– Ана шу-да! – деди Баҳор. Сўнг эрига термилиб, елкасига
суйканди. – Уҳ-ҳ... Анави ерда тўхтаб қолдингиз-у... Жоним чиқай деди.
Чақирай десам, овоз йўқ. Барибир сиз ботир экансиз.
Ултоннинг шунда... юраги шундай гурсиллаб уриб кетдики!
Ахир, у Баҳорниям... ҳимоя қилган эди. Баҳор унга суяниб қолди-
ку?
Қандоқ яхши – эр бўлиш, эркак бўлиш!
– Кетдикми?
Ултоннинг тилида: “Ҳа” деган сўз қолиб, бирдан аланглай кетди:
– От!
– Вой, ўлай!.. Вой, анна! Бизга қараб турипти.
– Ҳе, қадрдон! – Ултон милтиқни хотинига узатди-ю, бермади.
Бояги тошдан наридаги пакана арча ортида қулоқларини чимириб
турган Гижингтойни етаклаб қайтди.
– Онаси... кўринмаяпти-ку?
– Ҳа, – деди Ултон ва дарқақиқат ҳайрон қолди: нега у якка
юрипти?
Ултон билар эди: шу атрофда ёввойи тўнғизларнинг юрадиган
сўқмоғи бор. Бироқ...
...чурпа
20
нинг ёлғиз юриши?
– Онасига бир нима бўлган, – деди ниҳоят. Ва одам боласи
ўлдирмаганига ишонгиси келиб, бошқа сабабларни айтди: – бўрилар
еган бўлиши мумкин, ё жарликка учган...
20
Тўнғиз боласи.
363
– Браконьер-чи... – сўради Баҳор.
– Балки. – Ултон чўчқа этидан бўлган колбасани бемалол есада,
этнинг ўзини ейиш – ақлига сиғмас эди. Эҳтимол, ҳарбийда хизмат
қилганда, тановул этишга мажбур бўларди. Аммо у дорилфунунга
кирган йили ҳарбий кафедра бор, бир йилдан кейин кафедра ёпилган ва
Ултонлар “военнообязанный” бўлиб қолган эди.
– Агар онаси бўлса...
– Бизга ташланарди.
– Юринг, шу ердан кетайлик... Зовбошингиз қаёқда ўзи?
– Ана! Пастликда...
Do'stlaringiz bilan baham: |