O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi
Ramazonova Marjona 407, 22-32 (1), 22-32 (1), 22-32 (1), 22-32 (1), 1, 2 5283128039746569393, 1444138966 61676, Topshiriq 3, Topshiriq 3, Topshiriq 3, Topshiriq 3, 2 5235757870481409851, joriy...


www.ziyouz.com кутубхонаси
1
ЎЗБЕКИСТОН 
МИЛЛИЙ 
ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ
Э
ҲАРФИ
«Ўзбекистон миллий энциклопедияси»
Давлат илмий нашриёти
ТОШКЕНТ
Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа, танишиб чиқиш мақсадида 
фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадда фойдаланиш (сотиш, 
кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.
Э — ўзбек кирилл алифбосининг 
йигирма тўққизинчи ҳарфи. Тил олди, 
ўрта кенг лаблашмаган унли товушни 
ифодалайди. Ушбу унли сўзнинг барча 
ўрнида учраса ҳам, ёзувда ҳамма вақт Э 
ёзилавермайди: соф ўзбекча сўзларда ва 
бир қатор ўзлашмаларда Э сўз бошида 
фаол қўлланади (эртак, эшик, этажер-
ка, электр), қолган ўринларда саноқли 
сўзлардагина (менуэт, дуэт, дуэль, дисп-
ноэ, каратэ ва бошқалар) ёзилиб, кўп 
сўзларда бу унли Е ҳарфи билан ифода-
ланади (кел, терак, феъл; ийе, вале, кафе, 
клише). Ушбу фонема қайси ҳарф (э ёки 
е) билан ифодаланмасин, ҳар қандай по-
зицияда бир хил талаффуз этилади. 
ЭББИНГАУЗ (Эббингхаус) Герман 
(1850.24.1, Бармен, ҳоз. Вупперталь 
шаҳри — 1909.26.2, Галле шаҳри) — не-
мис психологи, экспериментал психо-
логия вакили. Фехнер тадқиқотларига 
асосланган ҳолда биринчилардан бўлиб 
хотира, интеллект сингари юксак билиш 
жараёнларини экспериментал метод-
лар ёрдамида ўрганган. Кўриш идро-
кининг ноёб ҳолатлари, болалар ақлий 
қобилиятини текширишга бағишланган 
изланишлар олиб борган. Э. номи билан 
аталадиган тест кашф қилган. Унинг ил-
мий натижалари ўзини ўзи кузатиш пси-
хологиянинг ягона услуби деган назари-
яни пучга чиқарган. Э.нинг асосий хиз-
мати «соф» хотира қонунларини ўрганиш 
имконини берувчи, тафаккурга боғлиқ 
бўлмаган нарса ва ҳодисалар тўғрисидаги 
таассурот изларини эсда олиб қолиш жа-
раёнини тадқиқ этишнинг янги услубини 
таклиф қилганлигидир. Мантиқий умум-
лашмалар келтириб чиқаришга алоқаси 
йўқ, маъносиз бўғинлар (2300 та ундош 
ва унли)ни қуруқ (механик) ёд олиш-
дан иборат бу услуб Э.га материални 
эсда олиб қолиш ва унутишнинг «эгри 


www.ziyouz.com кутубхонаси
2
чизиғи» қонунини кашф қилишга; унинг 
асосий қоидаларини баён этишга ва ана 
шулар асосида таъсирланиш изларини 
хотирада сақлаш муддати ҳамда аста-
секин сўниши қонуниятларини текши-
ришга имкон яратган. Асосий асарлари: 
«Хотира тўғрисида» (1885), «Интеллект» 
(1897), «Психология асослари» (1902), 
«Психология очерки» (1908). 
ЭБИНУР — Хитойнинг шим.гарбий 
қисмидаги оқмас шўр кўл, Жунғария те-
кислигида. Майдони кўлга қуйиладиган 
дарёларнинг сув ҳажмига қараб 800 км
2
дан 1070 км
2
гача ўзгаради. Энг чуқур 
жойи 15 м. Кўл атрофи шўрхок ва қумли 
ерлар. Қишда музлайди. 
ЭБОНИТ (юн. еЬепоа — қора да-
рахт), қаттиқ резина — табиий ёки сунъ-
ий каучукни олтингугурт (каучук мас-
сасига нисбатан 30—50%) билан вулка-
низациялашдан ҳосил бўлган маҳсулот. 
Э.да боғланган олтингугурт 32% га яқин, 
формуласи (С
6
Н
9
5)
2
. Э. қўнғир ёки қора 
тусли; зичлиги 1140 кг/м
3
, механик иш-
ловга осон берилади, гигроскопик эмас, 
газларни сингдирмайди, кислота ва 
ишқорлар таъсирига чидамли, углерод 
сульфид ва нефть маҳсулотларида эри-
майди, парафинда 300° дан юқори трада 
эрийди. 70— 80° да юмшайди, совиганда 
яна қаттиқлашади, 200° дан юқори трада 
эримай кўмирга айланади.
Э. тайёрлаш учун ниҳоятда тоза ка-
учук ишлатилади. Тўлдиргич сифати-
да Э. кукуни, тальк, пемза, оқ қурум ва 
бошқалар ишлатилади. Қора тусли Э.га 
оз миқдорда (3—5%) қурум қўшилади. 
Э., асосан, электротехника маҳсулотлари, 
кислота ва ишқорлар учун идишлар тай-
ёрлашда қўлланади.
ЭБРО — Испаниянинг шим.шарқий 
қисмидаги дарё. Уз. 928 км, ҳавзасининг 
майд. 86,8 минг км
2
. Кантабрия 
тоғларидан бошланиб, Арагон текисли-
гидан оқади, Каталон тоғларини кесиб 
ўтиб, Ўрта денгизга дельта ҳосил қилиб 
қуйилади. Ўртача сув сарфи 560 м
3
/сек. 
Қиш ва баҳорда суви кўпаяди. Дарё су-
видан суғоришда фойдаланилади, ГЭС 
қурилган. Сарагоса шаҳригача кема 
қатнайди.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa
davlat universiteti
ta’lim vazirligi
axborot texnologiyalari
maxsus ta’lim
zbekiston respublikasi
guruh talabasi
O’zbekiston respublikasi
nomidagi toshkent
o’rta maxsus
davlat pedagogika
texnologiyalari universiteti
toshkent axborot
xorazmiy nomidagi
rivojlantirish vazirligi
pedagogika instituti
Ўзбекистон республикаси
tashkil etish
haqida tushuncha
таълим вазирлиги
vazirligi muhammad
O'zbekiston respublikasi
toshkent davlat
махсус таълим
respublikasi axborot
kommunikatsiyalarini rivojlantirish
vazirligi toshkent
saqlash vazirligi
fanidan tayyorlagan
bilan ishlash
Toshkent davlat
sog'liqni saqlash
uzbekistan coronavirus
respublikasi sog'liqni
coronavirus covid
koronavirus covid
vazirligi koronavirus
qarshi emlanganlik
risida sertifikat
covid vaccination
sertifikat ministry
vaccination certificate
Ishdan maqsad
fanidan mustaqil
matematika fakulteti
o’rta ta’lim
haqida umumiy
fanlar fakulteti
pedagogika universiteti
ishlab chiqarish
moliya instituti
fanining predmeti