Дарвозабонинг химоялар харакатлари: Тўпни ушлаш, тўсиш, учун жой танлаш дарвозабонинг мухим харакатларидан хисобланади. У тўгри жой танлаши билан хужумчини дарвозага тўп отишини кийинлаштириши, дарвозага тўп кириш бурчакларини кичайтирганга эришади. Дарвозабон ўйин давомида алдов харакатлари — Финтлар қўллаши мумкин. Улар хужумчини чалгитишда катта рол ўйнайди. Жой танлашда алдов харакатини қўллаш билан хужумчини дарвозабон ўзи хохлаган тамонга тўп отишга мажбур қилиб қўяди, Тезкор ва чакконлиги юқори даражада такомиллашган дарвозабонлар хужумчи олдида эркии холатда туриб уни хохлаган томонга тўп отиши тўсқинлик килмайди. Шунга қарамай дарвозабон бу тўпларни чаққонлик билан тўсиб колади. Дарвозабон жамоа билан ўйин давомида ғалаба эришишига ўз хиссасиини кўшиши мумкин. Яъни дарвоза дахилсизлигини таминлаш, тезкор хужум уюштириш, 9 м ли эркин тўп отишда химоя тўсиғини ташкил этиш, химоядаги ўйинчиларга тавсия ва кўрсатмалар бериш. Дарвозабон қарши хужум ва тезкор хужумни ташкил - этувчи бош бўғин хисобланиб у майдонни яхши кўра билиши, эркин холдаги хужумчиларга ўз вақтида тўп узатиши керак.
Гандбол ўйини тактикаси ўйинчиларни ўзаро мувофик холда ғалабага эришиш учун техник харакатларни тўғри ва ўз вактида бажариши демакдир. Гандбол ўйин тактикаси ўйинчи тактикасига ва дарвозабон тактикасига бўлииади. Шунингдек химоя ва хужум тактикалари мавжуд. Тактик харакатларда ўйинчиларни иштирок этиш сонига хамда тузилган харакатлар мажмуасига караб шахсий тактика, гурух ва жамоа тактикалари мавжуд бўлади. Тактикада якка харакатлар ўйинчининг галабага эришиш учун қиладиган якка харакатларидан иборатдир — дарвозага хужум, якка холда алдов харакатлари ва хоказолар. Гурух харакатлари икки ва ундан ортик ўйинчиларни тактик харакатларни ўзаро келишган холда бажаришларидир. Жамоа харакатлари хужумнинг барча жамоа аъзолари ўзаро мувофиқ холда олиб бориши хисобланади.
Хужум тактикаси: Хужум ўйинчиларнинг асосий вазифаси бўлиб уни самарали ташкил этиш ва ижобий якунлаш жамоадан жисмоний техник ва тактик махорат талаб этади. Хужум ташкил этишда тўп олиб юриш тўпни узатиш дарвозага тўп отиш хамда алдов харакатлари асосий рол ўйнайди. Шу билан бирга кочиш - хужумчини тўп билан химоячи қўриғидан қочиш ва дарвозага хужум учун кулай вазият танлаши хам мухим хисобланади. Хужумда тўп олиб юриш шакиллари йўналишилари ва тезликлари хилма хил бўлади. Самарали хужум ташкил этишда, тўп узатишнинг мураккаб усулларидан фойдаланиш ракиб жамоасини чалғитади, Бу усуллар очиқ ва ёпиқ усулда тўп узатиш турларидир. Хужумчининг дарвозага тўп отиши ҳам кутилмаганда бўлиши, яхши режалаштирилган бўлиши, алдов харакатлари натижасида амалга оширилиши дарвозабони қийин шароитга солади. Дарвозага тўп отиш очик, ва ёпик холатда тўп отиш турларига хам бўлинади. Хужумда алдов харкатлари —Финтлар харакатланишда тўп узатишда тўп қабул килишда ва дарвозага тўп улоктиришда қўлланилади. Шунингдек хужумда хужумчиларнинг ўзаро паралел холда харакатланиши хам ижобий натижаларга олиб келади. Хужум уюштиришда тўсик қўииш яъни тўпсиз ўйинчини химоячи олдини тўсиши тўп билан харакатланаётган хужумчига кулай шароит яратиши самарали хужум усулларидандир.