www.ziyouz.com кутубхонаси
131
ган. Ён бағирларида қоя ва чўққилар
бор. Чўққига 1954 йил да альпинистлар
чиқишган.
ЭНДЕМИК БУҚОҚ — қ.
Буқоқ.
ЭНДЕМИКЛАР, эндемлар (юн. —
маҳаллий) — тарқалиши нисбатан ки-
чик географик ҳудуд билан чекланган
ҳайвонлар ва ўсимликлар оилалари,
уруғлари, турлари ёки бошқа таксон-
лари. Э. — бирон
флора ёки фаунанинг
ўзига хос таркибий қисми. Эндемизм-
нинг ривожланиши географик чегара-
ланиш, иқлим ва эдафик (тупроқ) шаро-
итлари, биологик омиллар (паразитлик,
конкуренция ва бошқалар) билан боғлиқ.
Тур эндемизми жуда чекланган бўлиши
мумкин. Э. кўпроқ океан, ороллар, тоғли
ҳудудлар ва кўлларда учрайдк. Мас, Ав-
лиё Елена о. флорасининг 85% часи,
Кавказ флорасининг 20% га яқини, Бай-
кал кўли фаунаси ва флорасининг 75%
га яқин тури Э.дан иборат. Шаклланиш
муддатига биноан, Э. палеоэндемиклар
ва неоэндемикларга ажратилади. Палео-
эндемиклар — йўқолиб бораётган реликт
турлардан иборат. Уларга Ғарбий ва Мар-
казий Хитойда ўсадиган метасеквойя ва
гинкго; Калифорния секвойяси, Австра-
лия ва Тасманиядаги
ўрдакбурун; Ҳинд
океани Комор о. яқинида тарқалган лати-
мерия киради. Неоэндемиклар — яқинда
чегараланган ҳудудларда пайдо бўлган,
прогрессив ёш турлар ёки формалар.
Уларга Қрим флораси ва фаунаси, Бри-
тания ороллари фаунасидаги бир қанча
турлар киради
(Космополитлар билан со-
лиштиринг).
ЭНДЕРС Жон Франклин (1897.10.2,
УэстХартфорд,
Коннектикут
штати
—1985.8.9, Уотерфорд) — америкалик
вирусолог. АҚШ миллий ФА, Америка
фан ва санъат академияси ҳамда Лон-
дон Қироллик жамияти аъзоси. Йельск
коллежини тугатган (1920). 1929—56
йилларда Гарвард унтида дарс берган.
Айни чоғда 1946 йилдан Бостондаги
педиатрия маркази, инфекцион касалли-
клар лаб. ҳамда болалар шифохонасида
турли лавозимларда ишлаган. 1956 йил-
дан Гарвард тиббиет мактаби болалар
касалхонасида проф. Илмий фаолияти
бактериология, иммунология, вирусоло-
гияга оид. Полиомиелит вирусини ун-
дириш технологиясини ишлаб чиқишда
қатнашган. Қизамиққа қарши вакцина
кашф этган. Нобель мукофоти лауреати
(1954; ҳамкорликда).
ЭНДО... (юн. — ички, ичида, ичкари-
да) — ўзлашма қўшма сўзларнинг бирин-
чи қисми; ички, ўз ичидаги каби маъно-
ларни билдиради (мас,
эндодерма).
ЭНДОГАМИЯ (юн.
эндо... ва —
никоҳ) — биронта ижтимоий гуруҳ
(қабила, уруғ, табақа ва бошқалар)нинг ўз
ичидан уйланишини тақозо этувчи одат.
Ибтидоий жамиятда уруғ экзогам (қ.
Экзо-
гамия), қабила эса эндогам бўлган. Ибти-
доий жамоа муносабатларининг бузилиш
даврида бир қанча халқлар (малагасий-
лар, банту халқларининг бир қисми, ара-
блар, ўзбеклар, туареглар, Доғистоннинг
айрим халқлари ва бошқалар)да уруғ ёки
ичидаги гуруҳларда эндогам никоҳ қарор
топди. Бундан мақсад яқин қариндошлар
ичида молмулкни сақлаш эди. Натижада
никоҳ акаукаларнинг болалари ўртасида,
амакиваччалар ва ота ёки она томонига
мансуб қариндошлар ўртасида бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: