ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АГРАР УНИВЕРСИТЕТИ
ЎСИМЛИКШУНОСЛИК ВА МОЙЛИ ЭКИНЛАР КАФЕДРАСИ
“Ўсимликшунослик” фанидан амалий машғулот
Соя систематикаси ва морфологияси
катта ўқитувчи Ч.Х.Улуғов
Тошкент-2022 йил.
Соя систематикаси ва морфологияси
Дарс мақсади: талабаларга соянинг турлари, умумий морфологик белгилари тўғрисида тушунча бериш.
Кўргазма материал: соянинг тур хиллари жадвали, ўсимликлар боғламлари, уруғлари, илдизлари, гербарийлари.
Соя бир йиллик ўтсимон ўсимликлар авлоди бўлиб, дуккаклиллар Fabaceae оиласига мансубдир.
Соя Fabaceae оиласига, Papilionoidae, кенжа оиласига, Glycine L. авлодига ўзига 70 турни бирлаштирган, улардан жуда кўпчилиги Африкада учрайди.
Соянинг 6 та географик-экологик кенжа турлари мавжуд:
-Ssp.gracilis Enk – ярим маданий кенжа тур
-Ssp.indica Enk. – Хиндистон кенжа тури
-Ssp.chinensis Enk. – Хитойнинг кенжа тури Хитойда, Ҳиндихитойда, Япония, Корея, МДХда учрайди.
-Ssp.manshurica Enk. – манчжурия кенжа тури Хитойда, Узоқ Шаркда, Япония, Корея, МДХда учрайди.
-Ssp.korajensis Enk – Кореянинг кенжа тури Корея, Хитой, Япония, Кавказ, Хиндистонда кенг тарқалган.
-Ssp.slavonica Kov.et Pinz. – Словениянинг кенжа тури, МДХ, Руминия, Болгария, Югославияда кенг тарқалган.
Олимларнинг фикрича маданий соя ёввоий холда ўсувчи соядан G.ussuriensis Regel and Maak дан келиб чиққан.
Маданий соя 3-та кенжа турларига бўлинади:
1) Япон тури - уруғи йирик, 1000 тасининг вазни 250-520 г, уруғи думалоқ, ясси, гули йирик бўлади.
1-расм. 1-майсаси,
2-етук ўсимлиги,
3-гуллаган шохчаси,
4-уруғи,
5-дуккаги.
2) Манчжурия тури - уруғи понасимон, думалоқ шакли кам учрайди, ўртача, 1000 - тасининг вазни 120-230 г, гули ўртача, пояси йўғон, тик ўсади, барги дағал.
3) Хитой тури - уруғи ясси, майда, 1000 тасининг вазни 70-130 г, гули майда, пояси ингичка, ётиб қолишга мойил, барги ингичка (юпқа).
Ҳар бир тури тур хилларга бўлинади. Тур хиллари тукланиши, уруғ ва уруғ кертигининг рангига қараб аниқланади. Экиладиган навларнинг аксарияти япон ва мангжурия турларига мансубдир.
Соя-бир йиллик ўтсимон ўсимлик, илдизи ўқ илдизли бўлиб, яхши ривожланган, ён илдизлари узун тупроқга 2 м чуқурликкача кириб боради. Илдизида туганаклар ривожланади.
Майсаси яшил рангли, 2 та уруғ палласи ер бетига чиқади.
Пояси дағал, тик ўсади, усти қиррали, тукли, баландлиги 25-200 см. Шохланиши пастдан бошланади. Иккиламчи ён шохлар кам учрайди. Тупи зич, тик, ғовак туклари кам учрайди. Поянинг ранги яшил, антоцианли доғлар бўлиши мумкин. Поянинг диаметри 4-22 мм бўлади.
Барги учтали, тоқ патсимон, ён барглари мавжуд. Барг шапалоғи йирик, кенг, уруғи ҳар-ҳил шаклда ва катталикда бўлади.
Энг йирик барглар тупнинг ўрта ёки юқориги қисмида жойлашади. Энг ингичка барглар поянинг учки қисмида жойлашган. Баргнинг юзаси силлиқ ёки бурушган бўлади. Баргларнинг ранги яшил, кул-яшил, тўқ яшил, сарғиш-яшил, кумуш-
яшил рангли бўлади. Тўла етилганда барги сарғайиб тўкилади, ён барглари баргнинг асосида жойлашади.
Гултўплам - шингил шаклда, барг қўлтиқларида жойлашган, кўп гулли, 13-20 та гул бўлади. Айрим гултўпламлар калта бўлиб, уларда 3-6 та гул бўлади, ён шохларда гуллар биттадан жойлашган. Гули майда, 7-11 мм калта, тукланган гулбандига жойлашган: гулкосаси яшил рангли, гохо антацион доғлар бўлади, тукланган, ранги оқ ва бинафша рангли бўлади.
Дуккаги йирик (6-7 см), ўрта (4-5 см), майда (3-4 см), тик, эгилган шаклида бўлади. Дуккакнинг эни 0,5-1,2 см бўлади. Бир туп ўсимликда дуккакнинг сони нав хусусиятига, тупроқ-иқлим шароитига боғлиқ бўлиб 10 дан 35 гача бўлади. Дуккаги сертукли, дуккакда 1-4 та уруғ бўлади. Дуккакнинг ранги оч жигар ранг, тўқ жигар ранг, кўк, кул рангли бўлади. Айрим навларда дуккаги етилганда чатнайди. Дуккак ўсимликнинг пастки, ўрта ва юқори қисмларида жойлашади.
Уруғи қора, жигар ранг, яшил, сариқ, икки ҳил бўлади, шакли шарсимон, кемасимон, чўзинчоқ, ясси холда бўлади. Уруғи майда ва йирик бўлади, 1000 тасининг вазни 400-520 г гача бўлади.
Уруғнинг узунлиги 5-17 мм, эни 4-9 мм, қобиғи силлиқ, ялтироқ ёки хира бўлади. Кертигининг юзаси ҳам силлиқ, чўзинчоқ шаклда, понасимон бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |