O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭМИССАР (лот. — вакил) — бир 
давлат томонидан бошқа бир давлатга 
муайян (одатда, махфий) топшириқ билан 
юбориладиган шахс, агент. Э. миссияси, 


www.ziyouz.com кутубхонаси
125
одатда, расмий характерга эга бўлмайди.
ЭМИССИЯ (лот. — чиқармоқ, ишлаб 
чиқармоқ) — муомалага банк билетла-
ри, барча шакллардаги пул белгилари ва 
қимматли қоғозлар чиқариш. Пул Э.сини 
давлатнинг марказий (эмиссия) банклари 
амалга оширади. Пул Э.си пул белгила-
рини босиб чиқаришнигина эмас, муо-
маладаги нақд ва нақд бўлмаган пул мас-
сасининг кўпайишини ҳам билдиради. 
Қимматли қоғозларни давлат, банклар, 
акциядорлик 
жамиятлари 
чиқаради. 
Муомалага пул ва қимматли қоғозлар 
чиқарган ҳар қандай орган ёки ташкилот 
(давлат банки, молиякредит муассасаси, 
корхона, компания) эмитент деб номла-
нади. 
ЭМЛАШ, вакцинация — одам ва 
ҳайвонларда инфекцион касалликлар 
юқишининг олдини олиш усули, бунда 
организмга вакциналар, иммун зардоблар 
ёки гаммаглобулин юбориб, сунъий фаол 
ёки пассив иммунитет ҳосил қилинади. 
Сунъий фаол иммунитет ҳосил қилиш 
учун одам вакциналар билан эмланади, 
бунда организмда юборилган вакцина 
таркибидаги антигенларга қарши фаол 
иммунитет ривожланади.
Э.да вакциналарни тери устига, тери 
остига, мускул орасига, бурун ва оғиз 
орқали юбориш мумкин. Вакциналар 
билан Э. жадвали ҳар хил: бир маротаба, 
икки, уч маротаба ва ҳ.к. Сунъий фаол 
иМмунитет иммунизация тугаганидан 
сўнг 2—3 ҳафта ўтгач пайдо бўлади ва 
ойлаб, ҳатто йиллаб сақланиб қолади. 
Такрор Э. (иммунитет даражаси сусай-
ганда) ревакцжация деб аталади.
Сунъий пассив иммунитет организм-
нинг ҳимоя фаолиятини ошириш, кўзда 
тутилган тегишли юқумли касалликка 
қарши чидамлилик ёки бошланган ка-
салликнинг кечишини енгиллаштириш 
мақсадида қилинади. Вир қанча юқумли 
касалликлар (одамларда гепатит В, сил, 
бўғма, қоқшол, кўкйўтал, қизамиқ, теп-
ки, полиомиелит; ҳайвонларда бруцел-
лёз, қутуриш, ўлат, оқсим ва бошқалар)га 
қарши режали равишда; айрим юқумли 
касалликлар (грипп, ич терлама, куйдир-
ги, туляремия ва бошқалар)га қарши эса 
эпидемиологик зарурият бўйича эмлана-
ди (қ. Иммунопрофилактика).
Э. поликлиникаларда ёки Э. марказла-
рида махсус тайёрланган тиббиёт ходими 
томонидан врач назоратида ўтказилади. 
Болани Э.дан аввал унинг гавда ҳарорати 
ўлчанади ва қандай касалликлар билан 
оғриганлиги сўраб суриштирилади; врач 
болани синчиклаб текшириб, уни Э. мум-
кин ёки мумига эмаслигини аниқпайди. 
Юрактомир, марказий нерв системаси 
касалликларидан тузалган ёки сурунка-
ли касалликлари бор болалар тегишли 
мушассислар кўригидан ўтганидан сўнг 
эмланиши лозим. Бола эмланганда баъ-
зан кучли реакция юзага келади, шунинг 
учун эмлангандан кейин у маълум бир 
вакт давомида врач назорагада бўлиши 
керак.
Э. маҳаллий ва умумий таъсир 
кўрсатиши, яъни эмланган жой сал 
қизариши, шишиши, оғриши, ҳарорат 
кўтарилиши ва умумий дармонсизлик ку-
затилиши мумкин. Эмланган бола жуда 
безовталанса, қаттиқ иситмаласа дарҳол 
врачга мурожаат қилиш зарур.
Болалар ёки катталарнинг эмланган-
лиги ҳақидаги маълумотлар уларнинг 
тиббий ҳужжатига қайд этилади. Ота-
оналар боласига қандай Э. ўтказилганини 
ва қайсилари қачон қилиниши кераклиги-
ни яхши билишлари, шунингдек, Э.нинг 
белгиланган муддатда ўтказилишига 
амал қилишлари зарур, чунки ўз вақтида 
ўтказилган Э. жуда яхши наф беради.
Ҳоз. республикамизда кўпгина оғир 
кечувчи юқумли касалликларга қарши 
режали равишда ва эпидемиологик 
ҳолатларга қараб болалар ва хавфли 
гуруҳга кирувчи катта кишилар давлат 
томонидан бепул эмланади. Ўтказилган 
чоратадбирлар 
туфайли 
Ўзбекистон 
ҳудудида шол касаллиги охирги йиллар-
да қайд этилмаяпти, шунингдек, бўғма, 
қизамиқ, тепки, гепатит В касалликлари 


www.ziyouz.com кутубхонаси

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish