O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet156/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭНДОМЕТРИТ (эндо... ва юн. бача-
дон) — бачадон шиллиқ қавати — эндо-
метрийнинг яллиғланиши. Э.ни септик 
инфекция (стрептококк, стафилококк, 
гонококк, ичак таёқчаси) ва бошқалар 
микроорганизмлар қўзғатади. Э. сўзак, 
сил касалликлари оқибатида ҳам юза-
га келади. Бачадонга инфекция қон ва 
лимфа йўллари орқали ўтади. Э. ўткир 
ва сурункали кечади. Касаллик белгила-
ри аборт ёки туғруқдан кейин 3—4куни 
юзага чиқади. Бачадонда қон ва йўлдош 
қолдиқларининг қолиб кетиши касаллик 
авж олишига сабаб бўлади. Э.да бемор 
иситмалайди, эти увушади, иштаҳаси па-
саяди, бош ва қориннинг пастки қисми 
оғрийди. Ўткир Э.да бачадон юмшоқ, 
шишган, пальпацияда оғриқли, ажрала-
диган чиқинди ҳидли бўлади. Сурунка-
ли Э.да ҳайз кўриш бузилади. Бачадон 
қаттиқлашган, катталашган, огриқсиз, 
ундан ажраладиган чиқинди йирингли 
бўлади.
Олдини олиш. Чилла даврида аёлни 
инфекпиядан сақлаш ва тўғри парва-
риш қилишдан иборат. Даво беморнинг 
аҳволига, касаллик белгиларига қараб 
тайинланади. 
ЭНДОМИТОЗ (эндо... ва митоз) — 
тугалланмаган митоз кўринишларидан 
бири; ядро мембранаси сақланган ҳолда, 
ядроча парчаланмасдан ва митоз дуки 
ҳосил бўлмасдан хромосомалар сони-
нинг икки ҳисса ортиши. Илгари Э.га 
полиплоид ва политен ядролар ҳосил 
бўлиши усули сифатида қаралган. Ле-
кин полиплоидлик митоз бўлинишнинг 
келиб чиқиш механизмлари ҳали тўлиқ 
ўрганилмаган. 
ЭНДОПАРАЗИТЛАР (эндо... ва 
юн. рагазпок — текинхўр), ички пара-
зитлар — хўжайин ҳайвон ёки ўсимлик 
тўқималари, ички органларида яшаб, 
унинг ҳисобига ҳаёт кечирувчи ор-
ганизмлар. Э.га вируслар, бактерия-


www.ziyouz.com кутубхонаси
136
лар, кўпгина замбуруғлар, энг содда 
ҳайвонлар ва гижжалар киради. Баъзи Э. 
ривожланишининг айрим давр (босқич)
ларини хўжайин организм ичида ўтади. 
Мас, ўсимлик битлари (ширалар) тана-
сида афидиидлар оиласининг вакиллари, 
кузги тунлам ва бошқалар, кемирувчи 
тунламларда — апантелес, рогас, микро-
плитис, тахин пашшалар ва бошқалар
нўза тунлами (кўсак қурти)да апантелес, 
аниласта, амблителес ва бошқалар пара-
зитлик қилади; трихограмма личинка-
лари (кўпгина тангақанотли капалаклар) 
тухумида ривожланади ва бошқалар 
Э.дан маданий ўсимликларни заракунан-
далардан ҳимоя қилишда фойдаланилади 
(қ. Паразитизм).
ЭНДОПЛАЗМАТИК ТЎР, эндоп 
лазматик ретикулум — эукариотлар 
ҳужайрасининг мембранали умумий ор-
ганоиди. АҚШ олими К.Портер фибро-
бластлар эндоплазмасида кашф этган 
(1945). Унинг нафис тузилиши электрон 
микроскоп кашф этилганидан кейин 
ўрганилган. Э.т. ҳужайрада ўзаро туташ-
ган бир қават мембрана билан цитоплаз-
мадан чегараланган майда вакуолалар 
ва найчалар системасидан иборат. Э.т. 
қалинлиги 5— 7 нм, кўпинча ядронинг 
ташқи мембранаси ва ҳужайра мембра-
наси билан туташган. Э.т. силлиқ (агра-
нуляр) ва донадор (грануляр) бўлади. 
Силлиқ Э.т. мембранасида рибосомалар 
бўлмайди. Силлиқ Э.т. липидлар ҳорил 
бўлиши ва тўпланишида, гликоген ал-
машинувида, триглицеридлар, стероид 
гормонлар синтезида, заҳарли моддалар 
тўпланиши ва ажратилишида қатнашади. 
Мускул толаларидаги силлиқ Э.т. сарко-
плазматик тўрни ҳосил қилади. Бу тўр 
Са ионларини отиб чиқариш ёки ту-
плаш орқали мускулларнинг қисқариши 
ва бўшашини бошқариб туради. Дона-
дор Э.т. мембранаси рибосомалар жой-
лашган найчалар ва ясси қопчиқлардан 
иборат. Донадор Э.т. мембраналарига 
бириккан рибосомалар комплекси — по-
лирибосомаларда оқсил синтезланади. 
Синтезланган оқсиллар Гольжи ком-
плексиаа тўпланади ёки ҳужайрадан 
ташқарига чиқарилади. Синтезланган 
оқсиллар дастлаб донадор Э.т. найчала-
рига тушиб, у ердан АТФ сарфи ҳисобига 
ҳужайранинг бошқа қисмларига ташили-
ши ёки найчаларда тўпланиб, модифи-
кацияга учраши мумкин. Донадор Э.т. 
оқсил синтезлайдиган органлар (меъда 
ости бези, сўлак безлари ва бошқалар) 
ҳужайрасида кўп бўлади; ихтисослашган 
муртак ҳужайраларида бўлмайди.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish