янада жиддий қўйилди. Бунга сабаб “ҳозирги замондаги энг катта хавф инсонларнинг қалби ва онгини эгаллаш учун узлуксиз давом этаётган мафкуравий курашдир. Эндиликда ядро майдонларида эмас, мафкура майдонларида бўлаётган курашлар кўп нарсани ҳал қилади.10 Мана шунинг учун ҳам Ислом Каримов мунтазам равишда мафкура дунёсида бўшлиққа йўл қўйиб бўлмаслигига, шундай ҳолат юз берган тақдирда бўш қолган мафкура майдонида бизга бегона, орзу-интилишимизга мутлақо ёт ғоялар ўрин эгаллашга уриниши шубҳасиз эканлигига ҳаммамизнинг диққатимизни такрор-такрор қаратиб келаётганликлари бежиз эмас».11
Биринчи Президентимиз мафкура-умуммиллий, умумхалқ аҳамиятига эга ғоя бўлиб, у халқни, миллатни бирлаштирувчи, умумсафарбарликка даъват этувчи куч эканлигини таъкидладилар. Инсон, унинг қадр – қиммати, фаровонлиги, Ватанимизнинг ёрқин келажаги бизнинг миллий ғоямиз, миллий мустақиллик мафкурамизнинг негизини ташкил этади.
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов миллий истиқлол мафкурамиз, аввало халқимизнинг азалий анъаналарига, удумларига, тилига, дилига, руҳиятига асосланиб, келажакка ишонч, меҳр-оқибат, инсоф, сабр-тоқат, адолат, маърифат туйғуларини онгимизга сингдириши лозимлигини таъкидладилар.
Шу билан бирга, бу мафкура халқимизда, ўзининг қудрати ва ҳимоясига суянган ҳолда, умуминсоний қадриятларга асосланиб, жаҳон ҳамжамиятидаги давлатлар орасида тенг ҳуқуқли ўлароқ муносиб ўрин эгаллашига доимий интилиш ҳиссини тарбияламоғи керак.12
Юртбошимиз миллий ғоя, миллий мафкура нималарни ўзида мужассамлаштириши ва қандай талабларга жавоб бериши кераклигини таъкидлаб, қуйидаги дастурий аҳамиятга молик фикр-мулоҳазаларни билдирган эдилар:
Миллий мафкура, авваламбор, ўзлигимизни, муқаддас анъаналаримизни англаш туйғуларини, халқимизнинг кўп асрлар давомида шаклланган эзгу орзуларини, жамиятимиз олдига қўйилган олий мақсад ва вазифаларни қамраб олиши шарт.
Иккинчидан, жамиятимизда бугун мавжуд бўлган хилма-хил фикрлар ва ғоялар, эркин қарашлардан, ҳар қандай тоифалар ва гуруҳларнинг интилишлари ва умидларидан, ҳар қандай миллат вакили, ҳар қандай инсоннинг эътиқоди ва дунёқарашидан қатъий назар, уларнинг барчасини ягона миллий байроқ атрофида бирлаштирадиган, халқимиз ва давлатимизнинг дахлсизлигини умумсафарбарликка даъват этувчи куч эканлигини таъкидладилар. “миллий ғоя” деган сўз, деб ёзади Биринчи Президентимиз,- фақат бир миллатга мансуб бўлиб қолмасдан, мана шу табаррук диёримиз – Ўзбекистон тупроғида яшаётган, уни ўз она Ватани деб биладиган барча миллат ва элатларга бирдек дахлдордир”.13
Учинчидан, миллий ғоя биринчи навбатда ёш авлодимизни ватанпарварлик, эл-юртга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалбига инсонпарварлик ва одамийлик фазилатларини пайванд қилишдек олижаноб ишларида мададкор бўлиши зарур.
Тўртинчидан, у Ватанимизнинг шонли ўтмиши ва буюк келажагини узвий боғлаб туришга, ўзимизни улуғ аждодларимиз боқий меросининг муносиб ворислар деб ҳис қилишимизга шу билан бирга жаҳон ва замоннинг умумбашарий ютуқларига эришмоққа йўл очиб берадиган ва шу мақсадларга муттасил даъват қиладиган ғоя бўлиши керак.14
Мустақиллик бизни порлоқ ривожланиш имкониятларига эга қилди. Халқимиз катта орзу-мақсадлар ва интилишлар билан яшаяпти. Ҳуқуқий давлат,адолатли фуқаролик жамияти-олдимизда турган нурафшон манзилдир. Аммо бу манзиллар ўз- ўзидан дунёга келмайди, уни ўз- ўзидан машаққатсиз, изланишларсиз, яратувчилик, ижодкорлик ишларисиз эгалланмайди. Янги жамият юксак даражада ривожланган онгни, маънавий камолотни янада баланд босқичга кўтарилишини тақазо этади. Илғор демократик қоида ва тушунчалар билан бойиган миллий истиқлол мафкурамиз ана шу янги маънавиятнинг ҳал қилувчи мезонларидан биридир.
Зеро «Ўзбекистон Жамиятининг Миллий истиқлол мафкураси, ўз моҳиятига кўра, халқимизнинг асосий мақсад-муддаоларини ифодалайдиган, унинг ўтмиши ва келажагини бир-бири билан боғлайдиган, асрий орзу-истакларини амалга оширишга хизмат қиладиган ғоялар тизимидир».15
Шунинг учун ҳам Миллий истиқлол мафкурасини чуқур эгаллай олсаккина, у дунёқарашимизнинг ажралмас қисмига айлансагина, қалбимиздан мустаҳкам ўрин олсагина Ватанимиз ва халқимиз тараққиётининг олдида турган улкан вазифаларни амалга оширишимиз мумкин бўлади. Маънавият мафкурасиз ривожлана олмайди. Чунки, инсон руҳиятини шакллантириш, миллий қадриятларни тиклаш ва жамият мақсадларини амалга оширишда мафкура ҳаракатга келтирувчи куч сифатида катта аҳамият касб этаверади.
Хуллас, мафкура – умуммиллатга, умумхалққа, бутун жамиятга тааллуқли улкан ғоялар мажмуи. Аммо унинг илдизлари ҳар бир инсонинг қалбида, виждонида, иймонида, ақл – идроки ва тафаккурида. Шу боис, ҳақиқий, ҳаётий, чуқур инсоний мафкураси бор халқ, мамлакат ва жамият қудратлидир.

Download 47,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish