www.ziyouz.com кутубхонаси
142
роль ўйнайди. Тизимнинг механик
ҳаракатланиши учун ташқи кинетик
Э.сини, бошқа тизимлар билан майдон-
ларнинг ўзаро таъсири ташқи потенциал
Э.сини ҳосил қилади. Тизимнинг ташқи
Э.си ташқи кинетик ва ташқи потенциал
Э.лари йиғиндисига тенг. Макроскопик
ҳаракатсиз, бошқа тизимлар ва майдон-
лар билан ўзаро таъсир қилмаган тизим
Э.си унинг ички энергияси бўлади. Ти-
зимнинг ҳар қандай ҳолатидаги ички
Э.си аниқ қийматга эга, яъни ички Э.
ҳолат функциясидир. Тизимни ташкил
қилган атомлар ва молекулаларнинг
Э.лари, улар таркибидаги электронлар,
ядроларнинг ўзаро таъсир Э.лари ва ҳ.к.
ички Э. таркибига киради.
Термодинамикада
эркин
Э.
ва
боғланган Э. тушунчалари қам кенг
қўлланилади. Баъзан Э. турлари ичида
иссиқлик Э.си ҳам мавжуд. Тизим зарра-
ларининг бетартиб ҳаракат Э.си иссиқлик
Э.си деб аталади.
Ҳар қандай жисм ёки элементар зар-
ра Э.га эга экан, у массага ҳам эга. Аммо
шундай зарралар ҳам мавжудки, улар-
нинг тинч ҳолатдаги массаси нолга тенг,
бинобарин тинч ҳолатдаги Э.лар ҳам
нолга тенг.
Фотонлар ва
нейтронлар
шулар жумласига киради. Атом ядроси
нуклонлардан ташкил топган. Ядронинг
тинч ҳолатдаги массаси нуклонларнинг
тинч ҳолатдаги массалари йиғиндисига
тенг эмас Бу икки масса айирмаси
АМ
ядронинг масса дефекти дейилади.
Классик физика тушунчаларига асо-
сан ҳар қандай тизимнинг ҳолатлари уз-
луксиз равишда ўзгариб, Э.си узлуксиз
қийматларга эга бўлиши мумкин. Аммо
квант назариясига асосан ҳаракатлари
чегараланган ҳажмдаги фазода содир
бўлаётган микрозарралар ҳар қандай
ҳолатларда бўла олмайди, у фақат махсус
ҳолатлардагина бўлиши мумкин, бино-
барин бу ҳолатларга тегишли Э. узлукли
қийматларга эга бўлади.
Ташқаридан Э. квантини қабул
қилган тизим кўпроқ Э.ли ҳолатга ўтади.
Э. квантини ташқарига чиқариш натижа-
сида тизим камроқ Э.ли ҳолатга қайтади.
Барча табиат ҳодисалари, инсон-
нинг бутун ҳаёти ва фаолияти Э. билан
боғлиқ. Кенг кўламли энергетика соҳаси
Э. тушунчасига асосланган. Э. шаклла-
рини ўзаро алмаштириш, Э.ни узоқ ма-
софаларга узатиш, унинг маълум ман-
баларидан фойдаланиш, янги Э. манба-
ларини қидириш каби масалалар фан ва
техника учун асосий муаммолардан бири
ҳисобланади. Сув, шамол, ўрмон, кўмир,
нефть, газ каби чекланган ер бойликла-
ридан катта суръатлар билан фойдалани-
лиши натижасида улар тобора камайиб
бормоқда, бинобарин кишилик жамияти
олдида турган долзарб масала янги Э.
манбаларини қидириб топиш. Ҳоз. кунда
диққатга сазовор бўлган янги Э. манба-
лари Қуёш (қ.
Гелиотехника, Гелиофи-
зика) ва атом ядроси ҳисобланади. Оғир
элемент ядроларининг парчаланишидан
ҳосил бўладиган Э.дан халқ хўжалигида
тобора кенг фойдаланилмоқда (қ.
Атом
реактори, Атом электр станцияси).
Енгил элемент ядролари қўшилишидан
оғирроқ
элемент
ядролари
пайдо
бўлишида ажралиб чиқадиган Э.дан фой-
даланиш энг муҳим масалалардан бири
ҳисобланади.
Аброл Нўъмонхўжаев.
Do'stlaringiz bilan baham: