Мундарижа ўҚув материаллар


Фалсафанинг муҳим соҳаси бўлган эпистемология



Download 289,6 Kb.
bet6/80
Sana26.02.2022
Hajmi289,6 Kb.
#470604
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   80
Bog'liq
янги илмий ижод

Фалсафанинг муҳим соҳаси бўлган эпистемология(илмий билиш назарияси) илмий ижодга мазкур социал-маданий контекстда принципиал жиҳатдан янгилик бўлган, социал жиҳатдан аҳамиятли бўлган натижа яратадиган, шахснинг ҳар томонлама ўз-ўзини рўёбга чиқаришига имкон берадиган, унинг қобилият ва истеъдодини рўёбга чиқарадиган, аниқ мақсадга қаратилган илмий фаолият сифатида қарайди. Фалсафа нуқтаи назаридан ижод инсон фаолиятининг энг сермаҳсул, ижтимоий аҳамиятли ва қимматли маҳсулидир.
Тадқиқотчининг ақлий фаолияти онгли равишда ҳақиқатни англашга қаратилган вақтдагина илмий билишда ижодкорлик бошланади.
Билишдаги ижодкорлик тадқиқотчи тафаккурининг принципиал жиҳатдан янги билимга олиб борувчи, билишнинг муҳим ва ҳақиқий натижаларини олишга йўналтирилган ноанъанавий йўналишдир.
Ижод жараёнини фалсафий ўрганишда илмий билиш табиатни, билимнинг реалликка бўлган муносабатини ўрганувчи, билиш жараёнининг энг уумий (табиий ва социал) шарт-шароитларини тадқиқ этувчи илмий билиш методологияси ва эпистемология бир-биридан фарқланади.
Фан методологияси: илмий тадқиқот структурасини, унинг мантиқий тузилиши, методлари, воситалари ва альгоритмларини ўрганади; илмий билиш жараёнидаги ижодий фаолликнинг кўпқиррали томонларини ўрганади; ижодий фаолиятнинг фалсафий асослари тўғрисидаги тасаввурларни қамраб олади; илмий ижодни ташкил этишнинг ички механизми ва мантиқий ҳаракатланишини кўриб чиқади.
Ҳозирги замон эпистемологиясининг муҳим вазифаси илмий ижод жараёнини, яъни тадқиқотчининг табиат, жамиятни сифат жиҳатдан яхшилашга, инсон шахсини такомиллаштиришга қаратилган ижодий-яратувчан фаолиятини тадқиқ этишдир. Илмий ижод эпистемологияси илмий ижоднинг амал қилиш ва ривожланиш механизмларини, илмий қарашлар ва назарияларнинг ворислик ва алмашиниш қонунларини, ҳар бир тарихий давр учун хос бўлган илмий ижодга ёндашиш стеретиплар ва парадигмалар мавжудлигини, ҳозирги илмий билишнинг методологик хусусиятларини очиб беришдир.
Ижод психологияси конкрет ҳодиса сифатидаги ижоднинг турли томонларини қамраб олган йиғма тушунча эмас, балки унинг томонларидан бирини ўрганувчи билим соҳасидир.
Ижод моҳиятини ўрганишга комплекс ёндашиш унинг умумий табиатини ўрганишни талаб этади, бу эса, шубҳасиз, психологик тадқиқот доирасидан ташқарига чиқади. Лекин шунга қарамай, унинг табиатини билиш илмий ижод психологияси учунпринципиал аҳамият касб этади. Чунки илмий ижод психологияси ижоднинг психик табиати билан бирга тадқиқот объекти(ижодкор шахс)нинг ўзига хос хуусиятларини белгилайди. Тадқиқот объекти билан ижодий фаолият мезонлари тўғрисидаги масала кейинги йиллардаалоҳида аҳамият касб этяпти.
Шу билан бирга ижодий фаолият билан ноижодий фаолият ўртасидаги кўпчилик томонидан эътироф этилган қатъий объектив мезонларнинг мавжуд эмаслиги янги тадқиқот вазифаларини белгилашга халақит беряпти.
Шу сабабли ўтмиш мутафаккирларининг ижод табиатини билиш йўлидаги саъй-ҳаракатларига қасқача назар ташлайлик. Ўтмишда яратилган асарлар учун ижод муаммосига яхлит ёндашиш хос бўлиб, ижоднинг умумий табиатини шарҳлашга ҳаракат қилинган. Мах, Потебня сингари олимларнинг қарашларини бир томонда қолдирсак-да, уларда ижод табиатини тушуниш Коинотнибошқарувчи қонунлар табиатнинг умумий эволюцияси тўғрисидаги тасаввурлар биланбоғлиқлигини кўрамиз.
Ижод табиатини бундай тушуниш Лезин асарларида ўз ифодасини топди. Энгельмейер учун инсон ижоди – ҳаётнинг ривожланиши, эскиликдан янгиликка ҳаракатланиш босқичларидан биридир. Инсон ижоди ўзи билан бирга табиат ижодини давом эттиради. У ҳам, бу ҳам бир-биридан узилмаган ҳолда ягона қаторни ташкил этади. Агар Энгельмейер ижод соҳасини жонли табиат билан чеклаган бўлса, унинг издоши Блох бу сферани жонсиз табиатга ҳам ёйди: у ижодни олам эволюциясининг асоси деб ҳисоблади.
Бироқ кейинроқ ижод табиатига бўлган қарашлар кескин ўзгарди. Рубинштейннинг “Умумий психология асослари” китобида ижодга қуйидаги илмий таъриф берилди: “Ижод – бу, инсоннинг янги моддий ва маънавий қадриятлар яратадиган,ижтимоий аҳамиятга молик бўлган фаолиятидир”. Бу таърифга кўра ижод инсон психик фаолиятининг бир шаклидир. Бу таъриф етарли ва тўлиқ эмаслигига қарамасдан фанимизда мустаҳкам ўрин эгаллади. Агар ижод психик фаолият сифатида тушунилар экан, у ҳолда нима учун бу фаолият маҳсули унинг мезони бўлиши керак? Ахир, ҳайвонлар томонидан муаммонинг ҳал этилиши, болалар ижоди тўғрисида ҳам гапирамиз-ку!
Шубҳасиз, ҳар қандай инсон томонидан “бошқотирма”ни ҳал этишда ижод яққол намоён бўлади.Лекин бу актларнинг биронтаси ижтимоий аҳамиятга эга эмас. Фан ва техника тарихида тўпланган жуда кўп фактлар одамларнинг ноёб ижодий тафаккур ютуқлари узоқ вақтгача ижтимоий аҳамият касб этмаганлигидан гувоҳлик беради. Лекин фаолиятнинг ана шу даврида унинг яратувчилари ижодкор бўлмаган, деб бўлмайди.
Кўп ҳолатларда ижтимоий аҳамиятга эга бўлиш мезони ижодий актларда ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Масалан, расман тан олинмаган кашфиёт ва янгиликларда психология нуқтаи назаридан ижод акти яққол кўзга ташланиб турса-да, социал планда янгилик эмаслиги равшандир.
Бинобарин, у ёки бу сферада ижодий акт имкониятини белгилайдиган социал ўзаро муносабатларнинг психологик сабабларидан бошқа яна қандайдир қўшимча сабаблар ҳам мавжуд бўлади. Айтиш мумкинки, ижоднинг турли сфералари мавжуд. Ижоднинг психологик сфераси фақат социал сферада ижод имконияти мавжудлигини кўрсатади. Бу имкониятларнинг воқеликка айланиши социал муносабатларнинг қатор ўзига хос шарт-шароитларигабоғлиқдир.
Ижодни инсон психик фаолиятидан иборат қилиб қўйиш ҳам ярамайди. Бундай қараш ижодни олам ривожланишининг умумий жараёнидан ажратиб қўяди, инсон ижодий фаолияти манбалари ва шарт-шароитини тушунишга имкон бермайди, ижодий акт генезисини таҳлил қилиш йўлларини беркитиб қўяди ва бу билан ижоднинг етакчи, энг умумий хусусиятларини ажратиш, унинг хилма-хил шаклларини очиш, умумий ва ўзига хос механизмларини кўрсатишга халақит беради.
Шу билан бирга ижод – ҳаддан ташқари хилма-хил тушунчадир. Ҳатто кундалик ҳаётда ижод тушунчаси инсон ҳаётидаги алоҳида муҳим ҳодисани ифода этади. У поэзияда тиним нималигини билмайдиган ижодкор номи билан аталади. Ижод фақат метафора, поэтик ўхшатиш, антроморфизм ҳайқриғими?! Ёки табиатда ва инсон қўлида ҳақиқатан ҳам вужудга келадиган, ўз сабаб ва оқибатига эга бўлган қандайдир умумийликми?!
Одамларнинг фанга қадар мавжуд бўлган фантастик дунёқараши табиатда ва одамлар томонидан яратиладиган нарсаларнинг сабабларини бир-биридан кескин фарқ қилган: табиат яратадиган янгиликларга ғайритабиий руҳнинг бевосита намоён бўлиши деб, кейинги ҳолатда ана шу руҳ томонидан инъом этилган ва сараланган инсон фаолиятининг маҳсули сифатида қаралган: ижодкор инсон учун ғайритабиий ҳис-туйғу хос бўлиб, гений(ижодкор) қисқа вақт ичида қилган кашфиётни оддий одамлар бутун умри давомида ҳам қила олмайдилар.
Фалсафий дунёқарашгина ижоднинг ғайритабиий куч ва инсон фаолияти маҳсули эканлигининг туб сабабларини тушунишга имкон берди.
Умуман олганда, ижод маҳсули моддий реаллик ўзаро таъсирининг натижасидир. Шу ўринда ижодни фақат инсон фаолиятининг маҳсули дейиш тўғрими? “Табиат ижоди” тушунчасини мазмун ва маънодан бегона дейиш хатодир. Табиат ижоди ва инсон ижоди умумий генетик асосга эга бўлган ижоднинг турли соҳалари, холос. Бу ҳолда ижод жонсиз табиатга ҳам хос эканлигини эътироф этишга тўғри келади. Демак, инсон ва жамият пайдо бўлгунига қадар ҳам жонсиз табиат ижод қилган.
Ижод – материя ривожланиши ва унинг янги шакллари пайдо бўлишининг зарур шартидир. Уларнинг шаклланиши билан ижод шакллари ҳам ўзгарган. Инсон ижоди - ана шу ижод шаклларидан биридир.
Ижоднинг табиати, инсон ижодий фаолиятининг мезонлари тўғрисидаги масала ғоят мураккаб, кенгмиқёсли ва махсус ўрганишни талаб этадиган масала бўлиб, унинг ҳозирги ҳолатини қисқача кўриб чиқиш тафаккурнинг алоҳидаликдан умумийликка томон сакрашини талаб этади. Шу ўринда ижод самарали ривожланишмеханизми сифатида намоён бўлади, деган илмий гипотеза эътиборга лойиқдир.
Бундай гипотеза ижодга инсон фаолиятининг шаклларидан бири сифатида қарашдан воз кечишни талаб этади. Бу ҳолда ижод жараёнини таҳлил қилиш ривожланиш ҳодисаларини анализ қилишни тақозо этади: ижодни қуйидан юксакликка томон ҳаракатланиш бор жойдан излашга тўғри келади.
Ижод диалектикасини тушуниш тараққиёт диалектикасини тушунишни тақозо этади. Шу ўринда Б.М. Кедровнинг илмий кашфиётга диалектик сакраш сифатида қараш лозим, деган қоидаси эътиборга лойиқдир.
Демак, илмий ижод самарали ривожланиш механизмининг намоён бўлиш шаклидир. Бироқ бу механизм табиати ҳозиргача махсус ўрганилган эмас.
Ижод жараёнига оид дастлабки маълумотлар олишнинг кенг ёйилган усули ижодкорнинг ўз-ўзини кузатишидир. Лезиннинг фикрича, ҳар бир одам ўз ижод жараёнини кузата олади. Бироқ унинг эътироф этишича, бу йўл билан ижод жараёни тўғрисида тўлиқ маълумот олиб ҳам бўлмайди. Шу ўринда ҳақиқий ижодкорлар – машҳур шахсларнинг оддий одамларга нисбатан ўзининг ғоят сезгирлиги, таъсирчанлиги билан ажралиб турган олимлар, ёзувчилар, шоирлар, рассомлар, музикачиларнинг “эътирофлари”га кўпроқ эътибор бериш мақсадга мувофиқдир. Кўп муаллифларнинг фикрича, ижодкорларнинг ўзлари ҳақида берган маълумотлари бундай мулоҳаза учун муҳим манбадир. Лекин Грузенбергнинг фикрича, аксинча, ижод жараёнини онгли ўз-ўзини кузатиш орқали билиб бўлмайди. Шу сабабли ижод жараёни тўғрисидаги дастлабки маълумотларни автобиографияларда, мемуар ва бошқа асарларда ифодаланган “эътироф”лардан олиш мумкин.Ана шу позиция тадқиқотчиларни адабиёт, санъат, фан, техника тарихига оид ижод жараёнини ўзида ифода этувчи воқеалар ҳақида маълумотлар тўплашга ундади.
Ижодий жараён тўғрисида дастлабки маълумот тўплашнинг бу усулини самарасиз деб бўлмайди. Аниқроғи, бу усул ижодни тадқиқ этишнинг ривожланишидаги зарур босқич бўлди. Лекин бир-бирини такрорловчи маълумотлар кўпайиб боргани сайин бу усулнинг чекланганлиги ҳам аён бўлди.
Ижод жараёни тўғрисида дастлабки маълумотлар олиш субъектив манбаларининг ишончсизлиги ижод жараёнини тадқиқ этишга тест усулини қўллашни тақозо этди.
Нечаевнинг “Техник ижодкорлик психологияси”, Дьяков, Петровский, Рудикнинг “Шахмат ўйинлари психологияси” китобларида фойдаланилган тестларнинг афзалликлари ва камчиликларига тўхталиб ўтирмаган ҳолда улар ижод жараёни структурасини билишга асло имкон бермаганлигини таъкидлаймиз. Бу тестлар фаолиятнинг умумий натижасини акс эттирган, холос.
Мазкур тестлар ижод жараёни писхологиясини ўрганишни ўз олдига мақсад қилиб қўймаган. Умуман тест тадқиқотлари ўрганилаётган индивиддаги қобилиятнинг қай даражада намоён бўлишини, унинг миқдорий характеристикасини аниқлашни ўз олдига вазифа қилиб қўяди.
Тестлар маълум маънода ижод жараёни психологияси вазифаларига жавоб берса ҳам, ижод жараёни психологиясини ўрганишга эмас, балки ижодкор шахсининг қобилиятлари комплексини ўрганишга қаратилгандир.
Ижодий жараён психологик механизмларини билиш тест тадқиқотлари учун ҳал қилувчи аҳамиятга моликдир, чунки ижодкор шахсининг психологик параметрлари 9ўлчовлари) назарий схемасини ишлаб чиқиш ижод жараёнининг психологик механизмлари тўғрисидаги тасаввурлар билан узвий боғлиқдир.
Ўтган асрнинг 20-йилларида ижод жараёни психологияси тўғрисида дастлабки маълумотлар йиғиш йўлидаги уринишлар давом этмай тўхтаб қолди. 30-йилларда ўз-ўзини кузатиш ижод жараёни психологияси тўғрисида дастлабки маълумот йиғишнинг ягона усули ҳисобланди. Буни Якобсон томонидан фойдаланилган “ижодий биография”, “методик ташкил этилган суҳбат” усулларида кўриш мумкин.
Якобсоннинг фикрича, ихтирочилар ижод жараёнида ўз-ўзларини кузатмайдилар.Ижод жараёнининг муҳим моментлари уларнинг хотирасидан кўтарилади. Уларнинг онгида фақат натижагина қолади. Ана шу ҳолатлар ўтган ҳодисани қайтадан тиклашга имкон бермайди. Бунинг устига ижод ниҳоятда инжиқлик билан рўй беради, тафаккурнинг кескин сакраши, мантиқий изчилликдаги узилишлар, кутилмаган қарорлар қабул қилиш ҳолатида рўй беради. Бу эса ижод жараёнини ўрганишни ғоят қийинлаштиради.
Лекин Якобсон ўз салафларининг қарашларига зид равишда хатти-ҳаракатни англаб бўлмаслиги, ўз-ўзини кузатиб бўлмаслиги тўғрисидаги қарашларни кескин рад этди ва ихтирочи амалга оширган барча ишлар (операциялар) унинг хотирасида сақланиб қолади, бироқ у ижодга бутун вужуди билан берилиши оқибатида унутилиши ва ўзидан кейин оқ доғ қолдириши мумкин, деб ҳисоблади.
Биз кўрдикки, ижод жараёни тўғрисида дастлабки маълумотлар олиш усуллари тўғрисидаги дастлабки тасаввурлар эволюцияси ўза даврдаги ижод жараёнига умумий ёндашиш эволюциясига қатъий мос бўлган. Инсон психик фаолиятидаги онгсиз жараёнлар мавжулигини инкор этиш ўз-ўзини кузатиш усулини олдинги қаторга чиқарган ва муаммонинг мураккаблиги тўғрисидаги тасаввурни жўнлаштирган. Муаммо ҳал этилмаган, “методик ташкил этилган суҳмат” усулидан эса тўлиқ фойдаланилмаган. Б.М.Кедров таъкидлаганидек, тарихий-илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, кашфиётнинг реал йўли унинг муаллифидан четга яширинади. Бу ерда рўй берадиган парадоксал вазият шундан иборатки, олимлар ўзлари амалга оширган кашфиётнинг конкрет ривожланиш йўлини эслай олмайдилар. Шу боисдан ҳам бевосита олимлар билан ижод психологияси бўйича тадқиқот олиб борадиган психологлар архив материаллари билан ишлайдиган тарихчиларга қараганда жуда оз маълумот оладилар.
Муаллифлар ва гувоҳлар хотирасида ижод жараёнининг бутунлай бошқача тасвирланиши ҳам рад этиб бўлмайдиган ҳақиқатдир.Шу сабабли олимларнинг ижод жараёни тўғрисидаги субъектив кўрсатмалари объектив маълумотлар билан тўлдирилиши зарур.
Олим ўзига ижод жараёнининг айрим, узилиб қолган моментлари ҳақидагина ҳисобот беради. Психолог ижод жараёнини ўрганишда илмий кашфиёт қилган олим айнан нимани унутиши мумкинлигини аниқлаши, кашфиёт жараёнининг ҳақиқий кечиши ёки эҳтимол тутилишини билиши зарур.
Ижод жараёни психологиясини ўрганишда ўз-ўзини кузатиш усулининг имкониятлари Леонтьев томонидан экспериментал-психологик позициядан танқид қилинди. Илмий ижод психологияси соҳасидаги кейинги тадқиққотлар ижодий тафаккур инсон ижодий жараёни муаммоси билан боғлиқ эканлиги аён бўлди.
Ижод жараёнини тадқиқ этиш аввал бошданоқ ижод бочқичлари (акт, этап, фаза, момент)ни ажратишни талаб этди. Бундай босқичлар комплекси бадиий ижодга хос эканлиги Лезин томонидан қайд этилди. У бадиий ижод босқичлари сифатида: меҳнат, онгсиз иш, илҳомни кўрсатди.
Ижодий жараён босқичлари Энгельмейер асарларида ҳам муҳим ўрин эгаллади. Унинг кўрсатишича, ихтирочининг иш жараёнини: истак, билим ва иқтидорга ажратиш мумкин. Блох ана шу ғояни техник ва илмий ижодкорликка татбиқ этиб, қуйидаги уч актни кўрсатди: 1)ғоянинг (гипотеза, ният)туғилиши, 2) унинг шаклланиши, 3) ҳаётга татбиқ этилиши.
Илмий ижод босқичларини ўрганар экан, Левинсон-Лессинг, унинг уч элементини кўрсатди: 1) кузатиш ва эксперимент воситасида фактлар тўплаш, 2) ғоянинг хаёлда вужудга келиши; 3) ғояни текшириш ва ривожлантириш.
Хорижий олимлар ҳам илмий ижоднинг шунга ўхшаш босқичларини ажратиб кўрсатдилар.

Download 289,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish