– Нега? – Ултон сўраганини билмай қолди. Лекин давом этишни
зарил деб билди. – Буни... тасаввур этиш қийин эмас...
– Сиз ҳозир чиқиб... – Баҳор яна унга пастдан боқди. – У ҳайвон...
Ултон ўзини орқага тортди. Баҳор эгилганча бир муддат сукут
сақлагач, қўзғалди. Аста буриларкан, дафъатан кулги аралаш:
– Мен барибир никоҳингиздаман, – деди – Талоқ қилмадингиз
ҳали...
– Қизиқ.
– Биз учрашамиз... Ҳув, у ёқда, у ёқда...
Сўнг қайрилди, кетди. Муюлишдан ўтиши ҳамон...
... Ашим кириб келди ва Ултонга боқди: “Нима қилай энди?”
572
– Кетамиз” – деди Ултон ва мутлақо ўзгариб сўради: – Уйларида
ҳеч ким йўғ-а, онасиям ишлайдими?
– Ким билсин, домилла... мотоциклни опчиқаётганимдаям опадан
бошқа ҳеч ким йўқ эди.
Ултон дарвозани очди-ю, бирдан четланди: кўзига ёруғ тушиб,
қўрқиб кетди...
Ашим мотоциклни буриб, тар-тарлатди-да, ўрнига ўтирди. Ултон
ҳам ўриндиққа миниб, қирқмани ушлаб қўйди-да, бошини эгди. Ва
Ашимнинг елкасига манглайи билан туртди.
Ашим дарвозадан чиқиб:
– Оёқни ерга кўйинг, – деди-да, тушиб-қайтиб, табақани бекитди.
Ултон бошини буриб ва бир қўли билан чаккасини тўсиб турарди.
– Домилла, энди...
– Ўзим айтаман... Бос! Райкомнинг олдигача...
– У ерда... тушасизми? Ахир, биласиз-ку, домиллажон...
– Биламан. – У бўйнидан дурбинни чиқариб, берди. – Зиёдуллага
бер. У яхши бола. Олмаса, ўзингга.
– Домилла?
– Бос! Уйдаги гулларни ҳам Зиёдга бер... Сетон-Томпсон ўзингга!
Унақа китоблар кўп... Қолган китобларни Дунё опангга бер.
Кутубхонага... Айиқ тери бор-ку?
– Ҳа, – деб бақирди. – Одил миршаб кечаям келиб, шу терига кўп
Do'stlaringiz bilan baham: |