138
ЭНЕРГЕТИКА — энергиянинг ҳар
хил турларини ҳосил қилиш, уларни бир
турдан иккинчи турга ўзгартириш, му-
айян масофага узатиш ва етказиб бериш,
улардан барча соҳаларда фойдаланишни
ҳамда шулар билан боғлиқ назарий ва
амалий муаммоларни ҳал қилишни ўз
ичига олган халқ хўжалиги, фан ва тех-
ника соҳаси. Инсоният тараққиётида ки-
шиларнинг турли энергия манбаларига
бўлган эҳтиёжлари уларни табиий ман-
балар — ўтин, кўмир, торф ва бошқалар
ёқилғилардан, шамол, сув оқими энер-
гияси (мас, шамол ва сув тегирмонлари)
дан фойдаланишга мажбур қилди. Кей-
инчалик фан ва техника тараққиёти, фан-
техника инқилоби туфайли 20-асрнинг
2-ярмидан бошлаб асосан электр энерги-
ясига эҳтиёж жуда ошиб кетди. Ана шу
омиллар Э.ни жадал ривожлантиришни
тақозо қилди. Фан ва техника тараққаёти
энергия и. ч. ва уни ўзгартиришнинг янги
усулларини ишлаб чиқиш, янги самара-
ли асбобускуналар ва технологияларни
яратиш, энергияни тақсимлашни марказ-
лаштириш ва бошқалар орқали ифода-
ланади. Э. фани табиий энергия ресурс-
ларининг потенциал энергиясини халқ
хўжалигида фойдаланишга яроқли ва
фойдали энергия турларига айлантириш
ҳамда шу билан боғлиқ илмийтехник му-
аммоларни ҳал қилиш масалалари билан
шуғулланади.
Э.нинг тараққиёти кўп жиҳатдан
мамлакат энергия русурслари билан
қанчалик таъминланганлигига чамбарчас
боғлиқ. Кўмир, нефть, табиий газ, торф,
ўтин, сланец, сув, электр ва ядро энерги-
яси, шамол ва қуёш энергияси Э. ресурс-
лари ҳисобланади. Э. ресурслари ёқилғи
(кўмир, нефть, газ, ядро, торф, сланец,
ўтин) ва ёқилғи бўлмаган воситалар (сув,
шамол, қуёш энергияси ва бошқалар) га
бўлинади. Ёқилғи билан боғлиқ Э. ре-
сурслари тикланмайдиган, ёқилғи билан
боғлиқ бўлмаганлари эса тикланадиган
ресурслар ҳисобланади.
Жаҳон миқёсида турли ёқилғи Э. ре-
сурслари миқдорини таққослаш учун
шартли ёқилғи бирлиги (1 кг ёқилғи
ёнганда 7000 ккал иссиқлик ажрали-
ши) қабул қилинган. Жаҳондаги барча
ёқилғи ресурсларининг (ядро энерги-
ясидан ташқари) потенциал захира-
лари 25000 млрд. т шартли ёқилғига
тенг. Унинг 95% и ёқилғининг қаттиқ
турларига тўғри келади. Ядро энерги-
ясининг асосий манбаи бўлган уран ва
торийнинг захиралари дунё океани сув-
ларидаги захиралар билан бирга 69000
млрд. т шартли ёқилғига тенг. Энг кўп
ишлатиладиган Э.нинг табиий ресурс-
лари (кўмир, нефть, газ) жаҳон мамла-
катлари бўйича нотекис тақсимланган.
Шу жиҳатдан Ўзбекистоннинг Э. ре-
сурсларини ҳисобга олсак, мамлакат
Э.си халқ хўжалигининг база соҳаси
ҳисобланади. Ўзбекистон Э. тизими халқ
хўжалиги ва аҳолининг ёқилғи (кўмир,
газ, нефть), электр энергиясига бўлган
эҳтиёжини тўлиқ қондиради ва экспорт
ҳам қилинади. Ўзбекистонда 20 иссиқлик
электр станциялари, 27 гидроэлектр
станция (ГЭС) ишлаб турибди. Булар-
нинг умумий ўрнатилган қуввати 11,5
млн. кВтсоат (йилига 55 млрд. кВтсо-
ат электр энергияси и. ч. имконига эга),
трансформаторларнинг умумий қуввати
44850 МВА, электр тармоқларининг
умумий уз. 232 минг км, шу жумладан,
юқори қувватли (500 кВ ли)лари 1660 км
ни ташкил қилади (2005).
Э. халқхўжалигининг муҳим тармоғи
сифатида гидроэнергетика ва иссиклик
энергетикасига ажралади. Гидроэнерге-
тика — Э.нинг сув ресурслари энергия-
сидан фойдаланишга доир бўлими. Сув
ресурслари энергиясидан фойдаланиш
учун сув оқими махсус қурилган иншо-
отлар ва жиҳозлар мажмуи — гидроэ-
лектр ст-ялар (ГЭС) ёрдамида электр
энергиясига айлантирилади. Ўзбекистон
Республикаси «Ўзбекэнерго» давлат ак-
циядорлик компанияси тизимида 26 ГЭС
ни бирлаштирган 7 та ГЭС каскадлари
ҳамда Фарҳод ГЭС бор. Энг йирик ГЭС
лар: Чорвоқ ГЭС (қуввати 620,5 МВт),
Хўжакент ГЭС (165 МВт), Фарҳод ГЭС
www.ziyouz.com кутубхонаси
139
(126 МВт), Ғазалкент ГЭС (120 МВт).
Ўзбекистон Э. тизимидаги барча ГЭС
ларнинг умумий белгиланган қуввати
1419 МВт. Мамлакат гидроэнергетика-
сининг истиқболдаги тараққиёти, асосан.
кичик сув ҳавзалари гидроресурсларидан
фойдаланиш билан боғлиқ (қ. Гидроэнер-
Do'stlaringiz bilan baham: |