O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet322/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   318   319   320   321   322   323   324   325   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭШОНТЎРАЕВА 
Сора 
Абдураҳмоновна (1911.8.11, Наманган 
вилояти Бешбулоқ қишлоғи — 1998.8.9, 
Тошкент) — актёр, жамоат арбоби. 
Ўзбекистон халқ артисти (1937). Мо-
сквадаги ўзбек драма студиясини тугат-
ган (1927). 1927 йилдан Ҳамза номида-
ги Ўзбек давлат академик драма театри 
актрисаси. 1943—45 ва 1953—60 йил-
ларда шу театр директори. Ижодининг 
илк давриданоқ барча жанрларда иш 
кўриб, намунали натижаларга эришган. 
«Ҳужум» (В.Ян, Чўлпон)да Турсуной, 
«Икки бойга бир малай» (К.Гольдони)да 
Беатриче унинг дастлабки ролларидир. 
30-й.лардан Э. театрда саҳналаштирилган 
деярли барча асарларда етакчи бош 
қаҳрамон ролларини ижро этган. Актри-
са қаҳрамонларининг ҳиссиётинигина 
эмас, шу билан бирга унинг қатъияти, 
иродаси ва эътиқодини ҳам акс эттириш-
га киришди. Онахон (К.Яшин, «Номус 
ва муҳаббат»), Жамила (Ҳамза, «Бой 
ила хизматчи»), Гулойим (Ҳ.Олимжон, 
«Муқанна»), Гули (И. Султон, Уйғун, 
«Алишер Навоий»), Ҳуррият (Уйғун, 
«Ҳуррият») ва бошқалар шулар жумла-
сидан. Бу образлар ижросида актриса 
ҳамкасблари билан бирга театр талқин 
мактабининг етук намуналари саналувчи 
спектаклларга муносиб тимсоллар ярат-
ди. Гули ва Жамила образлари Э. ижоди-
да алоҳида ўрин тутади. Гули Э. ижроси-


www.ziyouz.com кутубхонаси
279
да севги ва садоқатнинг тенгсиз шайдоси 
ва маъсум қурбони сифатида идрок эти-
либ, нафис ва таъсирчан туйғулар билан 
таърифланади. Жамила образида эса чо-
расиз аёлнинг чора излаши, бахти учун 
курашида ўлимга тик боришнинг бадиий 
таърифидаги таъсир кучи ажралиб ту-
ради. Э. ижоди илк йилларидан бошлаб 
жаҳон мумтоз драматургияси намунала-
рини узвий саҳналаштириш жараёнида 
кечди. Студияда «Ревизор», «Маликаи 
Турандот», «Икки бойга бир малай», 
«Қўзибулоқ қишлоғи» сингари спектак-
лларда роль ўйнаб тажрибаси бойиган 
Э. У. Шекспирнинг «Ҳамлет» фожиаси-
да уни шуҳратга буркаган Офелия ро-
лини ижро этди (1935). Актриса ёруғ 
дунёга сиғмаган муҳаббати фожиасини 
Офелияни эсдан оғиш даражасига олиб 
борган ҳиссиётлар силсиласи гирдоби-
да ўта таъсирчан таърифлади. Ҳасад ва 
иғво, ичқоралик Дездемона («Отелло») 
умрининг заволи бўлганини актрисанинг 
нозик рафтор, меҳр тўла чеҳра, бахти-
ёр кўз қарашлари ва ҳазин кечинмали 
саҳналарида ифода этилди. Кетмакет 
Гонфилья (У. Шекспир, «Қирол Лир»), 
Иокаста (Софокл, «Шоҳ Эдип»), Кате-
рина (А. Островский, «Момақалдироқ»), 
Любовь Яровая (К. Тренёв, «Любовь 
Яровая»), Комиссар (Вс. Вишневский, 
«Ҳаётбахш ўлим»), Густа Фучик (Г. Тов-
стоногов, А. Брагин, «Мангу ҳаёт») ва 
бошқалар образлари ижод намунасини 
янада бойитди.
Э. ижодида оналар образи талқинига 
ўтиши муҳим ижодий босқич бўлиб, 
«Жазоир — менинг ватаним» (М.Диб) 
спектаклидаги Айни дастлабки қадам 
бўлди. Седзу (М. Каору, «Ўғирланган 
умр»), Она (К.Яшин, «Бухоро»), Она 
(В.Дельмар, «Ғариблар») каби образлар 
туркуми яратилди. Э. қаҳрамонлари ха-
рактерини ижтимоий ва психологик асос-
ларини чуқур очиб беради, уларни руҳий 
гўзаллик ва оптимистик руҳ билан таъ-
минлайди. Қаҳрамонлари лирик нафосат 
ва айни чоғда қаҳрамонлик фазилатлари-
га эга. Ҳар томонлама таҳлил ва тадқиқ 
этиш, самимийлик, кучли ҳисҳаяжон Э. 
ижрочилигига хос белгилардир.
Э. кино, телефильм, телеспектак-
лларда ҳам бир нечта роллар ижро 
этган. У Ўзбекистон театр жамияти 
бошқарувининг раиси (1946—55 ва яна 
1981—85) ва бошқалар нуфузли жамоат 
ташкилотларида ишлаган. Давлат муко-
фоти (1949, 1967, 1977), Ҳамза номида-
ги Ўзбекистон Давлат мукофоти (1967) 
лауреати. «Соглом авлод учун» (1993), 
вафотидан сўнг «Буюк хизматлари учун» 
(2004) орденлари билан мукофотланган.
Ад.: Уваров Г., Сара Ишантураева, М., 
1951;Авдеева Л., Сара Ишантураева, Т., 
1960; Маҳмудова С. Бир юракнинг юз 
жасорати, Т, 1983.
Тошпўлат Турсунов.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   318   319   320   321   322   323   324   325   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish