Дарвоқе, атом уруши бўлмаслиги ҳам ўз-ўзидан аён бўлиб қолди.
575
Аммо ўшандай уруш билан тенг турадиган ўзгариш юз бердики...
... собиқ Туркистон мустақил, деб эълон қилинди. Шу асно
босмачиларга муносабат ҳам ўзгарди. Айрим қўрбошилар “миллий
қаҳрамон” бўлди.
Мактабларда янги дарсликлар йўқ. Ўқитувчилар қандай сабоқ
беришга ҳайрон...
Ўринов директорликдан бўшатилган эди. “Айби”ни эшитсангиэ,
елка қисасиз. “Совет ёшларини тарбиялашга қодир эмас!” эмиш.
Албатта бу борада Ўзоқ Тўлаганов ҳам иш кўрсатган бўлиши керак.
Аммо кўпчилик Махфират Эгамқуловадан кўришади: сағанани
бузганда, Зокир Ўринов уни ҳақорат қилган эмиш...
Наби – туман марказида қассоб...
... Ултон мадрасага жўнатилгандан кейин Ашим бир-икки марта
хабар олди. Бир гал қалин кийимлар обориб берганида, Берди дўхтир:
“Энди келиб юрманг”, деган экан.
Лекин бир нарса кишиларни ҳайрон қолдиради: Етимчўққида
одамсимон айиқ пайдо бўлган: башараси тус одам, аммо жун босиб
кетган. Юришиям – айиқники: энгашиб, бўкириб-ғўлдираб юрармиш.
Ва ўқтин-ўқтин шаҳарга яқин келиб бир ғор устида ўтирармиш.
Дарвоқе, уни қўрқитадиган нарса – вертолёт эмиш: масалан, тоғ
томонга вертолёт ўтиб қолса, кишилар унинг албатта бирон қишлоққа
келишини башорат қилади.
Бултур Хуррам бошлиқ ёшлар фирқум идорасига ўт қўйишганда
Ўртачўлдан учта танк, БТР, яна қора қалпоқли аскарлар келиб,
халойиқнинг устидан ошириб ўқ узишган ва иккита вертолёт икки кун
давомида Олатоғ осмонидан аримаган эди, ўшанда ҳалиги махлуқ илк
бор кўринган экан.
Ёш болалар шўхлик қилса, оналар энди битта сўз билан
қўрқитишади: “Олабўжи келаяпти!” Болалар ишонади. Чунки...
... ишонмасликка асос йуқ. 1991
Do'stlaringiz bilan baham: |