O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet321/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   317   318   319   320   321   322   323   324   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭШОН БОБОХОН ибн Абдулма-
жидхон (1860 — Тошкент —1957) — 
муфтий, шайх. Зиёвуддинхон ибн Эшон 
Бобохонштт отаси. Руҳоний оиласи-
да туғилган. Дастлабки илмни бобоси 
шайх улислом Аюбхон ибн Юнусхондан 
олган. Кейин Бухорода Мир Араб ма-
драсасида таҳсил кўрган. Ақоид, фиқҳ, 
тафсир ва ҳадис билимларини чуқур 
эгаллаган ва нақшбандия тариқатининг 
намояндаси сифатида танилган. Ўрта 
Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари ди-
ний бошқармаси ташкилотчиларидан 
бири ва унинг биринчи раиси, муф-
тий (1943—57). Э.Б. диний бошқарма 
раҳбари сифатида диндорларнинг талаб 
ва эҳтиёжларини ҳисобга олиш билан 
бирга бошқарма фаолиятини фашизмни 
тормор этиш учун фронтга ҳар томон-
лама ёрдам кўрсатиш, халқаро тинчлик-
ни ҳимоя қилиш ишларига йўналтирган. 
Э.Б. Тошкентдаги Қаффол Шоший 
мақбараси ёнига дафн қилинган.
ЭШОНГУЗАР (1977-1990 йиллар-
да Калинин посёлкаси) — Тошкент ви-


www.ziyouz.com кутубхонаси
278
лояти Зангиота туманидаги шаҳарча, 
туман маркази. Тошкент шаҳрига жан.
дан (кичик ҳалқа йўл орқали) чегара-
дош. Яқин т.й. станцияси — Ўртаовул 
(16 км). Аҳолиси 8,9 минг киши (2004). 
Э. номининг келиб чиқишини маҳаллий 
ривоятлар 17-асрда яшаган Мадали эшон 
билан боғлайдилар. Шаҳарчада «Регио-
налгеология» акциядорлик жамияти, ту-
ман газ таъминоти, электр тармоғи идо-
ралари, алоқа уйи, «Турон» мини банки 
биноси, кичик ишлаб чиқариш цехлари, 
«Оталар чойхонаси», «Ҳунармандлар 
бозори», супермаркет, универсал ва ху-
сусий дўконлар, меҳмонхона фаолият 
кўрсатади. 2 умумий таълим мактаби, 
Тошкент банк ҳисобкредит касб-ҳунар 
коллежи, қ.х. касб-ҳунар коллежи мав-
жуд. Марказий, болалар кутубхонала-
ри, «Бахт уйи», мусиқа мактаби, ста-
дион ва бошқалар спорт иншоотлари, 
«Алгоритм» тиббийсанитария қисми, 
туғруқхона, болалар поликлиникаси, те-
ританосил касалликлари диспансери, 
дорихона ва бошқалар тиббий муассаса-
лар бор. «Семурғ» санаторийси мавжуд. 
«Истиклол» газ. чиқарилади. Э. транс-
порт йўллари орқали Тошкент шаҳри 
ҳамда Зангиота туманининг бошқа аҳоли 
пунктлари билан боғланган. 
ЭШОНОВ Отабой (1916.15.3 Тош-
кент — 1990.2.10) — ҳуқуқшунос олим, 
Ўзбекистон ФА мухбир аъзоси (1960), 
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ар-
боби (1966), юридик фанларидри (1950), 
проф. (1951). ЎзССР МИК ҳузуридаги 
Совет қурилиши ва ҳуқуқи интини ту-
гатган (1936). Тошкент юридик ин-тида 
аспирант (1936— 39), ассистент, катта 
ўқитувчи (1939— 43), доцент (1943—
45), давлат ва ҳуқуқ кафедраси мудири 
(1954—55). Ўзбекистон ФА Тарих ва 
археология (194551), Иқтисодиёт (195 
1—52) интларида бўлим мудири, ЎзССР 
Министрлар Совети фан, маданият ва 
маориф бўлими мудири (1953—54), Ўрта 
Осиё унтида кафедра мудири (1955—58). 
Ўзбекистон ФА Фалсафа ва ҳуқуқ ин-
тида директор ўринбосари (195859), ди-
ректор (195961), сектор мудири (1961 
йилдан). Илмий ва педагогик фаолияти 
ҳуқуқшунослик ва давлатшуносликни 
ўрганишга бағишланган. Э. бир неча 
дарслик ва ўқув қўлланмаларининг му-
аллифи. Шунингдек, унинг бевосита 
раҳбарлигида Файзулла Хўжаевнинг 3 
жилдли Танланган асарлари нашр этил-
ган (1976— 80). Э. Бухоро хонлигининг 
19-аср охири —20-аср бошларидаги иж-
тимоий-сиёсий тузилиши, БХСР давлат 
ва ҳуқуқ тарихини тадқиқ қилган. Бухоро 
шаҳридаги кўчаларнинг бирига Э. номи 
берилган.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   317   318   319   320   321   322   323   324   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish