ўтириб олди-да, юзига ёруғ тушиши, демак, ўсиқ соқоли ҳам билиниши,
хуллас, қоронғи жойда ўтирса, маъқул бўлишини ўйлаб, берироққа
силжиди.
Кейин оёғини чалиштириб, сигарет олди-да, гугурт чаққан ҳам
эди...
567
... Ашим ва...
Баҳорми... ҳа, кўкиш кўйлак ва лозим кийиб, бошига йилтироқ
қийиқ боғлаган Баҳор кўринди. Ва Ашим:
– Мана... Ана, акам, – деб четланди. Сўнгра: – Мен ҳозир, узр, – дея
чекиниб, муюлишда ғойиб бўлди.
Ултон ўрнидан турган, Баҳор...
... гангиб турарди.
– Салом, – Оғзидан шу сўз чиққач, нега туриб кетганига ҳайрон
қолди Ултон: ахир бу – арзимайди-ку?
Бу...
... бурчакда яланғоч ҳолда қийшайиб...
– Салом, – деди Баҳор ҳам ва яна Ултоннинг бўлари бўлди: бу
қандай ноқис ҳаёт эканки, куни кеча сени бағрингда ётган, эркалаган...
шаръий хотининг бугун бегона бўлиб... тағин кўк (?) кийиб турса?
Тағин ўз уйида! Сен бўлсанг, келган киши...
Баҳор нари томонга қаради: у ёқдаям энсиз супача бор эди. Сўнг
ташқарига қараб ва... бутун атрофга жон бағишлаб бақириб юборди:
– Қоравой! Стул опке!
“Стул деди, демак, ўзига, – дея ўйлади Ултон. – Иккита демади... –
Сўнг тағин ўзидан ғижиниб кетди: – Менга нега керак?
Ўтирсин ўзи!
У ўрганган...”
Сўнгра ўзининг ҳам у каби дадил овоз чиқаргуси, Ашимга бир
нимани буюргиси келди: аммо жим ўтириш ундан ҳам аъло туюлди.
Ашим курси кўтариб келди. Баҳор кўрсатган ерга қўйди-да,
Ултонга кўз қирини ташлаб тисланди. Яна кетди.
Баҳор курсига шундай ўтирдики, ёруғ унинг елкаси ва боши узра
тушар, юзи...
... аранг кўринар, унинг Баҳорлигини билмаган киши Ултоннинг
Do'stlaringiz bilan baham: |