O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet309/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   305   306   307   308   309   310   311   312   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭХИНОКОКК тасмасимон чу-
валчанглар синфига мансуб паразит. Во-
яга етган даврида йиртқич ҳайвонлар 
(ит, бўри, чиябўри, мушук) ичагида па-
разитлик қилади. Уз. 3—6 мм, гавдаси 4 
сўрғичли бош, 3—4 бўғимли танадан ибо-
рат. Охирги бўғимдаги жинсий органла-
рида тухум ҳужайралар етилади. Тухум-
лари хўжайини ахлати билан ташқарига 
чиқарилади. Э. тухумлари ифлосланган 
емхашак билан оралиқ хўжайин (одам ва 
ўтхўр ҳайвонлар: сигир, қўй, эчки, чўчқа) 
ичагига тушганида улардан онкосфера 
личинкаси чиқади. Личинка ичак девори-
дан қонга ўтади ва дарвоза венаси орқали 
жигар, ўпка, мускуллар ва суякларга бо-
риб, пуфаксимон босқич — Э. финнасига 
айланади. Ҳар бир пуфак деворида яна 
иккиламчи, сўнгра учламчи пуфаклар 
ҳосил бўлади. Пуфаклар ичида паразит 
бошчаси шаклланади. Пуфаклар йири-
клаша бориб, муштдек ва ундан каттароқ 
бўлади. Қорамоллар жигаридан 64 кг 
оғирликдаги эхинококк финнаси топил-
ган. Э. пуфак даврида эхинококкоз касал-
лигини пайдо қилади. 
ЭХИНОКОККОЗ 
одам 
ва 
ҳайвонларда учрайдиган инвазион ка-
саллик. Эхинококклар қўзғатади (тасма-
симон гельминт). Э. қадимдан маълум. 
Гиппократ асарларқда ҳам жигар Э.ига 
оид илк маълумотлар бор, лекин у «жи-
гар яллиғланиши» деб юритилган. Кей-
инчалик Э. қўзғатувчиси паразитар та-
биатга эга эканлиги аниқланди. Э. анча 
кенг тарқалган касаллик. Одамга ит, тул-
ки, бўри, мушукдан, гельмИн-т тухуми 
тушган озиқ-овқат ва сув орқали ўтади. 
Бундан ташқари, эхинококк тухуми би-
лан ифлосланган қўйлар юнгини олганда 
ҳам юқиши мумкин. Қўйлар эхинококк 
тухумини итлар ахлати тушган ўтларга 
ётганида илаштиради. Э. одамдан одам-
га бевосита юқмайди. Чорва моллари ва 
бошқалар ҳайвонларга Э. билан оғриган 
ит ахлати тушиб ифлосланган ўт, ем-
хашак ва сув орқали юқади. Э.ни итлар 
сўйилган касал ҳайвон аъзоларини ега-
нида юқтиради. ГельмИн-т ит ичагида 
бир неча кун давомида вояга етгач, ту-
хумга тўла бўғими узилиб, итнинг ахлати 
билан ташқарига чиқади. Бўғим ташқи 
муҳитдаги ўсимлик, пичан ёки сувга 
ўрмалаб тушиб, тухум ташлайди.
Эхинококк 
тухуми 
одам, 
уй 
ҳайвонлари ичагидан қонга ўтади; қон 
билан жигар, ўпка, бош мия ва бошқалар 
аъзоларга бориб, у ерда эхинококк пу-
факчаси — кистага айланади. Агар ки-
ста кўп хонали (камерали) бўлса, уни 
альвеококкоз дейилади. Кисталар кат-
талашиб, атрофдаги тўқимани сиқиб 
қўяди, натижада аъзо атрофият учраб, 
фаолияти бузилади, агар у ёрилса, ичи-
даги суюқлиғининг сўрилиши бутун 
организмнинг заҳарланиши, аллергияга 
олиб келади, уларнинг ёрилиши эса ҳаёт 
учун хавфли. Одамларда қайси аъзо за-
рарланганига кўра касаллик белгилари 
турлича бўлади. Жигар Э.ида бемор-


www.ziyouz.com кутубхонаси
268
нинг дармони қуриб, ўнг қовурға ости-
да оғриқ сезилади, жигар оғир тортиб, 
катталашади, сариқлик кузатилади; ўпка 
Э.ида эса кўкрак оғриб, бемор йўталади, 
нафаси қисиб, қон тупуриши ҳам мум-
кин; мия Э.ида бош оғрийди, айланади, 
ҳаракатланиш ва сезиш фаолияти бузи-
лади.
Э.га хос белгилар пайдо бўлганда, 
албатта, врачга мурожаат қилиш лозим. 
Касалликнинг олдини олиш учун уй 
ҳайвонларини тўғри парвариш қилиш, 
уларни вақтида ветеринария назора-
тидан ўтказиб туриш, шахсий гигие-
на қоидаларига амал қилиш (ит билан 
ўйнагандан ёки уни парвариш қилгандан 
сўнг қўлни ювиш, сабзавотларни ис-
теъмол қилишдан олдин тозалаб ювиб, 
сўнгра қайнаган сув билан чайиш), бо-
лаларнинг кўчадаги дайди итлар билан 
ўйнашига йўл қўймаслик керак. Даво ка-
салланган аъзо ва касаллик белгиларига 
қараб олиб борилади. 

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   305   306   307   308   309   310   311   312   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish