www.ziyouz.com кутубхонаси
124
дастлабки тараққиёт босқичидаги орга-
низм; тухумпарда ва
пуштпарда ичида
бўлади. Одатда, уруғланган тухумдан
ривожланади, тухум ичидаги захира озиқ
моддалар ёки она организмидаги озиқ
моддалар билан озиқланади. Одам ва
ҳайвонлар Э.ини
эмбриология ўрганади.
Ўсимликлар муртаги янги индивид
бошланғичидир. У
муртак халтачаси-
даги тухумҳужайранинг уруғланишидан
ёки
нуцеллус ҳужайрасидан
вужудга
келган зиготадан ривожланади. Эмбри-
он ривожланишининг энг содда типи
яшил сувўтлар (мас, спирогира)да уч-
райди. Бунда зигота спорофит иплар
ҳосил қилмай, тўғридан тўғри
мейозга
ўтади.
Мохсимонлар муртаги гамето-
фитда ўсади. Яланғоч уруғлилар мур-
тагидаги эркин ядро (саговникларда
1024 тача) ҳужайра ҳосил бўлиши билан
алмашинади. Кейинчалик шаклланган
Э.да новда, илдиз ва уруғпаллаларнинг
ўсиш нуқтаси вужудга келади. Кўпчилик
ёпиқ уруғлилар зиготаси икки — апи-
кал (Э. бошланғичини беради) ва базал
ҳужайрага бўлинади.
Эмбриогенез маълумотлари асоси-
да эмбрионал типлар таснифи тузилган.
Бундан ўсимликлар филогенияси ва эво-
люцияси тўғрисидаги масалаларни ҳал
қилишда фойдаланилади.
ЭМИГРАНТЛАР — қ.
Муҳожирлар.
ЭМИГРАЦИЯ (лот. — кўчиб кетмоқ)
— аҳолининг муайян мамлакатдан бошқа
мамлакатга доимий ёки вақтинчалик
яшаш учун (ихтиёрий ёки мажбурий)
кўчиб кетиши. Э., асосан,
кам ривож-
ланган ва ривожланаётган мамлакат-
ларга хос бўлиб, у ердаги ишсизлик ва
бошқалар иқтисодий қийинчиликлар,
ижтимоий ва миллий тенгсизлик, сиё-
сий, диний ва бошқалар таъқиблар ту-
файли содир бўлади. Э.
мамлакатлар
аҳолисининг сони ва таркибига бевосита
таъсир этади. Э. тушунчаси учун ягона
таъриф мавжуд эмас, ҳар бир давлатнинг
ўз мезонлари бор. Фуқаролик ва сиёсий
ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактда
ҳар бир фуқаронинг хоҳлаган давлат-
ни,
жумладан, ўз мамлакатини ҳам тарк
этиш ҳуқуқи (яъни Э. ҳуқуқи) назарда
тутилган. 19-асрнинг 70-й.ларига қадар
Европа давлатларида Э. жараёни кучли
бўлган. 1940—60 йилларда Ирландия,
196070 йилларда эса Португалия ва Гре-
цияда Э. жараёни туфайли аҳоли сони
кескин қисқарган. 1946—61 йилларда
Европа давлатларидан Америкага 6,9
млн. эмигрант кетган. АҚШ,
Канада ва
Австралияга аҳолининг кўплаб кўчиб
кетишига сабаб ишчи кучига бўлган та-
лабдир. Ўзбекистонда ҳам баъзи тарихий
даврларда маълум дапажада Э. жараё-
ни бўлиб турган. Бу жараён 20-асрнинг
90-й.ларида собиқ Иттифоқнинг пар-
чаланиши туфайли бирмунча кучайди.
Ўзбекистонда яшаб келаётган рус, укра-
ин, қримтатар, яҳудий каби миллатлар-
нинг маълум қисми ўз тарихий ватан-
ларига кўчиб кета бошлади. 1996 йилда
Ўзбекистондан кетган мигрантлар сони
59,7 минг, 2002 йилда 86,5 минг кишини
ташкил этган. Яна қ.
Аҳоли миграцияси.
ЭМИНОВ
Козим
Иброҳимович
(1928.24.5, Алушта, Қрим
Республика-
си — 1976.1.5, Тошкент) — ранг-тасвир
устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган
санъат арбоби (1972). Беньков номида-
ги Республика рассомлик билим юрти
(1953) ва Тошкент пед. институти (1968)
ни тугатган. 1968 йилдан Тошкент пед.
интининг Бадиий графика фтида дарс
берган, 1975 йилдан доцент. Э. тарихий,
маиший ва
манзара жанрларида асарлар
яратган; ҳис-туйғуларга бой романтик
манзаралари билан танилган: «Баҳор
суви», «Ёз», «Чимён этаклари», «Ан-
грен», «Цементчи аёллар» ва бошқалар
Асарлари музейларда, шахсий тўпламлар
ва галереяларда сақланади.
Do'stlaringiz bilan baham: