Конституциявий қонуни лойиҳасига
таклифлар
№
|
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклиф қайси моддасига
|
Кутиладиган натижа
|
Таклиф берган ходимнинг
ФИШ
|
Сурхондарё вилояти
|
1.
|
13 – модда.(Амалда)
Ўзбекистон Республикаси дадемократия умум инсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.
Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан химоя қилинади.
|
таклиф Ўзбекистон Республикасида демократия умум инсоний принципларга асосланади, уларга мувофиқ инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.
Инсоннинг шаъни ва қадр-қимматини, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурматқилиш, уларга риоя этиш, уларни химоя қилиш давлатнинг мажбуриятидир.
Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади, қонунларнинг маъносини, мазмунини ва қўлланилишини, давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг фаолиятини белгилайди.
Инсонга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораси давлат органи томонидан кўзланадиган қонуний мақсадга эришиш учун етарли бўлиши ҳамда манфаатдор шахсларга имкон қадар қийинчилик туғдирмаслиги керак.
Инсоннинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида қонунчиликда юзага келадиган, бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилинади.
Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан химоя қилинади.
|
Жабборов Ботир
|
2.
|
18-модда(Амалда)
Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар, қонун олдида тенгдирлар.
Имтиёзлар фақат қонун билан белгиланиб қўйилади ҳамда ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт.
|
Таклиф Қуйидаги мазмундаги биринчи ваи ккинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикасида инсон ҳамда фуқаронинг ҳуқуқлари ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган нормаларига биноан ҳамда мазкур Конституцияга мувофиқ эътироф этилади ва кафолатланади.
Инсоннинг қадр-қиммати, асосий ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиз, ажралмасдир ва улар ҳаркимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади»;
Биринчи ва қисмлари тегишлича учинчи ва қисмлар деб ҳисоблансин.
|
Жабборов Ботир
|
3.
|
22-модда(Амалда)
Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқий химоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди.
|
Таклиф Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини химоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди.
Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистондан ташқарига чиқариб юборилиши ёки бошқа давлатга берилиши мумкин эмас.
Давлат хорижда яшаётган фуқаролар ва ватандошлар билан алоқаларнинг сақланиб қолиши ҳамда ривожланиши тўғрисида ғам хўрлик қилади»
|
Жабборов Ботир
|
Do'stlaringiz bilan baham: |