Мундарижа ўҚув материаллар


-мавзу: Илмий тадқиқотда гипотезанинг ўрни ва роли



Download 289,6 Kb.
bet17/80
Sana26.02.2022
Hajmi289,6 Kb.
#470604
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   80
Bog'liq
янги илмий ижод

8-мавзу: Илмий тадқиқотда гипотезанинг ўрни ва роли


Режа:
1. Илмий гипотеза – илмий тадқиқотнинг зарур шарти.
2. Илмий гипотеза шакллари.
3. Илмий гипотеза ва амалиёт.

Таянч тушунчалар:илмий гипотеза,тахмин, гумон,илмий ижод, илмий ғоя, хусуий гипотезалар, умумий гипотезалар, энг умумий гипотезалар, амалиёт.

Гипотеза – ҳақиқатни ижодий излаш, янги билимлар ҳосил қилишнинг навбатдаги шакли бўлиб, илмий тадқиқот жараёнида илгари сурилади. У ҳақиқатни билиш йўлидаги дастлабки тахмин , ҳали етарлича тадқиқ этилмаган, мантиқий ва эмпирик асосларигина очилган, аммо исботланмаган илмий билимдир.
Гипотеза илмий ижодда олдиндан кўриш ва амалиётни узвий боғловчи роль ўйнайди, объект ичидаги мавжуд алоқа ва ўзаро муносабатлар ҳамда билишнинг турли объектлари тўғрисидаги илмий асосланган фараз ҳисобланади.
Гипотеза – бу, ҳали ҳақиқат эмас, балки тахмин қилинаётган, эҳтимол тутилаётган, реал мумкин бўлган ва кутилаётган янги илмий билимдир. Бу билимнинг ҳақиқийлиги ёки ёлғонлигини исботлаш илмий ижоднинг асосий вазифасидир.
Мавжуд илмий билимларнинг умумашмаси сифатида вужудга келган гипотеза илмий ижод жараёнига фаол таъсир кўрсатади: хаёл, тасаввур, интуицияни қўзғайди, ҳаракатга келтиради, тадқиқотчининг ҳушёрлигини оширади. Тадқиқотчини янги илмий ғояларга олиб боради.
Гипотезани исботлаш йўлида аргумент(далил)лар излаш мавжуд билимларни кенгайтиради ва чуқурлаштиради. Тадқиқотчини янги илмий ғояларни илгари суришга ва асослашга ундайди. Дастлабки илмий фараз хдди узоқдан чарақлаган нур сингари тадқиқотчи тафаккурида интуитив характерга эга бўлади, баъзан худди мўъжиза сингари рўй беради.
Илмий ижоднинг вазифаси гипотезанинг ҳақиқийлиги ёки ёлғонлигини исботлаш, илмий гипотезани илмий анализ ва изланишга татбиқ этиш мумкинлигини асослашдир. Бинобарин, гипотеза ўзида билимнинг ўз-ўзидан ривожланиши учун эвристик потенциални мужассамлаштиради. Гарчи гипотеза тахминлари эҳтимолли характерга эга бўлса-да, гипотезанинг ўзи гўё тадқиқот жараёнидан илгарилаб кетади, тадқиқотчи эса уни исботлаш учун янги илмий фактлар излайди, тажрибалар ўтказади, кузатади, фаннинг ўз соҳаси ва яқин соҳаларидаги билиш натижаларини таҳлил қилади.
Гипотеза худди қор уюмлари сингари ўзининг фан структурасида яшаш ҳуқуқини ҳимоя қилиб, ўсиб боради. Тадқиқотчи ўзининг илмий ижодий лабораториясида гипотеза ўзининг тўлиқ мазмуни билан бўлмаса-да, ҳеч бўлмаганда унинг бирон бир қисми ишончли илмий билимга айланади, дегвн умид билан илмий гипотезани илгари суради.
Жорж Стюарт Милль ўзининг “Логика системаси” асарида шундай деб ёзган эди: “Афтидан, илмий гипотеза мавжудлигининг шарти шундан иборатки, у ҳар доим гипотезалигича қолишга маҳкум этилмаслиги, балки кузатилаётган фактлар билан қиёслаб, ё исботланиши, ёки рад этилиши керак”26.
Синчковлик билан ташкил этилган эксперимент илмий гипотезадан ишончли илмий назарияга ўтиш имконини беради, яъни верификация қилади ёки унинг ҳақиқий эмаслигини кўрсатади, яъни гипотезани фальсификация қилади.
Бинобарин, тажриба, эксперимент фаннинг ҳақиқий фактлари ҳақиқатга ўхшаш гипотеза билан ишончли илмий назария ўртасида демаркацион чизиқ тортиш вазифасини ўтайди.
Илмий билишда гипотезаларни тасдиқлаш ёки рад этишнинг мезонлари қуйидагича:
- гипотезанинг асосий мазмуни бўлган илмий ғояни реал предмет ва ҳодисаларда топиш;
- дедукция йўли билан ҳақиқий билим, хулосаларни гипотезанинг ўзидан келтириб чиқариш;
- бу хулоса ва натижаларни воқеликдаги реал аҳвол билан таққослаш;
- гипотезани амалиёт, тажриба, вақт орқали ё тасдиқлаш, ёки рад этиш;
- Гипотезани текшириш унинг ҳақиқийлиги ёки ёлғонлигини исботлашни англатади. Биринчи ҳолатда исботлаш, иккинчи ҳолатда эса рад этиш ҳақида сўз боради.
Илмий ижод, илмий изланиш мавжуд гипотетик билимнинг воқеликка мос екелишини текширишга қаратилган бўлиб, бу ерда парадоксал вазият вужудга келиши, фаннинг айни бир соҳасидаги турли фактлар қарама-қарши гипотезаларни тасдиқлаши мумкин.
Тадқиқотчининг гипотезалардан илмий ижоднинг самарали воситаси сифатида фойдаланиши ўрганилаётган ҳодиса моҳиятининг чуқур эканлигидан гувоҳлик беради.
Гипотеза эвристик билиш ролини бажариши учун қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: 1) у мавжуд билим ва фактларга зид бўлмаслиги; 2) уни текшириш имконияти албатта мавжуд бўлиши; 3)ниҳоятда оддий бўлиши; 4) илмий билимлар кенг соҳасига бемалол тақдим этиладиган бўлиши зарур.
Бунинг учун:
- гипотеза конкрет маъно ва мазмунга эга бўлиши;
- ишончли билим ва илмий ҳақиқатга зид бўлмаслиги;
- соф мулоҳаза характерига эга бўлмаслиги ва тажрибада текшириб кўриш имконига эга бўлиши;
- келажакни олдиндан кўриш, асослаш қобилиятига эга бўлиши;
- илмий дунёқараш принципларига мос бўлиши;
- илмий ижод механизмида фаол ишлаши, полкаларда чанг босиб ётмаслиги керак.
Агар илмий ижодда янги, Нильс Бортаъбири билан айтганда, “ақлга сиғмайдиган” гипотезалар илгари сурилмаса, бу – фаннинг турғунликка маҳкумлигини, илмий билимлар ривожланишдан тўхтаганлигини кўрсатади. Аксинча, илмий билиш оламида яшаб қолиш учун бир-бири билан рақобатлашувчи гипотезалар кураши мавжуд бўлса, бу – ҳақиқий илмий ижоднинг мавжудлигидан, илмий билимларнинг гуркираб ривожланаётганлигидан гувоҳлик беради.
Бир-бири билан рақобатлашувчи илмий гипотезаларни ижодий анализ қилиш, қиёслаш муҳим методологик хулосаларга олиб келади. Дарҳақиқат, бизнинг билишимиз учун, нарсалар табиати учун қарама-қаршиликлар хосдир, яъни билиш ҳам, ҳаётнинг ўзи ҳам статик эмас, балки динамик, ўз-ўзидан ривожланувчи ҳодисадир.
Илмий ижодда чуқур ва мазмундор илмий гипотезалар илмий билимлар ўсишининг ҳақиқий фундаменти, фанда истиқболни олдиндан кўриш, илмий қонуниятларни очиш ва илмий назария яратишнинг асоси ҳисобланади.
Гипотезалар эвристик билишда бир-биридан қуйидагича фарқланади:
1. Гипотезалар мазмунига кўра: а) хусусий, б) умумий, в) энг умумий гипотезалар;
2. Объектни акс эттириш даражасига кўра: а) микрообъектлар тўғрисидаги; б) макроолам ҳодисалари тўғрисидаги; в) мегаобъектлар тўғрисидаги гипотезалар;
3. Вақт омилига кўра: а) ўтмиш тўғрисидаги, б) ҳозирги ҳодисалар тўғрисидаги, в) бўлғуси ҳодисалар тўғрисидаги гипотезалар.
4. Объект моҳиятига кириб бориш даражасига кўра: а) тасвирловчи, б) изоҳловчи, в) системали гипотезалар.
5. Ҳодисаларни ифодалаш усулига кўра: а) мазмунли, б) формаллашган, в) модал гипотезалар;
6. Ижодий жараёндаги ролига кўра: а) гумон-гипотезалар,б) ишчи гипотезалар, в) конструктив гипотезалар.
Юқоридагилардан шундай хулосага келиш мумкин: гипотеза, бу – ўзида янги билимни мужассамлантирган, илмий билим эришган даража томонидан белгиланадиган, аммо ҳали амалиётда тасдиқланмаган тахминий билимдир. Илмий ижодда гипотеза билмасликдан билишга, тўлиқсиз билишдан тўлиқ билишга, фактларни тадқиқ этишдан мавжуд объектнинг ички мантиғини билишга, бир илмий назариядан анча юқори даражадаги илмий назарияга ўтиш шаклидир.



Download 289,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish