Мундарижа ўҚув материаллар


-мавзу: Фаннинг фалсафий моҳияти, жамият ва



Download 289,6 Kb.
bet2/80
Sana26.02.2022
Hajmi289,6 Kb.
#470604
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   80
Bog'liq
янги илмий ижод

2-мавзу: Фаннинг фалсафий моҳияти, жамият ва
шахс ҳаётидаги аҳамияти


РЕЖА:
1. Фан – ижтимоий онгнинг муҳим шакли.
2. Фан – илмий билимлар системаси, алоҳида социал институт.
3. Фан ривожланишининг муҳим хусусиятлари. Фан ва дин,
фан ва санъат, фан ва сиёсат.
4. Фанлар таснифи. Табиий, ижтимоий ва техник фанлар.
5. Фаннинг демократик жамият тараққиётидаги ўрни ва роли.


Таянч тушунчалар: фан, илмий билим, система, фаннинг институтлашуви, рационализм, индивидуализм, фан ва дин, фан ва сиёсат, фан ва ижтимоий тараққиёт, фан ва ишлаб чиқариш, илмий революциялар, парадигмалар, шубҳаланиш, танқидий рационализм.

“Фан” (арабча сўз бўлиб, “касб”, ҳунар маъносини англатади) рус тилида “наука”, юнонча “episteme”, лотинча “scentia” – инсон ақлий фаолиятининг муҳим соҳаси бўлиб, воқелик тўғрисидаги ишончли билимлар ҳосил қилади ва назарий умумлаштиради.


Фан – ижтимоий онг шаклларидан бири, маънавий маданиятнинг муҳим таркибий қисми, илмий билимлар системасидир. Фан ижтимоий муаммоларни ҳал этиш заруриятидан вужудга келган.
Барча жонли мавжудот доимо нурга, қуёшга интилгани, ундан баҳра олгани сингари ақлли мавжудот бўлган инсон ҳам ўзини қуршаб олган олам ҳақиқатини, ўзлигини билиш учун илм-маърифатга, зиёга интилади, инсоний муносабатлар ҳақиқатини билиш орқали ижтимоий адолатни қарор топтиришга интилади. Ижтимоий адолат ҳукм сурадиган жамиятдагина буюк истеъдодлар рўёбга чиқади, жамият улар шарофатидан қолоқлик, қашшоқлик ва зулмдан озод бўлади, ўзидаги яратувчан илоҳий қобилиятни тўлароқ рўёбга чиқаради.
Фан оламдаги нарса ва ҳодисалар моҳиятини тўлароқ ва чуқурроқ билишнинг муҳим воситаси сифатида, аввало, табиатни ўзлаштириш, уни инсон манфаатлари учун бўйсундириш, табиатдан тирикчилик воситаларини кўпроқ ундириш ва инсоният учун тўқ ва фаровон ҳаёт яратишнинг қудратли қуроли ҳисобланади. Фан ва фаровонлик, фан ва ижтимоий тараққиёт тушунчалари бир-бирини тақозо этадиган ва бир-бирини қўллаб-қувватлайдиган тушунчалардир: инсон ҳаётининг маъноси бир амаллаб тирикчилик ўтказишдан иборат бўлган, шахс эркинликлари (сўз, матбуот, виждон эркинликлари) чекланган, инсон чиркин ва қолоқ традициялар исканжасида ўралашиб қолган, диний мутассиблик кишиларнинг ҳаёт ва фикрлаш тарзига айланган жамиятда фан ривожлана олмайди, балки эрмакка, тирикчилик ўтказиш воситасига айланади.
Қадимги Шарқ халқлари ўзларининг илмий кашфиётлари, илғор фалсафий қарашлари билан жаҳон цивилизацияси ва маданиятига асос солдилар. Айниқса илк ўрта асрларда Марказий Осиёдан етишиб чиққан Мусо ал Хоразмий, Аҳмад ал Фарғоний, Фаробий Беруний, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур сингари жаҳон тан олган улуғ мутафаккирлар қадимги юнон илмий-фалсафий тафаккурининг илғор ютуқларини ижодий ривожлантириш, янги мазмун билан бойитиш орқали жаҳон фани, маданияти ва техникаси равнақига улкан ҳисса қўшдилар.
Фан билан эркин ва мустақил шахслар, инсоний ҳаётнинг маъноси янгиликлар яратиш, ўзингдаги илоҳий сифатларни рўёбга чиқариш, эзгулик учун курашишдан иборат деб биладиган буюк халқларгина шуғулланадилар. Худди шу маънода илмий билимларнинг дастлаб Қадимги Шарқ (Қадимги Миср, Қадимги Ҳиндистон, Қадимги Хитой) мамлакатларида вужудга келиши бежиз бўлмаган.
Қадимги Шарқнинг қулай табиий географик шароити (буюк дарёлар ўтган Шарқ мамлакатларида суғориладиган деҳқончилик маданияти), ҳунармандчилик, савдо-сотиқнинг гуркираб ривожланиши ақлий меҳнатнинг жисмоний меҳнатдан ажралиб чиқишига, олимларнинг табиат ҳодисаларининг моҳиятини ўрганишларига, илмий кашфиётларга имкон берган. Шарқ халқлари ўзларининг буюк илмий кашфиётлари: дастлабки ўнлик рақам, ёзув, йил календари, китоб чоп этиш, ғилдиракни кашф этиши, медицина, астрономия, математика соҳасидаги ютуқлари билан жаҳон маданияти ва цивилизациясига асос солдилар.
Фан билимлари ёки илмий билимлар даставвал Қадимги Шарқда вужудга келган бўлса-да, қадимги Юнонистонда маданий ҳаётнинг идеали сифатида ривожланди. Аристотель биринчи бўлиб илмий билимларни тасниф қилди, илмий билиш усуллари ва илмий тафаккур қонунларини таърифлади.
Илмий билимлар тажрибада синалган ишончли билимлар сифатида инсон фаолиятининг алоҳида бир соҳаси, оламни билиш ва ўзлаштиришнинг ишончли воситаси бўлиб қолди.
Европа Уйғониш даврининг улуғ мутафаккирлари ғайритабиий илоҳий кучларга эмас, балки инсон ақли ва тафаккурига сиғиниш, инсонпарварлик (гуманизм) ғояларини илгари сурдилар: ўртаасрчиликнинг диний мутаассиблигига қарши ҳурфикрлилик, виждон эркинлиги, шахс эркинлиги ғоясини илгари сурдилар.
Фанннинг алоҳида социал институт сифатида қарор топиши XVII-XVIII асрларда Европа мамлакатларида ғалаба қозонган буржуа революцияларининг тадбиркорлик, шахс эркинлиги, рационализм ва индивидуализмнинг қарор топиши учун қулай имконият яратиши билан узвий боғлиқ равишда рўй берди.
Европа буржуа революциялари инсоният тарихида биринчи марта Озодлик, Эркинлик, Тенглик, Демократия, Инсон ҳуқуқлари ва Шахс эркинликлари учун, либерализм, рационализм ва индивидуализм принципларини қарор топтириш учун кураш байроғини кўтардилар.
Фан Европа халқларининг “янги дини” (Огюст Конт), ҳаёт ва фикрлаш тарзи, маданий тараққиётининг маҳсули ва айни вақтда Европа маданияти ва цивилизациясининг муҳим омили сифатида вужудга келди.
Европа янги замон фалсафасининг асосчиси, инглиз мутафаккири Фрэнсис Бэкон томонидан “Билим- кучдир” ғоясининг илгари сурилиши бежиз бўлмаган: илмий билимларнинг гуркираб ривожланиши бутун Европа халқларининг табиат ва жамият ҳодисаларини ҳар томонлама чуқур ўзлаштиришига, ижтимоий фаровонликни таъминлаши ва бошқа халқлар устидан ҳукмронлигини таъминлаш учун қулай имконият яратган.
Европа халқлари томонидан янги босқичга кўтарилган фан ва техника, иқтисодиёт ва сиёсий бошқариш шакли (демократия)нинг куч-қудрат манбаи рационализм, либерализм ва индивидуализм принципларининг ҳаётга изчил тарғиб этилишида эди.
Мустабид совет тузуми шароитида танҳо ҳукмронлик қилган коммунистик мафкура ва марксча фалсафа буржуа демократияси ва сиёсий қадриятлари моҳиятини бузиб талқин этди, натижада, афсуски, ижтимоий-сиёсий тафаккуримизда Ғарб либерализми, рационализми ва индивидуализмига нисбатан ҳадиксираш, ундан қўрқиш ва ҳатто унга ғаразли кўз билан қараш тенденцияси ҳамон сақланиб қолмоқда. Ҳолбуки, ана шу принциплар(либерализм, рационализм ва индивидуализм)нинг ҳаётга татбиқ этилиши туфайлигина ҳозирги замон Ғарб мамлакатлари илм-фан, техника, саноат, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик соҳаларида катта ютуқларга эришдилар.
Европанинг буюк табииётшунослари буюк илмий кашфиётлари билан оламнинг илмий манзарасини яратиш, табиат неъматларини тўлароқ ўзлаштириш, инсониятни табиат стихиялари (офатлари) дан муҳофаза этиш, ижтимоий фаровонлик яратишга катта ҳисса қўшдилар. Жамиятшунос олимлар эса ижтимоий ҳодисалар моҳиятини илмий асосда ўрганиш орқали одамлар ўртасидаги муносабатларни такомиллаштириш, социал катаклизм (революция, уруш, инқироз)ланинг олдини олиш, социал, миллий, ирқий зулм ва камситишларга барҳам бериш, умумий тинчлик, халқлар уртасида ҳамкорлик, дўстлик муносабатларини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўша бошладилар.
“Фан илмий билимлар яратиш, уни системалаштириш ва амалиётга татбиқ этишга қаратилган инсон фаолияти”3, алоҳида социал институт сифатида XIX аср ўрталарида Европа мамлакатларида вужудга келди. Фан тарихчиси Жон Бернарнинг таъкидлашича, Европада “олим” сўзи 1840 йили пайдо бўлди4.
Машиналашган саноат ишлаб чиқариши шароитида ижтимоий бойликнинг кўпайиши сарфланган жисмоний меҳнатнинг миқдорига эмас, балки кўпроқ ишлаб чиқаришда фан ютуқларидан фойдаланишга тобора кўпроқ боғлиқ бўлиб қолди. Айни вақтда саноат тараққиёти фанни ривожлантириш, юқори малакали мутахассис-кадрлар тайёрлаш учун кўпроқ маблағ ажратиш имконини бера бошлади.
Европада капитализмнинг гуркираб ривожланиши инсон ҳуқуқлари ва шахс эркинликларининг, тадбиркорлик, ишбилармонликнинг ривожланиши билан узвий боғлиқ равишда рўй берди. Хусусий мулк эгалари, капилалистлар фан ва техникани ривожлантирмай туриб, иқтисодий рақобат муҳитида ғалаба қилиб бўлмаслигига, таълим тизимини такомиллаштирмай туриб корхона ишчи ва хизматчиларининг касбий малакалари ва меҳнат маданиятини ошириб бўлмаслигига тобора кўпроқ амин бўла бошладилар; фан ва маданиятни юксалтириш учун хомийлик қила бошладилар.
Илмий фаолият алоҳида касб, янги илмий билимлар яратишга қаратилган ижтимоий фаолият тури сифатида ажралиб чиқди, саноат ишлаб чиқариши билан узвий боғлиқликда ривожлана бошлади.
Европа мамлакатларида фаннинг ривожланиши илмий фалсафий дунёқарашнинг кенг ёйилиши, метафизикага қарши диалектик тафаккурнинг, диний фанатизм (мутаассиблик) ва ақидапарастликка қарши ҳурфикрлик ва илмий-ижодий тафаккурнинг гуркраб ривожланиши билан боғлиқ равишда рўй берди.
Европа фани мавжуд илмий назария ва таълимотларга танқидий ёндашиш, эришилган ютуқлардан шубҳаланиш, тафаккур стереотипларига қарши муросасиз курашиш, жаҳолатпарастлик ва ақидапаастликни кескин фош этиш орқали ривожланди.
Эришилган натижалар билан қаноатланмаслик, инсон эҳтиёжларининг муттасил ўсиб бориш қонунияти илмий билимларнинг узлуксиз ривожланишини талаб этди. Фан инсон эҳтиёжларини тўлароқ қондириш, ижтимоий муаммоларни оқилона ҳал этиш, инсонга муносиб ҳаёт даражасини яратиш, инсон шахсини камол топтириш учун хизмат қила бошлади.
Инсониятнинг улуғ мутафаккирлари илмий-ижодий фаолият самарадорлигини ошириш, илмий кашфиётлар қилишнинг илғор усулларини яратишга алоҳида эътибор берганлар. Европалик олимлар илмий билишнинг самарали усулларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор бердилар.
Маълумки, инсон ўзининг меҳнат фаолияти жараёнида йўл-ўлакай янги билимлар ҳосил қилади, нарса ва ҳодисалар моҳияти ҳақида муайян тушунчалар ҳосил қилади. Лекин янги илмий билимлар ҳосил қилиш фан захматкашларининг - олимларнинг бош мақсади, асосий вазифаси, севимли машғулоти ҳисобланади. Ҳақиқатни севиш, ҳақиқатни билиш ва уни қарор топтириш, яъни тарғиб этиш олимларнинг шарафли қисматидир.
Илмий билимлар ҳосил қилиш ниҳоятда оғир ва машаққатли жараён бўлиб, инсон билиш фаолиятининг бошқа соҳалари(дин, санъат, сиёсат, ўйин, меҳнат ва ҳ.о.)дан ўзининг қуйидаги хусусиятлари билан ажралиб туради:
- илмий билимлар тажрибада бир неча марта текшириб (синаб) кўрилган ишончли билимлардир;
- илмий билимлар ҳосил қилиш тадқиқотчидан эришилган натижаларга шубҳа билан қарашни, воқеликка танқидий ёндашишни;
- ўрганилаётган объектни диалектик алоқадорлик, ўзгариш варивожланишда тадқиқ этишни;
- илмий холисликни;
- изчиллик ва собитқадамликни;
- тадқиқот объектига системали ёндашишни;
- ўрганилаётга объектнинг муҳим тенденциялари варивожланиш қонуниятларини очиб беришни талаб этади.
Илмий билимнинг ҳақиқийлиги ўрганилаётган объектни ташкил этувчи элементларнинг ҳар бири мазкур система билан ўзаро мутаносиблигини мантиқан исботлашни талаб этади. Тадқиқот объекти ҳақида ҳосил қилинган янги илмий билимлар бир-бири билан изчил ва узвий боғлансагина фандаги муҳим янгилик, илмий кашфиёт ҳисобланади.
Илмий янгиликни кашф этаётган тадқиқотчи олинган илмий натижа қандай шароитларда мустақил амал қилиши мумкинлигини тавсифлаши зарур.
Илмий билимнинг ишончлилиги яна шунда кўринадики, тадқиқотчи ўзи тавсифлаган ҳодисани тадқиқ этишни давом эттирибгина қолмай, балки эришилган натижани қайтадан танқидий таҳлил қилиши, илмийлик мезонларини қайта ўриб чиқиши мумкин. Машҳур инглиз мутафаккири Карл Поппер таъбири билан айтганда, илмий янгиликни танқид қилиш, рад этиш имконияти бўлсагина уни фанга тегишли илмий янгилик сифатида қабул қилиш мумкин.
Илмий билимларга хос яна бир хусусият шундан иборатки, илмий билимлар муайян соҳа кишиларига қаратилади: илмий янгиликни бошқалар тўғри тушуниши, ўзлаштириши, таҳлил қилиши ва баҳолаши учун у аниқ, мазмундор, ўқимишли ва саводли (имло хатоларидан ҳоли), илмий стил талаблари даражасида бўлиши зарур. Зеро, илмий билим ўз моҳиятига кўра ҳамма учун муҳим, аҳамиятли, фойдали ва ноёб бўлиши лозим.
Янги илмий билим ва кашфиётлар илмий жамоадан ташқарида, узлатда яратилмайди. Фан ўз табиатига кўра ижтимоий ҳодиса, жамоавий меҳнат, ҳамкорлик ва ҳамжиҳатлик маҳсулидир. Янги илмий билимлар ҳосил қилишда иштирок этадиган, илмий малака ва иқтидорга эга бўлган илм кишилари илмий жамоани ташкил этадилар. Илмий билимнинг илмий жамоага қаратилганлиги тадқиқотчидан фанда қабул қилинган муайян нормалар, тушунча ва категорияларни пухта ўзлаштиришни, илмий ҳаётда фаол иштирок этишни, бутун вужуди билан фан оламида яшашни талаб этади.
Илмий муаммони ҳал этиш устида ишлаётган илмий жамоа (кафедра, илмий тадқиқот институти) фаннинг бирламчи социал ячейкаси, ўз аъзолари фаолиятини ташкил этувчи, илмий тадқиқотга рағбатлантирувчи социал гуруҳ ҳисобланади. У айни шу давр учун долзарб, муҳим ва ҳал этиш мумкин бўлган муаммоларни аниқлайди. Бу муаммоларни ҳал этишнинг концептуал ва методик масалаларини ишлаб чиқади. Айни вақтда бу илмий жамоа илмий тадқиқотдаги янгиликка, унинг муҳим ва долзарблигига, олинган натижанинг кўламига биринчи бўлиб баҳо беради, иш сифатини янада яхшилаш, ишдаги жузъий камчиликларни бартараф этишга доир таклифлар беради. Шу маънода тадқиқотчининг ютуғи у мансуб бўлган илмий жамоанинг муштарак ютуғи ҳисобланади.
Фаннинг кейинги йирик социал ячейкаси илмий журналлар, илмий тадқиқот институтлари, ўқув дарсликларидир.
Илмий билишдан кўзланган мақсадига, илмий фаолиятни ташкил этиш усулларига кўра фанларни шартли рравишда қуйидаги уч соҳага ажратиш мумкин: 1) табиий фанлар, 2) ижтимоий фанлар, 3) техник фанлар.
Табииётшунослик фанлари табиат ҳодисаларини билиш, ўзлаштириш ва ўзгартириш орқали ижтимоий фаровонликни таъминлаш, мамлакат иқтисодий қудратини оширишни; ижтимоий-гуманитар фанлар ижтимоий муносабатларни такомиллаштириш, инсон сифатини яхшилаш (комил инсон шахсини шакллантириш)ни, инсоннинг яратувчон моҳиятини тўлароқ рўёбга чиқаришни; техник фанлар эса инсоннинг ҳам жисмоний, ҳам ақлий меҳнатт уқубатларидан озод қилишни, меҳнат унумдорлиги ва сифатини яхшилашни ўз олдига мақсад қилиб қўяди.
Табииётшунослик ва техник фанлар учун узлуксиз ривожланиш хос бўлса, ижтимоий-гуманитар фанлар учун ҳар бир ўзгарган тарихий давр талаблари ва манфаатлари, ҳукмрон сиёсат манфаатлари учун хизмат қилиш, янги тарихий давр ўртага қўйган масала ва муаммоларни ҳал этиш, ўзгарган давр чақириқларига ҳозиржавоб бўлиш характерлидир.
Фан шунчаки билимлар системаси эмас, балки ривожланувчи система ва айни вақтда аниқ мақсадга қаратилган инсон ақлий фаолиятининг махсус соҳасидир. Агар биз фан деганда билимлар йиғиндисини тушунадиган бўлсак, у ҳолда фанни статик, қотиб қолган ёки тайёр берилган ҳодисага айлантирамиз. Ҳолбуки, билим фаннинг илмий фаолиятга тортилган хом ашёсидир. Фаннинг моҳияти билиб олинган ҳақиқатда эмас, балки ҳақиқатни излашдадир. Бошқача қилиб айтганда, фан билимларни шунчаки эгаллаш эмас, балки мавжуд билимлар асосида янги илмий билимлар ҳосил қилиш, яъни янгиликлар яратишдир.
Шубҳасиз, илмий билимлар илмий фаолиятнинг ички мақсадидир: “статик” билимларни эгалламай ва ўзлаштирмай туриб илмий тадқиқотда бирон бир ютуққа умид боғлаб бўлмайди. Мавжуд “статик” билимларга таяниб, уларни ижодий ривожлантириш орқали янги илмий натижаларга эришилади.
Илмий фаолият илмий потенциал(илмий кадрлар, илмий муассасалар)да рўй берадиган жараёнларни ўз ичига олиш билан чекланмайди. Агар илмий потенциал ўзининг статик ҳолатидан динамик ҳолатига ўтмаса, илмий фаолиятдан четлашади. Шу сабабли ҳам илмий фаолият тадқиқотчидан муттасил изланишни, ҳақиқатга интилишни, фан оламида яшашни, илмий янгиликлардан хабардор бўлиб туришни талаб этади.
Тадқиқотчи илмий фаолиятни амалга ошириш учун фан эришган илмий ютуқларни ўзлаштириши, шу билимлардан фойдаланиши, уларни қайта ишлаши лозим.
Илмий фаолият фаннинг муҳим хусусияти бўлган илмий билимлар системасини ўз ичига олади; ана шу илмий билимлар системаси янги илмий маълумотлар олишда муҳим асос, таянч бўлиб хизмат қилади. Бинобарин, илмий билимлар системаси сифатидаги фанни янги илмий билимлар яратиш жараёни – илмий фаолиятга қарши қўйиш ярамайди. Фан учун айни бир вақтда ҳам статика (барқарорлик), динамика (ривожланиш) хосдир.
Фаннинг динамик ҳолатига алоҳида урғу бериш, яъни фан илмий янгиликлар яратиш жараёнига тортилсагина фан бўла олади, деган қараш бирёқлама ва мунозаралидир. Зеро, илмий билимлар системаси сифатида фан илмий фаолият жараёнида ҳам реал факт, ҳам айни вақтда илмий фаолият маҳсулидир.
Шундай қилиб, фан, айни бир вақтда: 1) узлуксиз ўзгариш ва ривожланишдаги ҳамда ўз яхлитлигини сақлайдиган статик ҳолатдаги билимлар системаси, 2) инсон фаолиятининг махсус шакли бўлиб, янги илмий билимлар яратиш, илмий кашфиётлар қилиш унинг муҳим хусусиятидир.
Илмий билимлар системаси ва фаолият тури – бу, турлича ҳодисалар эмас, балки алоҳида социал институт сифатидаги фанга хос бўлган моҳиятнинг намоён бўлишидир.
Юқорида кўрсатилган фаннинг иккиёқлама табиатида фанннинг ўз-ўзидан ривожланиш манбаи – ички зиддият мужассамлашгандир. Илмий билимлар ҳосил қилишнинг чексиз давомийлиги илмий билимлар системасини қайта кўриб чиқишни талаб этади.
Ички зиддиятнинг иккинчи кўриниши илмий билимлар системаси бўлган фан билан ташкилий уюшган система сифатидаги фан ўртасидаги зиддиятдир. Ана шу зиддиятларнинг ҳар икки кўриниши фан ривожланишининг муҳим манбаидир.
Агар биринчи зиддиятни ҳал этиш илмий билимлар системасини қайта кўриб иқишга олиб келса, иккинчи зиддиятнинг ҳал этилиши социал система сифатидаги фан характерини ўзгартиришга олиб келади.
Илмий фаолиятга социал-иқтисодий шарт-шароитларга боғлиқ бўлмаган нисбатан мустақил соҳа сифатида қараш мақсадгпа мувофиқдир: илмий фаолият жамиятнинг конкрет эҳтиёжларидан ўзиб кетиши ёки, аксинча, бугунги талаблардан орқада қолиши ҳам мумкин. Бундан фан жамиятнинг бугунги эҳтиёжларидан узилган ҳолда ривожланиши мумкин, деган хато хулосага олиб келмаслиги лозим.“Фан одамлар эҳтиёжини қондириш заруриятидан вужудга келади”(Ислом Каримов).
Инсоният табиат бағридавужудга келди ва тобора ривожланиб бормоқда. Табиат, бир томондан, инсоният ҳаёти учун зарурий ва муҳим шарт-шароит бўлса, иккинчи томондан, табиатнинг ўзи инсонга бефарқ бўлибгина қолмай, ҳатто унга душмандир: инсоният яшаб қолиш учун кўпинча ташқи табиий шароитга мослашиши зарур. Шунинг учун ҳам у фанни табиатга социал ҳимоя сифатида қарши қўйди. Фан бутун инсониятнинг яшаб қолиши, ривожланиши ва мослашиши жараёнида ҳимоя механизми ролини ўйнай бошлади.
Фан табиат сирларини очиш, табиат хоссаларини билиш орқали уни инсон манфаатларига мослаштириш, табиат стихияларидан ҳимояланишда муҳим омил сифатида намоён бўла бошлади.
Фан жамият маънавий маданиятининг таркибий қисми сифатида жамиятнинг илмий билимлар билан боғлиқ бўлган қадриятлари, мақсад ва манфаатларини бир жойга йиғади. У социал институт сифатида муттасил равишда янги илмий кадрларга эҳтиёж сезади. Шу боисдан ҳам у жамиятда маърифатпарварлик, илмпарварлик ролини ҳам бажаради, олий ўқув юртларида юқори малакали мутахассис-кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор берилади.Фан социал институт сифатида қуйидаги муҳим вазифаларни бажаради:
- табиий ва социал ҳаёт шароитларига мослашиш функцияси;
- фанннинг фаоллаштирувчи функцияси жамиятнинг табиатни ўзлаштиришга қаратилган установкаларни шакллантиради;
- фаннинг мониторинг функцияси жамиятнинг атроф-муҳитга оптимал муносабатини яратади;
- унинг информатив функцияси одамларга олам тўғрисида янги, аниқ илмий билимлар беради;
- фан гедонистик функцияни ҳам бажаради, Карл Поппер таъбири билан айтганда, кишилар оламни билишдан интеллектуал лаззатланадилар;
- фан турли тарихий даврлар ва халқларни бир-бири билан боғлаб, коммуникатив функцияни ҳам бажаради.
Тарихий давр ўзгариши, ижтимоий онг ва тафаккурнинг янги босқичга кўтарилиши билан ижтимоий фанлар олдида ижтимоий ҳодисалар моҳиятини янгича методология асосида таҳлил қилиш, изоҳлаш зарурияти пайдо бўлади.
Фаннинг ривожланиши жараёнида унинг функциялари тобора кенгаяди ва шунга мувофиқ равишда унинг жамиятнинг бошқа соҳалари билан ўзаро алоқадорлиги ортиб боради.Фаннинг бевосита ишлаб чиқарувчи кучга айланиши билан индустриал жамиятдан информацион жамиятга ўтиш рўй беради. Бундай жамиятда фан жамият маънавий ҳаёти ва истиқболини белгиловчи ижтимоий қадриятга айланади.
Ривожланган ғарб мамлакатларида фаннинг маданий-дунёқараш функцияси ривожланди: жамиятнинг маданий-маънавий тараққиётида фан белгиловчи ва йўналтирувчи роль ўйнай бошлади. Жамият аъзоларида илмий тафаккур, воқеликка рационал-танқидий ёндашиш ва ижрок этиш яққол кўзга ташлана бошлади.Фан обрўсининг ортиб бориши билан унинг социал мавқеи юксалди, унинг социал институтлашуви реал фактга айланади: фан жамият аъзолари учун маънавий эҳтиёж, зарурий қадрият сифатида идрок этила бошлади.



Download 289,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish