Мундарижа ўҚув материаллар


-мавзу: Тадқиқот жараёнида илмий назариянинг



Download 289,6 Kb.
bet16/80
Sana26.02.2022
Hajmi289,6 Kb.
#470604
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   80
Bog'liq
янги илмий ижод

7-мавзу: Тадқиқот жараёнида илмий назариянинг
ўрни ва роли


Режа:
1. Илмий назария – илмий ижод асоси.
2. Илмий назария яратиш усуллари.
3. Илмий назария – илмий тадқиқот маҳсули.
4. Илмий назариянинг асосий вазифалари.

Таянч тушунчалар:назария, гумон, тахмин, верификация, фальсификация, мавҳумлаштириш, идеаллаштириш.

Юқорида кўриб чиққанимиздек, илмий билишнинг икки даражаси мавжуд бўлиб, билишнинг эмпирик даражаси тажриба, эксперимент орқали фактлар йиғишдан иборат бўлиб, илмий билишнинг назарий даражасида илмий маълумотларни ҳар томонлама анализ қилинади, идрок этилади ва талқин қилинади.


Илмий ижоднинг назарий даражасида тадқиқотчи алоҳида фактлар, ҳодисаларни билишдан уларнинг мураккаб моҳиятини, маъносини ва сабабларини англашга ўта бошлайди. Билишнинг бу босқичида тадқиқотчининг ижодий тафаккури олинган эмпирик билимлар моҳиятини тўлароқ ва чуқурроқ тушунишга имкон берадиган озми-кўпми ҳақиқатга яқинроқ илмий гипотезаларни илгари суради. Сўнгра тадқиқотчи ўзини оқламаган илмий гипотезаларни улоқтириб, янги ишчи гипотезани синаб кўришга, ўрганилаётган объект хоссалари билан унинг ривожланишининг ички ва ташқи шарт-шароитлари ўртасидаги алоқадорлик қонуниятларини очишга интилади. Масалан, физика соҳасидаги тадқиқотларда вақт, температура, босим сингари омилларнинг ўзгариши физик объектнинг хулқ-атворига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади.
Верификация ва фальсификация ёрдамида илмий гипотеза, тахмин ва гумонларни текшириш уларнинг яроқсизидан воз кечиб, ҳақиқатга яқинларини саралашга имкон имкон беради. Синовдан ўтган гипотезалар илмий билиш структурасидаги ўз мақомини ўзгартириб, эҳтимолли билишдан ишончли билимга айланади ва қонуният мақомига эга бўлади.
Қонун – ҳодисалар структурасидаги барқарор, такрорланувчи, зарур, инвариант(нисбатан мустақил), муҳим хосса ва хусусиятлардир. Илмий қонуниятни очиш – ўрганилаётган ҳодисани чуқур анализ қилиш, унинг сабаблари ва моҳиятини билиш демакдир.
Фандаги назарий билиш илмий гипотезаларни илгари суриш, текшириш, қонун ва қоидаларни шакллантириш билан чекланиб қолмайди. Илмий ижоднинг энг юксак чўққиси – чуқур, ҳақиқий илмий назария яратишдир.
Илмий назария яратиш ғоят мураккаб жараён бўлиб, ғоят чуқур ва мазмундор илмий абстракциялар моҳиятини очишнинг зиддиятли жараёни ҳисобланади.Бундай илмий абстракцияларга математикадаги “моддий нуқта”, “мутлақ текис юза”, физикадаги “идеал газ”, “мутлақ қора жисм”, механикадаги “ишқаланишсиз ҳаракат ва сирғаниш”; иқтисодий назариядаги “товар”, “айирбошлаш”, “қиймат”, “бозор”; социологиядаги “социал структура”, “социал ҳаракат”, “социал мобиллик”, “социал жараён”; фалсафий тушунчаларнинг деярли барчаси(“борлиқ”, “онг”, “руҳ”, “онгсизлик”, “маънавият”, “шахс” ва ҳоказолар) мазмундор илмий абстракциялардир.
Илмий абстракциялар эвристик куч-қудратга эгадир. Илмий қонун ва илмий назариялар илмий абстракцияларга таянади, бу эса реал системаларнинг ҳаёти ва хулқ-атворини яхшироқ ва тўлароқ изоҳлаш имконини беради.
Ҳақиқий илмий билимга асосланувчи ҳар қандай назария алоҳидаликни унинг яхлитлигида билишга жуда яқиндир. Назарий билиш объектлари, бу – билиш объекти акс этадиган фикрий конструкциялар, абстракциялардир.
Назарий абстракциялашнинг энг муҳим шакли идеаллаштириш бўлиб, бу предмет ва унинг яшаш шароитини абстракциялашдир, ана шу томонларсиз у мавжуд бўла олмайди. Баъзан илмий идеаллаштиришни принцип жиҳатдан амалга ошириб бўлмайдиган шарт-шароитларнинг киритилиши, деб атайдилар. Масалан, бозор иқтисодиёти шароитида инфляциянинг мутлақо бартараф этилиши. Ҳар қандай илмий идеаллаштириш шартли бўлиб, муайян муаммони ҳал этиш учун яратилади. Идеаллаштиришнинг характери мазкур муаммонинг мазмунига боғлиқдир. Масалан, Альберт Эйнштейн нисбийлик назариясини яратишда физика назариясидан классик физиканинг “мутлақ макон”, “мутлақ замон” сингари фундаментал идеаллаштиришни чиқариб ташлади. Бу эса унга ҳозирги оламнинг илмий релятивистик манзарасини яратиш имконини берди. Буюк олимнинг ижодий фаолияти фандаги буюк кашфиётга, бутун инсоният дунёқарашининг ўзгаришига олиб келди. Шундан кейин “ҳаракат”, “макон”, “замон”(вақт) тушунчалари тўрт ўлчамли макон-замон континуумининг ягона илмий тушунчасига бирлаштирилди.
Назария – бу илмий билимларнинг концептуал, мантиқий системасидир. У объектив воқеликдаги айрим фрагментларнинг структураси, мазмуни, амал қилиши ва ривожланишини акс эттиради.
Фандаги чуқур, мазмундор илмий назарияларнинг мавжудлиги фан етуклигининг муҳим белгисидир. Тадқиқотчи илмий билишнинг назарий босқичида илмий билимни анализ қилишдан синтез қилишга ўтади.
Илмий назария, бу – бирон бир предмет тўғрисидаги ҳақиқий билим бўлиб, предметнинг яхлит ва хусусий томонларини қамраб олади; фактлар, ғоялар, тушунчалар, гипотезалар, қонунлар, таърифлар, теорема, аксиома ва ҳ.о. мураккаб иерархик илмий билимлар системасини акс эттиради.
Эпистемологияда илмий назариянинг қуйидаги типлари бир-биридан фарқланади:

  1. Тажрибага асосланувчи(амалий) фанлар илмий назарияси;

2. Гипотетик-дедуктив илмий назариялар – фундаментал фанлар илмий
назарияси;
3. Аксиоматик илмий назариялар;
4. Математика ва логиканинг формаллашган илмий назариялари.
Илмий назария илмий ижоднинг фундаменти бўлиб, воқеликдаги муайян объектнинг хосса ва хусусиятларини системалаштиради, умумлаштиради, изоҳлайди ва яна бунинг устига ҳодисаларнинг ҳозиргача номаълум бўлган янги хоссаларини олдиндан башорат қилади.
Илмий назария орқали илмий материал системалаштирилади, координация ва субординация қилинади. Ҳар қандай илмий назариянинг ядросини унинг қонунлари, принциплари ва гипотезалари ташкил этади. Ана шу ядрода фактларни изоҳлаш ва олдиндан айтишнинг ижодий потенциали мужассамлашгандир.
Ч.Дарвиннинг эволюция назарияси, И.П.Павловнинг олий нерв фаолияти назарияси, Карл Маркснинг қўшимча қиймат назарияси, Эмиль Дюркгеймнинг социологизм назарияси, А.Эйнштейннинг нисбийлик назарияси сингари ғоят чуқур илмий назариялар ҳозирги замон фани ижодий тафаккурининг маҳсули бўлиб, ҳам катта илмий фактларга, ҳам кенг илмий умумлашма ва ғояларга таянади.
Ҳозирги замон фанининг назарий фундаментини ташкил этадиган кўплаб ижодий, сермаҳсул илмий ғояларни даниялик машҳур физик Нильс Бор “ақлга сиғмайдиган” ғоялар деб атади.
Тадқиқотчи-олимнинг илмий жасорати илмий тафаккурда мустаҳкам қарор топган стереотипларни матонат билан синдириши, эскирган назарияларни бартараф этиши, ўрганилаётган ҳодисанинг ичига чуқур кириб боришида яққол намоён бўлади.
Маълумки, Евклиднинг элементар геометрия назарияси фан тарихида чуқур мазмунли илмий назария яратиш йўлидаги биринчи самарали уриниш бўлган. Бу назария аксиомаларнинг қатъий, мантиқан нозид системаси устига қурилган эди(аксиома – мазкур назарияда бошланғич қоидаларни исботсиз қабул қилиш). Кейинчалик жуда кўплаб буюк математиклар ўз ижодида геометирия яратишнинг аксиоматик усулидан фойдаландилар (қўлланиладиган тушунча кўпроқ барқарорликка эга бўлган, уларнинг ўзгариши ва ривожланишидан абстракциялашиш мумкин бўлган фанларда аксиоматик назария кенг қўлланилади).
Ҳаракатдаги илмий назария, бу – илмий ижоднинг янги илмий маълумотни янада бойитишнинг таъсирчан ва самарали усулидир. Илмий билишдаги метод айни вақтда ҳам билиш усули, ҳам назария кўринишида тўпланган билимларнинг рўёбга чиқишидир. Илмий фактлар, илмий назария ва илмий метод шаклига кўра бир-биридан фарқланса ҳам улар мазмунан бир-бири билан мосдир: объект қандай бўлса, уни шундайлигича ҳаққоний акс эттиришни ўз олдларига мақсад қилиб қўядилар.
Ҳозирги замон фанида тадқиқот объекти ўзининг барча алоқа ва муносабатлари билан ҳар томонлама ривожланишда, яхлит система сифатида ўрганилади. Шу сабабли ҳам тадқиқот объектига ёндашиш системали, комплекс характер касб этади. Бинобарин, фақат методлар, назариялар, қонун ва гипотеза яхлит система сифатида билиш объектини тўлароқ тавсифлашга қодирдир.
Илмий билимлар ҳосил қилишнинг олий шакли бўлган илмий назария учун қарама-қарши тенденция – системалилик ва элементлик хосдир. Ўсиб борувчи илмнинг интеграл, яхлит, динамик системаси сифатида фандаги илмий назария ташқи оламнинг ҳодиса ва предметлари, уларнинг ички структураси ва қонуниятлари тўғрисида яхлит тасаввур ҳосил қилиш имконини беради. Назария фактлар ўртасидаги сабабий алоқадорликни очиб беради, илмий қонунларни шакллантиради, реал қонуниятларни кашф этади.
Мавжуд илмий назариялар, парадигмалар ва тадқиқот дастурлари ўрнига анча мазмундор, чуқур ғоя ва назариялар келган вақтда фанда туб ўзгариш – революция рўй беради.
Илмий назария – илмий билишнинг энг ривожланган, етук ва мукаммал шакли бўлиб, воқеликни тўла ва чуқур акс эттиради.Бу – билимларнинг қатъий. Мантиқан нозид системасидир, унда айни шу вақтда билимлар ҳақиқийлиги(ишончлилиги)нинг энг юқори босқичига эришилади.
Илмий назарияларнинг ривожланиши, илмий назария ва парадигмаларнинг алмашиниши ижтимоий амалиёт талаблари билан узвий боғлиқ бўлиб, у ёки бу илмий назарияга социал буюртманинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги билан шартлангандир.
Назарий тадқиқотларнинг мақсади – тажрибавий маълуимотлар ўртасида алоқа ўрнатиш, борлиқнинг моҳияти ва структурасини яна ҳам чуқурроқ билиш, илмий ижоднинг янги истиболлари, йўналишлари ва йўлларини очишдир. Илмий назариянинг асосий элементлари:
а) эмпирик-назарий асос,
б) матиқий ва категориал аппарат(тушунчалар),
в) чиқариладиган хулосалардир.
Илмий назариянинг тўлалиги, чуқурлиги ва ҳақиқийлиги илмий тадқиқотда у бажарадиган тушунтириш (изоҳлаш) ва олдиндан башорат қилиш функциялари орқали текширилади.
Назария бирон бир ҳодисани тушунтирар (изоҳлар) экан, ўтмишга, мавжуд фактик билимга мурожаат қилади. Назария башорат қилар экан, илмий прогнозлаш ролини бажара бориб, келажакка мурожаат қилади.
Илмий назариянинг оламни билишдаги асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- илмий билимларни системалаштиради ва изоҳлайди;
- мавжуд билимларни кенгайтиради, чуқурлаштиради ва уларга аниқлик киритади;
- янги илмий фактларни башорат қилади;
- илмий билимнинг ишончлилигини оширади;
- фандаги эмпирик ва назарий билимларни синтезлайди;
- амалиётга, реал ҳаётга мурожаат қилади.
Илмий билимларни системалаштириш илмий назария яратишнинг энг муҳим, зарур босқичидир. Илмий билимларни системалаштириш босқичида ишчи гипотеза, қоралама фактлар қайта ишланади, мавжуд фактик билимлар сараланади, кейин эса мавжуд фактларни системага солиш учун кўпинча чала, хато уринишлар қилинади. Лекин назария пишиб, етилиб боргани сайин ана шу бирламчи структура таҳрир қилинади, унга аниқлик киритилади.
Илмий назария яратишда илмий билимларни системалаштиришнинг муҳим томони тасвирлаш бўлиб, у изоҳлаш(тушунтириш) учун дастлабки материал бўлиб хизмат қилади. Илмий назария яратишда тасвирлаш усулидан фойдаланиш кўпроқ биология, геология, география, социология, тилшунослик сингари фанларда кўп қўлланади.
Кейинги босқич изоҳлаш(тушунтириш), яъни фактлар, қонунлар ўртасидаги алоқаларни, умумлаштирувчи ғояларни очиб бериш, илмий назария объектининг мавжудлиги ва ўзгаришининг ички ва ташқи сабабларини кўрсатишдир.
Изоҳлашда фан фактлари илмий назариянинг асосий қоидалари бўлган аксиома ва фундаментал ғоядан мантиқан келтириб чиқарилади. Кўпинча тушунтириш (изоҳлаш) илмий назариянинг асосий вазифаси ҳисобланади.
Илмий билимларни системалаштириш, уларни изоҳлаш илмий ижод жараёнини бошқариш, назорат қилиш ва йўналтириш учун қулай имконият яратади.
Тадқиқотчи илмий назарияга эга бўлганидан кейингина истиқболда қандай эмпирик маълумотларни излаш ва қандай шароитда уларни тўплаш мумкинлиги ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлади. Сўнг илмий билимни кенгайтириш, чуқурлаштириш ва унга аниқлик киритиш бошланади.
Илмий назария яратиш мавжуд билимларни шунчаки координация қилиш эмас, балки мавжуд назария яратилгунига қадар фанда мустаҳкам ўрин эгаллаган билимдан янги билимларни мантиқан келтириб чиқаришни, ниҳоят, тадқиқот объекти тўғрисидаги мавжуд тасаввурларни чуқурлаштириш ва унга аниқлик киритишни тақозо этади.
Илмий назариянинг ижодий яратувчан қиммати янги илмий фактларни олдиндан башорат қилишда намоён бўлади. Табиатда илгари кузатилмаган жуда кўп ҳодисалар (масалан, кимёвий элементлар) дастлаб илмий назариялар томонидан башорат қилинган. Масалан, Д.К.Максвеллнинг электродинамика назарияси электромагнит тўлқинлари мавжудлигини башорат қилди, кейинроқ Г.Герц буни эксперимент йўли билан кашф этди. Машҳур рус химиги Д.И.Меделеев ўзининг элементлар даврий системаси назариясида қатор номаълум кимёвий элементлар мавжудлигини башорат қилди. Кимё фанининг кейинги тараққиёти ана шу кимёвий элементларни эксперимент орқали кашф этди. Демак, янгиликларни олдиндан кўриш илмий назарияларнинг муҳим вазифасидир.Шундай қилиб, илмий назария эмпирик ва назарий билимларнинг шунчаки арифметик йиғиндиси эмас, балки илмий фактлар, гипотезалар, қонунларнинг интеграл бутунлигидир.
Илмий изланишлар олиб бориш тадқиқотчидан аъло даражадаги пухта тайёргарлик, сабот-матонат, ўзига ишонч ва жасорат кўрсатишни талаб этади. Чунки тадқиқотчининг ўз олдига қўйган вазифаларини юз фоиз муваффақиятли ҳал этишига ҳеч ким кафолат бермайди.
Илмий сўқмоқлардан олға томон интилиш ҳар доим тадқиқотчидан риск (таваккал қилиш)ни талаб этади. Ҳақиқатга боришнинг теп-текис, равон ва осон йўли бўлмаган. Бу йўлни ҳар бир тадқиқотчи мустаҳкам иродаси, сабот-матонати орқали босиб ўтади ва ҳақиқатга эришади.Баъзан илмий изланишларни эришиб бўлмайдиган фантазия деб ҳисоблайдилар, лекин ижодий фантазия катта фаннинг зарур хоссаси ҳисобланади. Яъни илмий изланишлар йирик илмий муаммоларни ҳал этишнинг, ижодий ҳал этишнинг зарур шартидир. “Мен нимани орзу қиламан, - деб ёзган эди 1948 йили туғма юрак хасталигини муваффақиятли операция қилган хирург А.И.Бакулев. – Мен бизнинг хирургларимиз мутлақо хаста бўлган юракни янгиси билан алмаштира оладиган кунгача яшашни ҳоҳлайман. Буни ушалмайдиган хом хаёл деб ўйламанг. Агар мен гапни бундан ўн йил илгари айтган бўлганимда, сиз мени хаёлпараст деб аташингиз мумкин эди. Бироқ ҳозир аҳвол бутунлай бошқача; мен шундайлигига ва яқин келажакда шундай бўлишига чуқур ишонаман”23.
Диалектика нарса ва ҳодисалар моҳиятини билиш учун конкрет ва абстракт билимни татбиқ этишни талаб қилади. Предметларнинг кўпқиррали, муҳим белгиларини аниқ акс эттирадиган конкрет билим абстракт билимдан устун туради.
Академик В.Д.Кузнецов таъкидлаганидек, докторлик диссертацияси гўё фақат ижобий натижаларни мужассамлаштиради, деган қараш ҳатодир. Агар диссертация изланиш характерига эга бўлиб, салбий натижага эга бўлганида ҳам фан учун муҳимдир24.
Академик И.П.Павловнинг илмий гипотезаларга бўлган муносабати ҳақида проф. П.К.Анохин шундай деб ёзган эди: “Агар ишчи(илмий) гипотеза фактик материалга мос келмаса, Павлов исталган вақтда бундай гипотезадан воз кечиш жасоратига эга эди. Шуниси ҳайратланарли эдики, у бирон дақиқа ҳам тугалланмаган ишчи гипотезасиз ишлай олмасди. Худди бир таянч нуқтасини йўқотган альпинист бошқаси билан алмаштиргани сингари Павлов ҳам ишчи гипотеза яроқсизлигини сезса, дарҳол сўнгги фактларга мос янги гипотезани яратар эди”25.
Америка Қўшма Штатларидаги саноат корхоналарида янгиликлар излашга қаратилган тадқиқотларга алоҳида эътибор берилади. Завод лабараторияларида махсус “фикрловчи инженерлар” бўлиб, улар ҳатто тасдиқланмаган режа асосида изланишлар олиб борадилар.
Мамлакатимиз илмий муассасаларида илмий изланишлар учун барча шароитлар яратилган бўлиб, агар илмий изланишлар режа асосида замонавий ускуналар ёрдамида ташкил этилса, ижобий натижа бериши мумкин. Янгиликлар излашга қаратилган тадқиқотлар битта тадқиқотчи томонидан диссертация шаклида бажарилиши ҳам мумкин.
Янгиликлар топишга қаратилган тадқиқот ниҳоясига етгач, сиз фан учун муҳим бўлган янги фактлар олишингиз, ҳодисаларнинг янги қонуниятларини аниқлашингиз мумкин. Бироқ ўз хулосаларингизни дарҳол чоп этишга шошилманг! Сиз ўзингиз бир неча марта уларни текшириб кўринг, мутахассислар билан бу олинган натижаларни муҳокама қилинг.Приципиал жиҳатдан янги бўлган илмий натижалар (кашфиёт, ихтиро)ни ҳимоя қилиш уни тегишли шаклда расмийлаштиришни талаб этади, буни унутмаслик зарур. Агар шубҳаларга ўрин қолмаса, янги илмий ғояни дадил илгари суринг ва уларни ҳаётга татбиқ этинг.Бироқ фан тарихида шошма-шошарлик билан эълон қилинган “илмий янгилик” сифатида шов-шув қилинган тадқиқотлар объектив текшириш вақтида сохта бўлиб чиққанлиги ва муаллифлар аянчли аҳволга тушганлигини унутманг.Илмий изланишлар ва илмий янгиликларни топиш вақтида қатъий исботлаш ва объектив текширишга бўйсунмайдиган янги факт ва қоидалар топилиши мумкин.
Англашиладики, янги илмий натижалар мутлақ тўғри деб қабул қилинмаслиги керак. Бундай гипотеза ёки назария амалиётда тасдиқлаш учун қўшимча тадқиқотлар ўтказилиши керак.Ҳар қандай илмий натижа ҳам илмий кашфиёт ёки ихтиро ҳисобланавермайди.
Бундай атамалар таърифи “Кашфиётлар, ихтиролар ва рационализаторлар таклифлари” тўғрисидаги Низомда берилган. “Кашфиёт” атамаси моддий оламнинг илгари номаълум бўлган объектив қонуниятлари, хосса ва хусусиятларининг очиб бериши”ни англатади. Кашфиёт муаллиф(лар)имахсус диплом олиш ҳуқуқига эгадир. (Бу қоида қазилмалар, географик, археологик, шунингдек, ижтимоий фанлар соҳасидаги кашфиётларга тегишли эмас). “Ихтиро” атамаси “муҳим янгилиги билан ажралиб турадиган ва ижобий натижа берадиган халқ хўжалиги, маданият, соғлиқни сақлаш ва мамлакат мудофаасидаги вазифаларни техник ҳал этиш”ни билдиради. Ихтиро муаллифи, ҳудди кашфиёт муаллифи сингари қонун томонидан ҳимояланади. Унинг муаллифи патент ёки муаллифлик гувоҳномасини олиш ҳуқуқига эгадир.

Download 289,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish