Божхона статистикаси ва унинг асосий вазифаси



Download 106 Kb.
bet1/2
Sana15.04.2022
Hajmi106 Kb.
#553952
  1   2
Bog'liq
Bojxona statistika

Божхона статистикаси ва унинг асосий вазифаси




Режа :
1. Божхона статистикасининг асосий вазифалари ва ўрганиш объектлари
2. Ташқи савдо божхона статистикаси кўрсаткичлари.
3. Ташқи савдо божхона статистикасида товарлар етказиб беришнинг тижорат шартлари.
Божхона статистикаси ташқи савдода, шунингдек божхона тўловларини ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш, контрабандага қарши кураш ва божхона қоидалари бузилиши, носавдо обороти ва ҳоказоларбилан боғлиқ махсус соҳаларда юз бераётган ҳодисаларда юз бераётган ҳодисалар ва жараёнларнинг миқдор жиҳатини ўрганади.
Давлат статистикасидан фарқ қилган ҳолда божхона статистикасида барча дастлабки ахборот энг қуйи даражадан энг юқори даражагача берилади, бироқ унда кўрсаткичлар жами анча кам.
Қуйидагилар божхона статистикасининг асосий вазифаси ҳисобланади:

  • Мамлакат экспорт ва импорти тўғрисидаги маълумотларнинг тўлиқ ва ишончли ҳисобга олинишини таъминлаш;

  • Ташқи савдо ривожланиши тамойили, экспорт ва импорт тузилмасини, товар оқимлари ҳаракатини макроиқтисодий вазият таҳлили билан биргаликда таҳлил қилиш;

  • Давлат ҳокимияти олий органлари томонидан божхона сиёсати ҳамда ташқи савдони давлат томонидан бошқариш соҳасида қарорлар қабул қилинишида уларни ахборот билан таъминлаш;

  • Республика бозори конъюнктураси таҳлили;

  • Давлат бюджетига бож тўлвлари тушуми устидан назорат қилиш;

  • Божхона органлари ваколатлари доирасида валюта назоратини амалга ошириш;

  • Савдо ва тўлов балансларининг айрим моддаларини тузиш учун маълумотларни йиғиш ва уларни қайта ишлаш;

  • МДҲ мамлакатлари ўртасида ташқи савдо божхона статистикаси бўйича ахборотни узоқроқ айирбошлашни таъминрлаш;

  • Давлат божхона сиёсатидан келиб чиқувчи бошлқа вазифалар.

Божхона статистикаси ташқи савдо божхона статистикасига ва махсус божхона статистикасига бўлинади.
Мамлакатнинг ташқи савдо обороти, яъни товарлар экспорти ва импорти уларнинг миқдор ва қиймат ифодасида, шунингдек экспорт ва импортнинг жўғрофий йўналиши («товарт - мамлакат», «мамлакат - товар») ташқи савдо божхона статистикасининг кузатиши ва ўрганиши мавзуси ҳисобланади.
Ташқи савдо божхона статистикасида экспорт деганда олиб кирилиши мажбурий бўлмаган мамлакатда ишлаб чиқарилган, етиштирилган ёки қазиб олинган товартларнинг мамлакатдан олиб чиқилиши тушунилади. Бунда мамлакатда ишлаб чиқарилган товарлар сирасига, шунингдек мамлакатга олиб келинадиган ҳамда уларнинг асосий сифат ва техник тавсифларини ўзгартирувчи ишлов бериладиган чет элда ишлаб чиқарилган товарлар ҳам тегишли бўлади. Товарлар экспорти моддий бойликларнинг миллий захираларини камайтиради (экспорт товарларни сотишдан олинган тушум – тўлов балансининг кирим қисми).
Импорт деганда мамлакатга товарларолиб кирилиши тушунилади. Импортга мамлакатнинг ичида истъемол қилишга, қайта экспорт қилишга мўлжалланган товарлар ва мамлакат ташкилотлари учун чет элда харид қилинган товарлар киритилади. Товарлар импорти моддий бойликларнинг миллий захираларини кўпайтиради.
Мамлакатнинг божхона чегараси орқали олиб ўтишда товарларга декларация тўлдиришда Ўзбекистон Республикасида фойдаланиладиган Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси (ТИФ ТН) да келтирилган экспорт ва импорт товарлар ташқи савдо божхона статистикасида кузатишнинг бевосита объектлари ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Божхона Кодексининг 7 – моддасига мувофиқ товарлар деганда ҳар қандай кўчар мол – мулк, шу жумладан валюта ва валюта бойликлари, электр, иссиқлик энергиялари ва энергиянинг бошқа турлари, халқаро юк ташишларда фойдаланиладиган транспорт воситаларидан бошқа транспорт воситалари, интеллектуал мулк объектлари, олди – сотти ва айирбошлаш объектлари ҳисобланувчи бажарилган ишларнинг, кўрсатилган хизматларнинг натижалари тушунилади. Бундан ташқари, ташқи савдо божхона статистикасида қуйидагиларнинг ҳисоби юритилади:

  • Тўлов воситаси ҳисобланмайдиган танга бўлмаган олтин ва кумуш;

  • Ҳадя, текин ёрдам сифатида бадаллар ҳисобига БМТ техник кўмаклашиш жамғармасига етказиб бериладиган товарлар;

  • Ҳарбий мақсаддаги товарлар;

  • Электр энергияси, сув, товарларни (нефть, газ) қувурлар орқали етказиб бериш;

  • Хорижий кемалар, самолётлар ва юк автомобиллари учун сотилган ҳамда тегишлича мамлакат кемалари, самолётлари ва юк автомобиллари учун чет элда сотиб олинган бункер ёқилғи, ёнилғи, озиқ - овқат ва материаллар;

  • Бир йилаг ва ундан кўп вақтга ижарага олинган товарлар (етказиб бериш вақтида ижарага олинган товарнинг тўлиқ қиймати бўйича ҳисобга олинади);

  • Мамлакатга олиб келинган ҳолда қайта экспорт қилинадиган товарлар;

  • қўшма корхоналарнинг устав жамғармаси ҳисобига олиб кирилган (олиб чиқилган) товарлар;

  • товарлар олиб кирилиши ва олиб чиқилиши вақтидан қатъий назар мамлакат ҳудудида ва чет элда ўтказиладиган ярмакалар, кўргазмалар ва бошқаларда сотилган (сотиб олинган) товарлар;

  • олиб кирилиши ва олиб чиқилиши вақтидан қатъий назар консигнаторлар орқали сотилган (сотиб олинган) товарлар;

  • олиб чиқилган (олиб кирилган) кино, теле, видео ва аудио маҳсулотлар, лицензиялар ҳақини тўлаш ҳам шу жумлага киради;

  • муомалада бўлмаган қимматли қоғозлар, банкнотлар ва тангалар (уларнинг тижорат қиймати бўйича ҳисобга олинади);

  • ишлов бериш мақсадида олиб кирилган (олиб чиқилган) товарлар;

  • чет элдаги ташкилотлар истеъмоли учун экспорт – импорт операцияларини амалга оширувчи бошқа мамлакатлар ташкилотлари контрактлари бўйича сотиб олинган товарлар ва тегишлича мамлакатда хорижий ташкилотлар истеъмоли учун контрактлар бўйича сотилган товарлар;

  • шахсий тусддаги почта жўнатмалари баҳолаш қиймати бўйича (жўнатмада кўрсатилган қиймат);

  • мусодара қилинган импорт товарлар;

  • муайян муддат тамом бўлгач бир хил номдаги товарларни қайтариш шартларида олиб чиқилган (олиб кирилган) товарлар (товар ссудаси).

Давлат чегараси орқали товарлар олиб ўтилиши билан боғлиқ бир қанча операциялар ташқи савдо ҳажмига киритилмайди ва бинобарин, божхона статистикасида ҳисобга олинмайди. Бундай товарларга қуйидагилар тегишлидир:

  • монетар олтин, яъни миллий ва халқаро банклар алмаштирадиган олтин;

  • муомаладаги қимматли қоғозлар, банкнотлар ва тангалар;

  • мамлакат ҳудуди орқали ўтувчи транзит хорижий товарлар;

  • мамлакатга олиб кирилмайдиган қайта экспорт қилинадиган товарлар;

  • вақтинча олиб чиқиладиган ва тегишлича олиб туриладиган товарлар (жумладан, кўргазмалар, ярмаркалар ва консигнация учун мўлжалланган товарларнинг сотилмайдиган қисми), пойгалар, югуришлар ва шунга ўхшашларда қатнашиши учун вақтинча олиб чиқиладиган ва олиб кириладиган ҳайвонлар; прокат учун чет элга олиб чиқиладиган ҳамда қайтиб олиб кириладиган ватан кино ва телефильмлари; савдо намуналари сифатида олиб чиқиладиган ва олиб кириладиган товарлар;

  • чет элга вақтинча олиб чиқиладиган ва олиб кириладиган қайтариладиган идиш. Контейнерлар ва транспорт воситалари ҳамда уларнинг қайтарилиши;

  • йўловчиларнинг шахсий багажи, чет элдаги элчихоналар, дипломатик миссиялар, ваколатхоналар, савдо ваколатхоналари ва бошқа ташкилотлар учун мўлжалланган ашёлар (хизмат ва шахсий) (чет элда мамлакат билан унинг ташкилотлари ўртасида товарлар ҳаракати товарларнинг мамлакат ичидаги ҳаракати деб тушунилади);

  • бир йиладн кам муддатга ижарага олинган товарлар;

  • тузатиш учун жўнатиладиган ҳамда тузатишдан кейин қайтариладиган транспорт воситалари ва асбоб – ускуналар;

  • экспорт учун тайёрлаган товарлар, бироқмамлакат ташкилотларига улардаги мавжуд ўз валюта маблағлари ҳисобига сотилган товарлар;

  • мамлакат ҳудудидаги хорижий харидорларга (элчихоналар, ваколатхоналар, савдо ваколатхоналари) хорижий валютага улгуржи ва чакана савдо орқали сотилган товарлар;

  • ижарага олинган кўчмас мулк (бинолар, ер ва бошқалар);

  • мамлакат ичида қўшма корхоналар ва ташкилотлар томонидан сотиладиган (сотиб олинадиган) товарлар;

  • давлат чегараси билан чекланган ҳудуд доирасида эркин зонада (эркин зонадан) олиб ўтиладиган товарлар.

Ташқи савдо статистикаси ахборотида экспорт ва импорт миқдори ва қиймати, ташқи авдо баланслари сальдоси тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлади ҳамда у ёки бу товарнинг ишлаб чиқарилган мамлакати ва етказиб бериладиган мамлакати тўғрисида, етказиб бериш шартлари, нархлар ва бошқалар ҳақида тасаввур беради.
Пул ифодасида ҳисоблаб чиқилган экспорт ва импорт асосий иқтисодий кўрсаткичлар ҳисобланади. Унинг негизида ташқи савдо самарадорлиги аниқланади, ташқи савдо баланси сальдоси, мамлакат тўлов балансида ташқи савдонинг ўрни ва аҳамияти белгиланади. Ташқи савдода муомалада бўлувчи товарлар ҳисоби нафақат қиймат, балки миқдор кўрсаткичлари орқали амалга оширилади, бу аниқ битишув нархлари ёки ўртача статистик нархлартўғрисидаги маълумотларни олиш имконини беради. Ташқи савдо божхона статистикасини шакллантириш учун қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади:
Ҳисобот даври;
Товар оқими йўналиши (олиб кириш ёки олиб чиқиш);
Олиб киришда товар ишлаб чиқарилган мамлакат; олиб чиқишда товар етказиб бериладиган мамлакат;
Статистика қиймати;
Товар коди ва номи;
Нетто оғирлик;
Ўлчашнинг қўшимча бирликлари коди ва номи;
Ўлчашнинг қўшимча бирликлари бўйича миқдор;
Битишув хусусияти;
Божхона режими тури;
Товар жўнатувчи (олувчи)нинг тоифаси;
Минтақа.
Келтирилган кўрсаткичлар фақат ташқи савдо статистикаси бўйича вақти – вақти билан материалларни эълон қилиш ватайёрлаш имконини берибгина қолмай, балки ҳар хил таҳлилий тадқиқотлар тайёрлаш, шу жумладан, минтақалар бўйича ташқи савдо ривожланиши тўғрисидаги маълумотларни олиш, шунингдек ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчилари тоифалари бўйича экспорт – импорт операциялар таҳлилини ўтказиш имконини беради.
Муайян даврда экспорт ва импортда юз бераётган ўзгаришларни тўлиқ таҳлил қилиш учун экспорт ва импорт физик ҳажми индекси кўрсаткичларидан (товарлар нархлари ўзгаришидан қатъий назар экспорт ва импорт ҳажмлари динамикасини акс эттиради) ва экспорт импорт ўртача нархлари индекси (нархлар ўзгаришининг товарнинг умумий қийматига таъсирини акс эттиради) кўрсаткичларидан фойдаланиш назарда тутилади.
Экспорт – импорт операцияларининг қиймат ҳажми, ташқи савдо ҳамкори мамлакати валютасида ифодаланган клиринг операциялари ҳам шу жумлага киради, Ўзбекистон Республикаси Маркази банки маълумотлари бўйича валюта курслари асосида АҚШ долларига қайта ҳисобланади.
Агар контракт хорижий валютада имзоланган бўлса, у ҳолда ушбу валюта АҚШ долларига ва тегишлича сўмга қайта ҳисобланади, агар контракт сўмда имзоланган бўлса, сўм АҚШ долларига қайта ҳисобланади. Хорижий валютани сўмга ва АҚШ долларига қайта ҳисоблаш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича амалга оширилади.
Текин ёрдам тартибидаги экспорт – импорт операцияларини, товар айирбошлаш (бартер) операцияларини баҳолаш тегишли мамлакатларнинг бозоридаги товарлар нархлари ёки тижорат асосидаги экспорт – импорт операциялар амалга ошириладиган бир номдаги товарлар нархлари бўйича амалга оширлади. Агар баҳолаш АҚШ долларида эмас, балки бошқа валюталарда бажарилган бўлса, у ҳолда ушбу валюталар ҳам хорижий валюталар курслари асосида АҚШ долларига қайта ҳисобланади. Бундан қуйидаги алгоритм бўйича товарнинг статистика қийматини ҳисоблаб чиқиш мумкин бўлади. бу ҳолда статистика қийматини чиқариш формуласи қуйидагича кўринишда бўлади:
Товарлар экспорти (импорти)нинг жуғрофий тақсимланиши мамлакатлар бўйича товарлар келиб чиқиши ва истеъмол қилиниши белгиларига мувофиқ бажарилади:

  • экспорт товарлар борадиган (истеъмол қилинадиган) мамлакат бўйича акс эттирилади;

  • импорт товар келиб чиққан (ишлаб чиқарилган) мамлакат бўйича акс эттирилади.


Download 106 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish