Биринчи парда
Бешинчи кўриниш
Қулмухаммаднинг ховлиси. Гули супада ўтириб, Навоий тақдим қилган навони мутаола қилмоқда.
Гули
(ўқийди)
Ўн сакиз минг олам ошуби агар бошиндадур,
Не ажаб, чун сарвинозим ўн сакиз ёшиндадур.
Деса бўлғайким, яна ҳам ўн сакиз йил ҳусни бор,
Ўн сакиз ёшинда мунча фитнаким бошиндадур.
Ўн сакиз йил дема, юз саксон йил ўлса, улдурур
Ҳусн шоҳи, ул балоларким кўзу қошиндадур.
(Девонни бағрига босади)
Ғазал эрмас бу бир мехри гиёдур,
Мунаввар айлаган дилни зиёдур,
Ғазал хам шунчалар хам ширин бғлирму?
Вафо нури билан лим лим тғлирму
Қундуз киради
Қундуз
Вафо нури билан тўлсин дилингиз...
Гули
Келинг Ох шунчалар ширин тилингиз....
Do'stlaringiz bilan baham: |