www.ziyouz.com кутубхонаси
272
жойларда учрайди. Иддизи йўғон, пояси
қисқа шохли, ётиб ёки бироз кўтарилиб
ўсади, қаттиқ, ғадирбуДУР, бўйи, 0,5—
1,5 м. Барглари юраксимон, уз. 5—10,
эни 4—8 см, гуллари бчсариқ, бир жин-
сли, июнь— июль ойларида гуллаб,
уруғлайди. Меваси тухумсимон, тукли,
серсув, етилганда қўл тегиши билан бан-
дидан узилиб кетади ва узилган жойидан
атрофга уруғ аралаш аччиқ суюқлик со-
чилади. Э. шу йўл билан кўпаяди. Баъзан
экиб ўстирилади. Халқ табобатида ични
юмшатувчи восита сифатида ишлатила-
ди.
ЭШАКЕМИ, уртикария — терига,
баъзан шиллиқ қаватларга тошмалар то-
шиши билан кечадиган касаллик. Орга-
низмнинг аллергик реакцияси (қ.
Аллер-
гия), айрим овқатлар (тухум, шоколад,
қулупнай, мандарин) ва дорилар (анти-
биотиклар, сульфаниламид препаратлар,
хинин ва бошқалар)га нисбатан сезувчан-
ликнинг ортиши, ҳашаротлар (ари, чаён)
чақиши, гул ҳидлаш ёки бирор ўсимлик
(қичитқи ўт) тегиб кетиши туфайли ву-
жудга келади. Бир неча соатдан кейин Э.
батамом йўқолади, баъзан қайталаниб
туради. Э.нинг ботбот қўзийдиган сурун-
кали шакли ойлаб чўзилади; бу, одатда,
организмда моддалар алмашинуви ва
меъдаичак фаолиятининг бузилиши, жи-
гар, буйрак касалликлари; гижжа касал-
лиги ва секин кечадиган ўчоқли инфек-
циялар: муртак бези, буруннинг ёндош
бўшлиқлари ва қулоқнинг яллиғланиши
(тонзиллит, гайморит, отит) билан
боғлиқ. Кишиларнинг иссиқ ёки совуққа
нисбатан сезувчанлигининг ортиши ҳам
сурункали Э.га сабаб бўлади. Касал-
лик тўсатдан бошланади: баданга шак-
ли ҳар хил, каттакичик, оч қизғимтир
қавариқлар тошиб, қаттиқ қичишади;
теридан бўртиб чиқиб туради; улар тезда
катталашиб, бир-бирига туташиб кетади;
палахсапалахса бўлиб чиққан тошманинг
ўртаси оқаради; бемор лоҳасланади,
т-раси кўтарилади. Баъзан теридаги Э.
тошмалари жуда йирик бўлиб (йирик Э.
ёки Квинке шиши), бунда юмшоқ тан-
глай, ҳалқум ва ички аъзоларнинг шиллиқ
қаватлари ҳам шишиши мумкин. Э.нинг
бу шакли оғирроқ кечади. Даво врач
кўрсатмасига биноан олиб борилади.
Сутўсимлик маҳсулотларидан тайёрлан-
ган парҳез таомлар (туз ва қанд микдори
кам) буюрилади; аллергик реакция бера-
диган тухум, шоколад, лимон, шунинг-
дек, қази, колбаса, спиртли ичимликлар
ва аччиқ овқатлар истеъмол қилмаслик;
ичакларнинг нормал юриб туришини
таъминлаш лозим. Э.нинг олдини олиш-
да энг асосийси одам ўзига ёқадиган ёки
ёқмайдиган овқат ҳамда дориларни аж-
рата билиши ва ёқмайдиганини истеъмол
қилмаслиги зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: