3. Қўл тўпи ўйин техникаси ва такетикасининг таснифи
Гандбол (инглизча: Handball; ҳанд — „қўл“, балл — „тўп“) ёки қўл тўпи — спорт ўйини. 19-аср охирида Европада пайдо бўлган. Даниялик Ҳолгер Ниэлсен ихтиро этган (1895).
Гандбол учун катталиги 40х20 м ли майдон керак; оғирлиги 325—475 г, айланаси 54—58 см бўлган чарм тўп билан ўйналади. Майдоннинг икки томонида эни
3 м, баландлиги 2 м бўлган дарвозалар ўрнатилади. Ҳар бир жамоада 7 ёки 11 ўйинчи қатнашади. Ўйинчи тўп билан фақат 3 қадам қўйиши ва уни қўлида 3 сониягача тутиб туриши мумкин. Ўйин 2 бўлимдан иборат бўлиб, эркаклар мусобақаси 1 соат, аёллар мусобақаси 50 дақиқа давом этади. Халқаро гандбол федерациясига (инглизча: International Handball Federation, қисқартмаси IHF; 1946-йил 12-июлда асос солинган) 106 мамлакат аъзо.
1972-йилдан эркаклар, 1976-йилдан аёллар гандболи Олимпия ўйинлари дастурига киритилган. 1938-йилдан эркаклар ўртасида, 1956-йилдан аёллар ўртасида жаҳон биринчилиги ўтказилади. Ўзбекистонда гандбол 1923—24-йилларда пайдо бўлиб, биринчи мусобақа 1926-йилда Тошкентда ўтказилган. 1991-йил Ўзбекистон Республикаси гандбол федерацияси тузилди. Республиканинг барча вилоятларида гандбол бўйича болалар спорт мактаблари, эркаклар, аёллар ва болалар жамоалари бор. 1991-йилдан Ўзбекистан чемпионата мунтазам ўтказилади. Ўзбекистон гандболчилари терма жамоаси (аёллар) Осиё чемпионатида 4-ўринни эгаллади ва Германияда ўтказилган жаҳон биринчилиги мусобақаларида қатнашди (1997).
Ўйин Даниядан келиб чиққан бўлиб, бу ўйинни Ордруп шарининг ўқитувчиси Хольгер Нилэьсен томонидан кашф қилинди. Дастлабки йилларда ўйин футбол майдонида ўтказилиб, жамоаларда 11 кишидан ўйналади. Қўл тўпи ўйини жуда тезликда Европада тарқалди. 1928 йилда Амстердамда Гандбол халқаро хаваскорлар уюшмаси-IHF ташкил этилди. 1936 йилда у 11x11 шаклда Олимпияда ўйинлари дастурига киритилди. Бир неча йиллар давомида гандболда ўйинчилар кўп иштирок этиши ва қўпол кўриниши билан Олимпиада ўйинлари дастуридан чиқариб юборилди. 1972 йил қўл тўпи ўйини яна Олимпиада ўйинларида ўйнала бошлаганди, энди бу ўйин 7x7 системасида ўйналмоқда. Жамоа асосан 12 киши бўлиб, майдоида 7 киши ҳаракат қилади. Ўйинчилар алмаштирилиши чексиз. 1978 йилда қўл тўпи бўйича жахон чемпионати ўтказилди.
Дастлабки даврларда гандбол ўйини аёллар учун бўлиб мўлжалланган эди. Кейинчалик ўйин қоидалар мураккаблашиб ва такомилашиб борди, шу билан бирга бу ўйин билан эркаклар хам шуғуллана бошлади. Гандболчининг жисмоний фазилатлари ривожланган ва ўзини бошкара олиш қобиляти-коордннацион имкониятлар такомиллашган бўлади. Даврлар ўтиб гандбол ўйини қоидалари ўзгариб борди ва мураккаблашиб борди. Шунингдек майдон хажми ва мусобақа коидалар ҳам ўзгартирилди. Хозирги коидага асосан гандбол ўйинида ҳимоячилар хужумчи вазифасини ҳам бажара оладилар. Бу холат ўйинчини бутун майдон бўйлаб харакатланишини таминлайди. Гандбол тўпи хажмини кичкайтирилиши хам ўйинчиларни чаққонлигини янада оширди. Чунки бу тўпни бир қўлда ушлаш қулай бўлиб уни улоқтиришда катта тезликка эришиш мумкин.