O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭМБРИОЛОГИЯ 
(эмбрион 
ва 
..логия) — эмбрион (муртак, пушт) 
нинг ҳосил бўлиши ва ривожланиши 
қонуниятлари тўғрисидаги фан. Одам ва 
ҳайвонлар Э.си ҳамда ўсимликлар эмбри-
ологияси фарқланади.
Одам ва ҳайвонлар Э.си олд эмбрио-
нал тараққиёт (оогенез, сперматогенез), 
уругланиш, эмбриогенез, яъни тухум 
ва эмбрион парда ичидаги ривожла-
ниш, шунингдек, личинкалик (кўпгина 
умуртқасизлар ва амфибияларда), по-
стэмбрионал (балиқлар, судралиб юрув-
чилар ва қушларда) ёки постнатал (сут 
эмизувчиларда) даврларни ўрганади.
Одам Э.си эмбрионнинг эркак жин-
сий ҳужайраси (сперматозоид) билан 
аёл жинсий ҳужайраси (тухумҳужайра)
нинг қўшилиб уруғланиши (муртак 
бошланғичи) пайтидан бошлаб то ор-
ганларнинг вужудга келиши (органо-
генез)гача бўлган ривожланиш даврла-
рини ўрганади. Акушерлик амалиётида 
тухумҳужайра уруғлангач, 8 ҳафтагача 
эмбрион, 9ҳафтадан кейин ривожлани-
ши ҳомила деб аталади, шунинг учун 
эмбрионнинг 9 ҳафтадан кейинги ривож-
ланишидан то туғилгунича бўлган давр 
ҳомиладорлик даври қисобланади.
Эркак ва аёл жинсий ҳужайралари 
бачадон найи (тухум йўли)да бир-бирига 
қўшилади; уругланган тухумқужайра 
най орқали бачадонга қараб интилади ва 
тахм. бир қафтада бачадонга етиб бора-
ди. Бачадоннинг шиллиқ пардаси мур-
такни қабул қилиб олишга тайёр туради. 
Муртак бачадон деворига пайвандланиб 
олади (имплантация) ва шундан бошлаб 
ўсиб, тараққий этади.


www.ziyouz.com кутубхонаси
123
Э.да муртакнинг бир неча тараққиёг 
босқичи фарқ қилинади: оталанган 
тухумқужайранинг бўлиниши, муртак 
варақларининг пайдо бўлиши, органлар-
нинг шаклланиши ва ривожланиши.
Вазифаси ва тадқиқот усулларига 
кўра, умумий, қиёсий, экспериментал, 
популяцион ва экологик Э. ажратилади. 
Қиёсий Э. далиллари ҳайвонларнинг та-
биий системасини ишлао чиқиш учун 
асос бўлади. Экспери.мснтал Э. аъзо 
ва тўқималарни олиб ташлаш, кўчнриб 
ўтқазиш ва суиъий муҳитда ўстириш 
орқали уларнинг келиб чиқиши меха-
низмлари ва онтогенезда ривожланиши-
ни ўрганади. Э. цитология, генетика, био-
кимс, молекуляр биология ва бошқалар 
фанлар билан биргаликда ривожланиши 
натижасида индивидуал рлвожланиш 
қонуниятлари ҳақидаги фан — ривож-
ланиш биологияси ёки онтогенетика ву-
жудга келди.
Ҳиндистон, Хитой, Миср ва Юнони-
стондаги (мил. ав. 5-аср) эмбриологик 
тадқиқотларда динийфалсафий таълимот 
акс этган. Бу қарашлар Гиппократ ва Ари-
стотель асарларида ҳам ўз ифодасини топ-
ган. Гиппократ ва унинг издошлари одам 
эмбриони ривожланишини ўрганишга 
аҳамият бериб, уни товуқ тухумидан 
жўжанинг шаклланишига қиёслашни 
тавсия қилганлар. Аристотелнинг эмбри-
огенезда аъзоларнинг кетмакет шаклла-
ниши тўгрисидаги таълимоти эпигенетик 
тасаввурларга асосланган. Бу қарашлар 
16-асргача деярли ўзгаришсиз қолди. У. 
Гарвей асарининг нашр қилиниши (1651) 
Э. ривожида муҳим бурилиш ясади. Ита-
лиялик олим М.Мальпиги микроскоп ёр-
дамида жўжа ривожланишининг худди 
шу босқичида илгари маълум бўлмаган 
қисм (аъзо)ларини кўришга муваффақ 
бўлди (1672), у Э.да 18-аср охиригача 
сақланиб келган преформистик тасав-
вурлар (эмбрион ривожланиши унда ол-
диндан мавжуд бўлган хилмахил струк-
тураларнинг ўсиши)ни ёқлаб чиққан. 
Бунга К.Ф.Вольф ўз асарларидаги (1759) 
маълумотлар билан қаттиқ зарба берди. 
Ҳоз. замон Э.синингасосчиси К.М.Бэр 
сут эмизувчи ҳайвонлар ва одам ту-
хумдонидаги тухумни кашф қилди ва 
тавсифлаб берди (1827). Эволюцион 
қиёсий эмбриология Ч.Дарвин назария-
ларига асосланган. А.О. Ковалевский ва 
И.И.Мечниковнинг илмий изланишлари 
турли типларга мансуб ҳайвонларнинг 
бир-бирига қариндошлигини исбот-
лайди. А.О.Ковалевскийнинг эмбри-
онал варақлар тўғисидаги назарияси-
га (1871) кўра, барча кўп ҳужайрали 
ҳайвонларнинг асосий аъзолар системаси 
дастлаб ҳужайра қатламлари кўринишида 
ривожланади. 
Бу 
кўп 
ҳужайрали 
ҳайвонлар барча типларининг келиб 
чиқиши бир эканини кўрсатади. Тавсиф-
ловчи тадқиқотлар билан бир қаторда 
экспериментал Э. ҳам ривожланмоқда. 
Илк эмбрионал ривожланиш, уруғланиш, 
бўлиниш, эмбрионал вэрақларнинг ву-
жудга келиши, органогенез, гистогенез 
ва патологик ривожланишнинг турли 
кўринишларини ўрганиш, айниқса, ки-
мёвий агентлар ёрдамида ривожланишни 
кучайтириш, эмбрионал шаклланишнинг 
ҳаракатлантирувчи кучларини аниқлаш, 
ҳужайра дифференциациясининг генетик 
ва цитологик асосини очиш ҳоз. замон 
Э.си олдидаги муҳим масаладир.
Э. маълумотларидан (тиббиётда тур-
ли аномал ва туғма мажруҳликларни ол-
диндан билиб олиш), қ.х. амалиё
тида (мас, организмга эмбрионал ри-
вожланиш даврида таъсир этиб, чорва 
моллари зотини яхшилаш, балиқларни, 
фойдали ҳашаротларни кўпайтириш, 
зараркунандаларни 
йўқотиш 
ва 
бошқалар да) фойдаланилади. Эпиде-
миологик касалликлар қўзғатувчиси 
ва тарқатувчиларига қарши курашни 
тўғри ташкил этиш учун Э. маълумот-
лари зарур. Ад.: Ибрагимов Ш., Шодиев 
Н.,Даминов А., Цитология, гистология ва 
эмбриология. Т., 1998; Тўйчие в С Тош-
манов Н., Файзуллаев С, Цитология, эм-
бриология ва гистология, Т., 2004.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish