270
ЭЧКИСОҚОЛ
—
мураккабгул-
дошлар оиласига мансуб бир ёки икки
йиллик ўтлар туркуми. Ўзбекистонда
Э.нинг бир йиллик крашенинников, кўп
йиллик малик,
ИККИ
йиллик введенский,
ИККИ
йиллик туркистон,
ИККИ
йиллик
каллакдор турлари ўсади. Кўп йиллик
малик Э.ининг бўйи 30—60 см, поя-
си баъзан шохланган. Пастки баргла-
ри қаламинаштарсимон, эни 5—15 мм.
Апр.— июнь ойларида гуллаб уруғлайди.
Гуллари қизил. Адир ва тоғ зоналарида
ўсади, бегона ўт тарзида экинзорларда
учрайди.
ЭЧКИЧИЛИК
—чорвачиликнинг
эчкиларни боқиш ва кўпайтириш билан
шуғулланувчи тармоғи. Жаҳон бўйича
709,9 млн. бош эчки боқилади. Унинг
асосий қисми Осиё (443,7 млн. бош), Аф-
рика (205,6 млн. бош), Жанубий Америка
(25,9 млн. бош) мамлакатларига тўғри
келади. Э. хўжаликлари тоғ, баланд тоғ
ўтлоқлари, чўл яйловлари ва даштларда
жойлашган. Иқлим шароитига мослаш-
ган сержун эчки зоти Ўзбекистоннинг
жан. минтақаларида, ангор эчкиси Тур-
кия, АҚШ, Жанубий Африка Республи-
каси, Австрия ва қисман Мадагаскар
о.ида, кашмир эчкиси Тибетда, оренбург,
олтой эчкилари Россия да етиштирилади
ва улардан фойдаланилади. Э.нинг сут,
жун, тивит йўналишлари мавжуд. Сут
эчкичилиги Европа мамлакатлари (Ан-
глияда 1984 й.да Британия эчкичилик
ассоциацияси ташкил этилди, 150—200
она эчкидан иборат сутчилик фермала-
ри юзага келди), Россиянинг марказий
ҳудудлари, Шим. Кавказ, Қрим, Закав-
казье, Ўрта Осиёда, жун эчкичилиги
Туркия, АҚШ, Африка, Австралия, Ўрта
Осиё, Қозоғистонда; тивит эчкичилиги
Тибет, Россияда кенг ривожланган. Кўп
мамлакатларда эчки сути учун бокилади.
Эчки сути енгил ҳазм бўлади, айниқса,
болалар ва ошқозони касал одамлар
учун ниҳоятда фойдалидир. Эчки сути-
дан пишлоқ ва бошқалар турли парҳез
маҳсулотлар ҳам тайёрланади. Эчки
гўшти тўйимлилиги ва таъми жаҳатидан
қўй гўштидан қолишмайди. Махсус сер-
жун зот эчкилардан кокили узун, ипак-
симон товланадиган жун олинади. Жуни
бир хил, чидамли, пишиқ, эластиклиги
туфайли улардан костюмбоп газлама-
лар, гилам, трикотаж буюмлар ишлаб
чиқарилади. Терисидан шавро, хром ва
бошқалар олинади, пўстак қилинади,
қалин жунли терилардан мўйна тайёрла-
нади. Эчки тивитидан жаҳонга маълум ва
машҳур (оренбург) рўмоллар ва шарфлар
тўқилади. Э. Узбекистонда қадимдан ри-
вожланган. Наманган вилоятининг Чуст,
Поп, Косонсой, Тошкент вилоятининг
тоғ олди туманларида, Самарқанд вило-
ятининг айрим хўжаликларида, Навоий
вилоятининг Нурота ва Сурхондарё ви-
лоятининг Бойсун туманларида боқиб
кўпайтирилади. Ҳоз.да Э. соҳасида насл-
чилик ишларини ташкил қилиш, уларни
асраш, парвариш қилиш, улардан сифат-
ли маҳсулотлар олиш бўйича илмийама-
лий ишлар Ўзбекистон чорвачилик ин-
ститути, қ.х. олий ўқув юртлари кафе-
драларида олиб борилади.
Ад.: Воробьев П.А. и др., Овцевод-
ство, козоводство и технология произ-
водства шерсти и мяса, М., 1988; Ам иров
А., Эчкичилик фанини ўрганиш бўйича
қўлланма, Т., 1993.
Абдусаттор Амиров.
Do'stlaringiz bilan baham: |