11-МАВЗУ: ЙУКСАК АРХЕГОНИАЛ ЎСИМЛИКЛАР: МОХСИМОНЛАР, ПЛАУНСИМОНЛАР, БЎҒИМЛИЛАР, ПАПОРОТНИКЛАР
Режа:
Юксак ўсимликларга умумий тавсиф;
Архегониал ўсимликларнинг классификацияси;
Мохсимонларнинг (йўсинлар) аҳамияти;
Плаунсимонлар тарқалиши;
Қирқбуғимсимонлар синфининг тузилиши;
Папоротниксимонлар келиб чиқиши.
Tayanch iboralar: Yuksak o’simliklarning umumiy tavsifi; arxеgonial o’simliklarning klassifikatsiyasi, kеlib chiqishi, tuzilishi, tarqalishi, ko’payishi va ahamiyati (Moxsimonlar, Plaunsimonlar, Qirqbug’imsimonlar, Paporotniksimonlar).
1.Юксак ўсимликларга умумий тавсиф
Айрим мохсимон ўсимликларни ҳисобга олмаганда, юксак ўсимликларнинг барчаси поя ва барг каби органларини бўлиши билан тубан ўсимликлардан фарқ қилади. Шу боис улар талломли тубан ўсимликларнинг аксинча, барг-пояли ўсимликлар ёки кормофитлар деб аталади. Тарихий тараққиётнинг ривожланишига кўра, юксак ўсимликлар қуруқлик ўсимликларининг кейинроқ, пайдо бўлган анча ёш гуруҳига киради. Ушбу юксак ўсимликлар, шубҳасиз, сувўтлардан келиб чиққан. Кўпчилик систематик олимларнинг фикрларига кўра, юксак ўсимликларнинг авлод боши ҳозирги яшил ёки қўнғир сувўтларнинг аждодлари еканлигини тасдиқладилар. Бундан ташқари айрим илмий адабиётларда, юксак ўсимликлар қизил сувўтлардан келиб чиққан, деган мулоҳазалар ҳам учрайди. Дастлабки сувўтлар қуруқликда яшашга ўтганидан кейин бутунлай бошқача муҳитга тушиб қолган, сувўтларнинг тана тузилиши мураккаб ўзгаришларга учраган. Бундай ўзгаришларнинг натижасида уларнинг қуруқликдаги хилма-хил шароитда яшашга мослашган тур ва хилларининг ташқи қиёфаси кескин ўзгаришга учраган. Аммо барча юксак ўсимликлар, ташқи (морфологик) ва ички (анатомик) тузилишлари ниҳоятда ўзгарганлигига қарамасдан, тана тузилишининг, бирлигини маълум даражада сақлаб қолган. Қуруқликда яшашга ўтган дастлабки ўсимликларнинг совуқ Арктикадан то жанубдаги қуруқ саҳроларгача бўлган улкан кенг ҳудудлардаги ниҳоятда турли-туман шароитларда яшашга мослашиши бу ўсимликлар янги типларининг вужудга келишига асос бўлган. Бундан келиб чиқадики, узоқ вақт давом етган тарихий тараққиёт жараёнида турли-туман ва таркиби жиҳатдан бой бўлган қуруқлик ўсимликларининг катта бир флораси пайдо бўлган.
Юксак ўсимликлар яқин вақтгача икки гуруҳга: архегонийли ўсимликлар-Арчегониатае ва уруғли ўсимликлар-Гйниcеатае, ёки ёпиқ уруғли ўсимликлар, гулли ўсимликлар - Ангиоспермае га бўлиб ўрганилди. Архегонийли ўсимликларнинг ўзига хос урғочи жинсий органи бўлади. Ушбу орган кўп ҳужайрали бўлиб, архегоний деб аталади. Шунга мувофиқ бундай ўсимликларга архегонийли ўсимликлар деб ном берилган. Уруғчили ўсимликларнинг уруғчи деб аталадиган урғочи жинсий органи бўлади. Бу орган четлари бирикиб ўсган бир нечта мевачи барглардан ташкил топган. Бир неча мевачи барглардан иборат уруғчи ичида уруғкуртак жойлашади. Ўсимлик уруғлангандан кейин ушбу куртаклардан уруғ ҳосил бўлади. Уруғнинг шундай тартибда жойлашишига кўра, бундай ўсимлик гуруҳи ёпиқ уруғли ўсимликлар деб аталади. Бундай гуруҳга кирувчи ўсимликларниниг ўзига хос хусусияти жинсий йўл билан кўпайиш органи-ҳақиқий гул бўлишидир. Шунинг учун бундай гулли ўсимликлар-Антопҳйта деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |