www.ziyouz.com кутубхонаси
145
келади. Э., шунингдек, баъзи юқумли
касалликлар
(ич терлама, паратифлар
ва бошқалар) оқибатида пайдо бўлиши
мумкин. Ичакларнинг яллиғланиш тар-
зига кўра, Э.нинг бир неча хили (ката-
ралфолликуляр, йирингли, ярали) фарқ
қилинади. Катарал шакли кўп учрайди.
Э.да ичак шиллиқ қавати қизариб, шиша-
ди ва унга донадона қон қуйилади; ичак
деворидан кўп шилимшиқажралади,
эпителиал қавати кўчиб тушади. Э.да
тўсатдан қорин ва киндик атрофи сан-
чиб оғрийди, қулдирайди, тез-тез (сут-
касига 5—10 марта) ич суради, бемор-
нинг кўнгли айниб, қайт қилади. Баъзан
қусуққа шилимшиқ ва қон аралашади,
бемор иситмалаб, иштаҳаси йўқолади,
терлайди, оғзидан сув келади. Агар ин-
гичка ичак кўпроқ зарарланган бўлса, ку-
нига 4—7 марта ич суради, ахлат дастлаб
қуюқ, кўп, қўланса, кейин суюқ, кўпириб
(баъзан ачимсиқ ҳидли) келади, ич кел-
гандан сўнг оғриқ тўхтайди. Касаллик,
аксари йўғон ичакда бўлса вақтбевақт
йўғон ичак бўйлаб оғриқ тутади, сутка-
сига 10—15 марта ич кетади, ахлатда
кўп шилимшиқ, баъзан қон бўлади. Э.да
кўп қусиш ва ич кетиши туфайли орга-
низм сувсизланади (беморнинг териси
қуруқшайди, оғзи қуриб, ҳидланади, тили
карашланиб, лаблари қовжирайди, қорни
дам бўлади ва ҳ.к.), юрак фаолияти суса-
яди, қон босими ва гавда т-раси пасайиб,
беморнинг ранги кетади, кўзлари киртая-
ди; оғирроқ ҳолларда оёққўллари музлаб,
тортишибтортишиб туради. Ўткир Э.,
тўла ва тўғри даволанса бемор соғайиб
кетади. Акс ҳодда сурункали тус олади.
Сурункали Э.нинг келиб чиқиш сабабла-
ри ўткир Э.никига ўхшаш. Шунингдек,
бу Э. баъзан меъда, ўт қопи, жигар ёки
меъда ости бези касалликларида ичак
деворининг зарарланиши ёки овқатда
витаминлар танқислиги ва бошқалар
оқибатида пайдо бўлади. Бунда ингич-
ка ва йўғон ичаклар деворининг ҳамма
қатлами шикастланади; ичак деворининг
сўриш ва ҳаракат функцияси бузилади.
Сурункали Э. гоҳ зўриқиб, гоҳ босилади.
Даво беморнинг умумий аҳволи ва
касаллик белгиларига қараб тайинлана-
ди. Сурункали Э.ни даволашда, асосан,
парҳез ва вақтида қатъий режим билан
овқатланиш яхши фойда беради. Ошлов-
чи моддалар тутган (беҳи, нок ва ҳ.к.)
мевалар сувидан ичиб туриш, касаллик
зўриққанда юмшоқ таомлар ейиш, вита-
минлар қабул қилиш тавсия этилади. Ол-
дини олиш: доим озиқ-овқатларни яхши-
лаб пишириб ейиш, тўғри овқатланиш,
шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш,
пашшаларни қириш ва ҳ.к.дан иборат.
Э. ҳайвонларда ҳам учрайди, ёш мол-
ларда оғир ўтади. Э. бирламчи ва икки-
ламчи, ўткир ва сурункали, дифтерик,
геморрагик, ярали, флегмоноз ва ката-
рал бўлади. Бирламчи Э. доим бир хил,
сифатсиз, чириган ва замбуруғ босган
озуқа билан боқишдан, иккиламчи Э. ин-
фекцион ва инвазион касалликлар нати-
жасида келиб чиқади. Касал ҳайвоннинг
иштаҳаси йўқолади, шиллиқ пардалари
сарғаяди. Йўғон ичаги яллиғланганда ичи
кетади, кейинчалик ичи қотади. Касал-
лик оғир ўтганда ҳайвон нобуд бўлади.
Даволаш: ични юмшатувчи дорилар (на-
трий ва магний сульфат), антибиотиклар
ва бошқалар берилади. Ичакларни дезин-
фекцияловчи дорилар ичирилади.
Олдини олиш: чорва моллари сифатли
емхашак билан боқилади, озиқлантириш
режимига риоя қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: