Мундарижа ўҚув материаллар


Илмий тадқиқот учун зарур мавзу танлаш



Download 289,6 Kb.
bet14/80
Sana26.02.2022
Hajmi289,6 Kb.
#470604
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   80
Bog'liq
янги илмий ижод

Илмий тадқиқот учун зарур мавзу танлаш.
Мустақил илмий ижодий ишда энг муҳими тадқиқот мавзусини танлашдир. Тўғри танланган мавзу ишининг ярим ютуғи ҳисобланади. Мавзу танлашдаги хатоликни ўзингга муносиб турмуш ўртоғи танлашдаги хатоликка ўхшатиш мумкин. Нотўғри танланган мавзу тадқиқотчининг бир неча ўн йиллик меҳнати зое кетгани, охир-оқибатда янги мавзу устида ишлашга мажбур бўлгани сингари кишилар оила қуришда йўл қўйган хатолари туфайли бутун ҳаётларини уқубатда ўтказишга, ёки янгидан оила қуришга мажбур бўладилар. Халқимизнинг: “етти ўлчаб бир кес” деган мақоли мавзу танлашда илмий раҳбар, кафедра аъзолари, соҳа мутаҳассислари билан обдан чуқур ўйлашни талаб этади.
Гап шундаки, тадқиқот мавзуи, биринчидан, долзарб бўлиши, (яъни фан ривожи учун муҳим ва аҳамиятли бўлиши), иккинчидан, фан учун янгилик бўлиши (яъни илгари ишланмаган, жамият учун фойдали бўлиши), учинчидан, фанни илмий изланишларга йўналтириши, фанда ҳозиргача ҳал этилмаган муаммо ва масалаларни ҳал этиш йўлидаги янги қадам бўлиши зарур.
Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримов таъкидлаганидек, фан, илмий кашфиётлар жамиятнинг ривожланиш эҳтиёжлари туфайли вужудга келади.
Шу боисдан ҳам, ижтимоий-гуманитар фанларда тадқиқот учун мавзу ижтимоий ривожланиш эҳтиёжлари, давр руҳи ва талабларидан келиб чиқиши лозим бўлади. Лекин фаннинг ўзига ҳос бўлган ривожланиш мантиғи ҳам мавжуд бўлиб, у ижтимоий амалиёт талабларидан анча илгарилаб кетиши ҳам мумкин. Шу сабабли ҳам диссертация мавзуини танлаш ўта жиддийва масъулиятли иш ҳисобланади. Бу фақат тадқиқотчи мансуб бўлган илмий жамоа учунгина эмас, балки бутун мамлакат фани учун аҳамиятли масаладир. Диссертация мавзуини танлаш, унинг долзарблиги ва фан учун янгилик баҳолашда ва кейинги тадқиқотлар учун аҳамиятини белгилашда илмий рахбар ёки илмий маслаҳатчининг ёрдами айниқса зарурдир.
Тадқиқотчи учун илмий раҳбарнинг бўлиши шартми? Кўп ҳолларда бўлиши зарур, лекин бу тадқиқотчининг ўзи мустақил мавзу танлаш ҳуқуқини инкор этмайди. Кўп ҳолатларда катта илмий салоҳият ва тажрибага эга бўлган илмий муҳитда “яшаётган” олимлар билан мавзу танлаш фойдадан ҳоли бўлмайди. Чунки эндигина илм йўлига кириб келаётган ёш тадқиқотчи “катта” фаннинг мураккаб сўқмоқларидан дадил юриши учун илмий жамоа ишлаётган муаммоларнинг бирон бир соҳасини диссертация мавзуи қилиб олиши мақсадга мувофиқдир.
Жамоадаги соғлом ижодий муҳит татқиқот сифати ва самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатади. Ёш тадқиқотчи ўзи мансуб бўлган жамоанинг ички тартиб-қоидаларини хурмат қилиш, камтар, меҳнатсевар, ҳалол бўлиш орқалигина қадр-қиммат топиши, устозлар меҳри ва ишончини қозониши мумкин. Илмий жамоа ёш мутахассисни аҳлоқан пок билимдон шахс сифатида қабул қилсагина уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши ва унга меҳр-мурувват кўрсатиши мумкин.Бошқача қилиб айтганда, ёш тадқиқотчи яхши одам бўлмай туриб, гўзал инсоний сифат ва фазилатларга эга бўлмай туриб, фаннинг машаққатли сўқмоқларини босиб ўта олмайди, ярим йўлларда қолиб кетиши мумкин. Лекин бундан ёш тадқиқотчи ҳушомадгўй, лаганбардор, иккиюзламачи бўлиши керак экан-да, деган нотўғри хулоса келиб чиқмаслиги керак.
Фаннинг равнақини устоз-шогирдлик, ҳамкорлик, дўстлик муносабатларисиз хатто тасаввур этиб ҳам бўлмайди. Гап шундаки, илм яратишнинг машаққатли йўлини босиб ўтган, катта ҳаётий тажриба ва илмий салоҳиятга эга бўлган олимлар ўз илмий ғояларини шогирдлари томонидан давом эттирилишини, ўз билим ва тажрибаларини ўзига муносиб шогирдларга беришни жуда хоҳлайдилар. Ёш тадқиқотчи ҳалол, беғараз, самимий, очиқкўнгил устозни топишни қанчалар хоҳласа, устозлар ҳам меҳнаткаш сабот-матонатли, меҳр-оқибатли, фанга садоқатли ва фидоий шогирдлар топишни шунчалик ҳоҳлайдилар. Ниятлари, хулқ-атвори мақсад-муддаоси мос устоз ва шогирдларнинг бир-бирини топа олиши ҳар иккиси учун Аллоҳнинг буюк инояти ҳисобланади. Устоз ёки шогирд танлашда йўл қўйилган хато мислсиз уқубат ва бахтсизлик келтириши мумкин.
Ўта билимдон ва катта салоҳиятга эга бўлган олимлар инсоний муносабатларда ўта содда, самимий, бағрикенг, меҳр-шафқатли бўлганлари ҳолда илмий тадқиқотда ўзларига ва шогирдларига нисбатан ўта талабчан, инжиқ, қаттиққўл ва шафқатсиз бўладилар.(академиклар: И.П.Павлов, Д.П.Желобенко ва А.Эйнштейн сингари фан даҳоларининг илмий ишда ўта инжиқ, қаттиққўл бўлганлари ҳақида ҳикоя қиладилар; (Илова. Қ.Мўминовнинг “Кўнгил ишғоли” асари).
Тадқиқотчи илмий раҳбар билан диссертация мавзуини танлашда қуйидаги усул ва қоидалардан фойдаланиши мумкин:
1. Фан ва теҳника ютуқлари ҳақидаги илмий обзор(шарҳ)ларни кўриб чиқиш.Шу ўринда жаҳонга машҳур олима,икки марта Нобель мукофоти лауреанти Мария Кюри – Cкладовскаянинг фанга кириб келиш йўлига назар ташлаш мақсадга мувофиқдир. Франциянинг Сарбона университетининг табиийшунослик(физика ва математика) факультетини тамомлаган Мария илмий журналларда чоп этилган фаннинг сўнгги ютуқлари билан танишар экан, таниқли француз физиги Анри Беккерелнинг илмий мақоласида ҳозиргача кам ўрганилган ураннинг таркибида радиоактивлик хоссаси бўлиши мумкин, деган гипотезаси унинг эътиборини тортади. Унинг бутун борлиғини ана шу илмий муаммони ўрганиш ғояси эгаллайди. Ниҳоят, 1898 йили эри Пьер Кюри билан ҳамкорликда уран радиоактивлик ҳоссасига эга эканлигини, унинг янги элементлари – полоний ва радийни кашф этадалар. 1903 йили П.Кюри, М.Кюри ва Анри Беккерел физика бўйича халқаро Нобель мукофоти билан тақдирландилар(П.Кюри Е. Мария Кюри. М., Атомиздат, 1979. С 3-4.).
Ҳозирги пайтда мамлакатимизда чоп этилаётган илмий журналларда муназара равишда фан ва теҳниканинг ютуқларига бағишланган танқидий обзорлар бериб бориляпти. Бу эса ёш тадқиқотчиларга фаннинг кам ўрганилган соҳаларини аниқлаш ва тадқиқот мавзуини белгилашда ёрдам бериши мумкин.
2. Фанларнинг туташ нуқталарида эришилган илмий ютуқлар билан яқиндан танишиш ҳам фаннинг кам ишланган мавзуини аниқлашга ёрдам бериш мумкин.
Турли фанларнинг туташ нуқталарида вужудга келган фаннинг янги соҳалари: биофизика, биокимё, биотехника, космик медицина, генинженерия ва шу кабилар табиатдаги рўй бераётган мураккаб жараёнлар ҳали ўрганилиши зарур бўлган соҳалар кўп эканлигидан гувоҳлик бериши ва тадқиқотчини илмий изланишларга ундаши мумкин.
3. Халқ хўжалигининг аниқ соҳаларини лойиҳалаш, янги технологиянинг самарали усулларини саноат ва қишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқаришигататбиқ этишга бағишланган тадқиқотлар ҳам диссертация мавзуи бўлиши мумкин. Бундай методик тадқиқотлар юқори даражада амалга оширилса, иқтисодий ва техник жиҳатдан асосланиб, амалиётда синовдан ўтказилса, диссертация учун яҳши мавзу бўла олади.
4. Янги фактик материалларни жалб қилиш орқали янги позиция ва янги методлар билан эски объектлар устида ишлаш ҳам диссертация учун истиқболли мавзу бўлиши мумкин.
5. У ёки бу соҳанинг кам ўрганилган муаммоларини аниқлашга ёрдам берадиган фан арбоблари, техника, санъат мутаҳассислари билан маслаҳатлашиш ҳам диссертация мавзуини танлашга яқиндан ёрдам бериши мумкин.
6. Ҳимоя қилинган диссертациялар каталогини кўриб чиқиш ҳам фаннинг ўрганилмаган муаммолари тўғрисида тасаввур қилишга ёрдам бериши мумкин.
Ёш тадқиқотчилар магистрлик ёки докторлик диссертациялари устида ишлашга киришишдан олдин унча катта бўлмаган тадқиқот мавзулари устида ишлаб, ўз кучини синаб кўриши, муайян илмий ижод кўникмаси ва малакасини ўзида шакллантириши мақсадга мувофиқдир.
Кўпинча ёш тадқиқотчилар талабалик давридаёқ фан тўгаракларида илмий докладлар қилиб, илмий журналларда 5-6 та мақола чоп этгач, ўзининг илмий ижодий ишга лаёқатли эканлиги билан устозлар назарига тушади.
Фаннинг мураккаб ва машаққатли йўлини босиб ўтган ҳар бир олим ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлашга, ўзига муносиб шогирд тайёрлашга интилади. Чунки фан ҳалоллик, бағрикенглик, устоз-шогирдлик муносабатлари қарор топган жойдагина ривожлана олади.

Download 289,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish