O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet311/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   307   308   309   310   311   312   313   314   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭЧЕГАРАЙИ-ЭЙСАГИРРЕ 
Хосе 
(1832.19.4 — Мадрид —1916.16.9) — 
испан драматурги. Мат. ва физика проф. 
(1854—68). Испания қироллик акаде-
мияси аъзоси (1884). Дастлаб сиёсий 
фаолият билан шуғулланган. 1868 йил 
ижтимоий ишлар вазири, бир йилдан 
сўнг савдо вазири бўлган. Испания пар-
ламентига саиланган. Адабий фаолият 
билан шуғуллана бошлагач яратган илк 
пьесалари: «Қилич дастасида» (1875), 
«Ўлим қучоғида» (1879) — романтизм-
нинг испан драматургиясидаги ўзига 
хос қайта тикланишидир. Э. ҳоз. ҳаётни 
тасвирловчи реалистик пьесалари («Тел-
балик ва авлиёлик», 1877; «Буюк Гале-
ото», 1881)да ўша давр аристократияси 
ахлоқини фош қилади, натуралистик 
драманинг асосий қоидаларини асослаб 


www.ziyouz.com кутубхонаси
269
беради. Унинг «Дон Жуаннинг ўғли» 
(1892), «Ақлдан озган худо» (1900) каби 
психологик драмаларида норвег драма-
турги Г. Ибсеннинг таъсири сезилиб ту-
ради. Жами 60 та пьеса ёзган, уларнинг 
ярми назмда битилган. Нобель мукофоти 
лауреати (1904).
ЭЧКЕМАРСИМОНЛАР калта-
кесаклар кенжа туркумига мансуб су-
дралиб юрувчилар оиласи. Ҳозир яшаб 
турган бир уруғи (Уагапш) мавжуд. Та-
наси чўзиқ, оёқлари яхши ривожланган, 
думи кўпчилик турларида ён томондан 
сиқилган. Боши майда қалқончалар би-
лан қопланган; танасидаги тангачалар 
юмалоқ, ботиқ. Тили узун, учи икки ай-
рили. 24 тури бор. Шарқий ярим шардаги 
тропик, субтропик ва қисман мўътадил 
минтақалардатарқалган. Мадагаскарда 
учрамайди. Одатда, очиқ ерларда, дарё ва 
бошқалар чучук сув ҳавзалари қирғоғида 
яшайди; яхши сузади ва шўнғийди. Тез 
югуради. Э. — энг йирик калтакесаклар, 
уз. 0,8—3 м. Плейстон даврида яшаган 
қазилма аждодларининг уз. 10 м гача 
бўлган. Ҳоз. Э.дан энг йириги — Ко1^од 
о. эчкемарининг уз. 3 м га етади.
Э. — йиртқич. Калтакесаклар, илон-
лар, майда сут эмизувчилар, сувда 
яшайдиганлари эса, асосан, бақалар, 
балиқлар, 
қисқичбақалар, 
моллю-
скалар ва бошқалар ҳайвонлар би-
лан озиқланади. Кулранг Э. чўлларда 
яшайди; Туркманистон, Ўзбекистон, 
Тожикистон ва Қозоғистоннинг жан. 
қисмида тарқалган. Уз. 1,5 м гача. Бошқа 
ҳайвонларнинг инларида яшайди, кам-
данкам ўзи ин қазийди. Уч ёшида жин-
сий етилади. Урғочиси 10—23 та тухум 
қўяди. Ўзбекистон Республикаси ва Ўрта 
Осиё давлатлари Қизил китобига кири-
тилган. 
ЭЧКИ — қувушшохлилар оиласига 
мансуб жуфт туёқли кавш қайтарувчи 
ҳайвон. Э. турли иқлимшароитга тез 
мослаша олиши туфайли дунёнинг 
кўплаб мамлакатларида учратиш мум-
кин. Хонаки Э.лар ёввойи безоар ва бу-
рама шохли эчкилардан тарқалган деб 
ҳисобланади. Э. дастлаб хонакилашти-
рилган маҳсулдор ҳайвонлар жумласига 
киради. Анов (Ашхобод яқини)да топил-
ган қазилмалар Э. Ўрта Осиёда мил.дан 
бир неча минг йил аввал боқилганини 
кўрсатади. Э., асосан, сут, гўшт, жун, 
тивит, тери ва бошқалар учун боқилади. 
Ўртача 9—10 йил (баъзилари 17 йилгача) 
яшайди, хўжаликда 7—8 йил фойдалани-
лади. Улоқлари 5—8 ойлигида жинсий 
етилади, 14—18 ойлигида қочирилади. 
Бўғозлик даври 5 ойга яқин. Хонаки зот-
ларининг кўпи серпушт: ҳар 100 бош 
урғочи эчкидан 150—250 улоқ олинади. 
Яхши озуқа шароитида асраб боқилганда 
йилига 2 марта болалайди. Такаларининг 
тирик вазни 60—65 кг дан 100 кг гача, 
урғочилариники 40—60 кг. Олинадиган 
маҳсулотга қараб тивит, жун, гўшт, сут, 
тери, мўйна ва аралаш маҳсулотлар бера-
диган Э. зотлари бор. Серсут зотларидан 
йилига ўртача 450—550 кг гача сут соғиб 
олинади. Сутининг ёғлилиги 3,8—4,5%. 
Сержун зотлар жуни уз. 15—18 см, та-
каларидан 4—6 кг, урғочиларидан 3—5 
кг дан жун қирқиб олинади. Сертивит 
зотларидан 0,2—0,5 кг дан 2 кг гача ти-
вит тараб олиш мумкин. Яхши боқилган 
катта ёшдаги Э. 20—28 кг гўшт ва 4—6 
кг ёғ, 7—10 ойлик Э.лар эса 12 кг гўшт 
ва 1,5 кг ёғ беради. Э. ўлат, чечак ва сил 
касалликларини юқтирмаслиги, оқсил ва 
енгил ўзлаштирилувчи ёғларга бой сут 
бериши билан эътиборли. Э. сутида мис, 
рух, марганец, йод, кумуш ва бошқалар 
шу каби микроэлементлардан ташқари 
камқонликнинг олдини олишда муҳйм 
аҳамиятга эга бўлган кобальт моддаси 
нисбатан кўп учрайди. Ўзбекистонда 
жайдари (қора жунли) эчкилардан 
ташқари ангор эчкиси, заане эчки 
зоти, оренбург эчки зоти ва бошқалар 
боқилади. Ўрта Осиёда 20-асрнинг 30—
60-й.ларида маҳаллий дағал жунли эчки-
ларни ангор зоти такалари билан чатиш-
тириб сержун эчки зоти чиқарилган (яна 
қ. Эчкичилик). 


www.ziyouz.com кутубхонаси

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   307   308   309   310   311   312   313   314   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish