солиш учун баҳона излаётган кимсага ўхшатди.
– Узр, Хуррамжон! – дея унга қўл узатди.
– Баҳорнинг олдига борасизми?
– Ҳа-да! – деб ғижинди Ултон ва...
... кейин қилиши лозим “иш” ҳақида сўз очгиси келди-ю, ундан
маслаҳат оладигандек, демак, ожизлик қиладигандек, балки раҳм-
шафқатга муҳтожлигини билдирадигандек туюлиб, ўзини баттар ёмон
кўриб кетди.
Ва чеҳрасида қандайдир сотқин ифодалар пайдо бўлган-у...
...Хуррам кўриб тургандек шарт бурилиб ташқарига чиқди.
Шунда Гижингтой пишқирди-ю, Ултон “Отда бораманми? – деди
ичида. – Кўчадан...
565
... қандай қилиб ўтаман? Ахир, мени...”
– Ултон ака, от шу ерда қолди, – деди Хуррам изидан чиқиб.
– А, ҳа-ҳа. – деди Ултон ва хўрсиниб юборди: бу йигит авлиё!
Илгариям учрашганларида нуқул “ичидагини топиб” айтарди.
Ленин, Ултоннинг қарорини наҳотки билмаса?!
– Айтмоқчи, мени нега изламоқчи эдинглар? – Ултон беихтиёр
сўради.
Ултон Хуррамнинг олдига келди-да, бирдан қучиб-қисиб олди.
– Шунинг учун!
Ултон тушунди.
– Ўлай агар, менинг ҳам хаёлимда шу нарса бор эди, – оғзидан
чиқиб кетди. – Сизга омад тилайман! Лекин... бу ҳаракатингиз бирон
натижа беришигаям ишонмайман.
– Натижа бериб бўлди, – деди Хуррам. – Бизда шундай ҳаракатга
эҳтиёж туғилгани... натижа эмасми?
– Бу, умуман, табиий ҳол...
– Афсуски, сиздек кишилар орамизда йўқ, Ултон ака...
– Менинг зиёним тегиши мумкин, – деди Ултон. – Чунки атом
уруши инсониятни йўқ қилади...
– Ў-ў! Бу гапни яна бир одамдан эшитган эдим, – кулумеиради
Хуррам. – Бироқ мен бир нарсага кўпроқ ишонаман: сиз севган
Do'stlaringiz bilan baham: |