Асосий қоидалар: Гандбол ўйинида майдонда олти уйинчи ва бир дарвозабон иштирок этади. Дарвозабонинг беш метирли майдони булиб у шу майдонда тўпни ушлашга хакки бор. Майдондан ташқаридаги тўпни ушлаш такидланади. Дарвозабон майдонидан сўнг 4 метр хужум майдони бўлиб бу ерга хужум қилиб кирган хужумчини тўхтатиш ва унинг қарши қўпол харкатлари тақидланади. Акс холда етти метрли жарима тўпи белгиланади. Хужумчининг тўққиз метирли хужум майдонидан ташқарида қўполлик билан тухтатилса тўққиз метрли эркин тўп узатиш жаримаси белгиланади. Хужумчи дарвозабон, майдонига кириши ва тўп билан харкатланиши тақиқланади. Гандбол майдонинг хажми 20х40 метр. Майдон дарвозабон майдони. 9 метрли жарима майдони хужум ва химоя майдонларига булинган. Гандбол дарвозаси баландлиги 2 метр эни 3 метр. Гандбол тўпи эркакларники оғирлиги 425 —475 гр, айланаси 58 — 60 см. Аёллар учун оғирлиги 325 — 400 гр, айланаси 54 — 56 см тўплардан фойдаланилади. Гандбол ўйини 2 тайимдан иборат. Хар бир тайим 25 минут давом этади. Таймлар орасида 15 минут танаффус қилинади. Гандбол мусобақасини хакамлар хаъйати бошкариб боради.
1. Darvozabon maydonini bosish 2. Topni olib yurishdagi hato
3. Uch qadamdan ortiq qadamqo„yish yoki uch soniyadan ortiqto„pga harakatsiz egalik qilish
4. Ushlab qolish yoki itarish
6. Hujumchining hatosi
5. Zarba
Гандбол ўйини техникаси гандболчининг майдондаги асосий жисмоний харакатлар туркуми ҳисобланади. Гандбол ўйинчиларининг майдондаги ўйин фаолиятига қараб майдон ўйинчиси ўйин техникаси ва дарвозабон техникасига бўлинади. Ҳар бир техник ҳаракатлар майдон ўйинчисининг хужум техникаси ва ҳимоя техникасига бўлинган бўлиб, бу ерда хужум техникаси, майдон жой алмаштириш техникаси ва тўпни олиб юриш техникаларидан иборатдир.
Гандболчининг ҳаракатланишлари: Гандбол ўйини жараёнида ўйинчи кўп марта хар —хил шароитларда ҳаракатлар бажаради. Уйин жараёнида гандболчи доимо майдонда ҳаракат қилади, тўпни қабул килиш учун кулай вазиятларни ўзига яратади ва тўпни қабул қилиш учун тайёр турган ўйинчини ҳолати маълум ҳолатда, яъни қўли салгина букилган, тўпни қабул этиш учун мўлжалланган қўллари тирсакда букилган, елкалари бўшашган, бели тўғри холда турган бўлиши зарур. Бу гандболчининг асосий туриши дейилади, Мана шу туриш гандболчига турли вазиятларга мос холда ҳаракатларини бажариш учун дастлабки ҳолат ҳисобланадц. Гандболчи майдонда ҳаракатланишда югуриш, юриш, сакраш, тўхташ ва бурилишлардан иборатдир. Югуриш гандболдаги энг тарқалган ҳаракат бўлиб, турли хил кўринишларда бажарилади. қадамлаб югуриш олдинга ва орқага, ёнларга, оёк учида ва оёкни тўла босиб югуришдир, охиргиси гандболда жуда кўп кўлланилади, чунки ҳар бир ҳаракатни бажариш учун ер билан қаттик алокада бўлиб, ўйинчининг турғунлиги юкори даражада бўлиши зарур. Тўхташ гандболчи ҳаракатининг энг асосий турларидан биридир. Ўйин жараёнида вазият ўзгариши натижасида кескин тўхташ зарур бўлиб, бу тўхташ кейинчалик рақибга нисбатан устунлик билан янги ҳаракатни бажаришга имкон беради. Тўхташлар: сакраб ўтиш ва тўхташларга бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |